Асосий чеклашлар шундан иборатки, маблағларни ечиб олиш маблағ билан тўлдиришда фойдаланилган тўлов тизими ёрдамида ва айнан ўша ҳисоб-варағига ёки ҳамёнига амалга оширилиши керак. Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, ҳисоб-варағини бир неча валюта билан ва бир қанча тўлов тизимлари ёрдамида тўлдиришда маблағларни айнан шу тўлов тизимлари ёрдамида тўлдиришга мос келувчи нисбатда чиқариш лозим.
1-мисол: Ҳисоб-варағига банк ўтказмаси орқали 500 АҚШ доллари ва NETELLER ҳамёнидан 300 АҚШ доллари тўлдирилди. Фоиз ҳисобида у қуйидагича кўринади: банк ўтказмаси билан 500 АҚШ доллари - 62,5%, NETELLER ҳамёнидан 300 АҚШ доллари - 37,5%. Савдо натижасида трейдер депозитни икки баробар кўпайтирди ва ҳисоб-варағидаги эркин маблағлар 1600 АҚШ долларини ташкил этди. Агар мазкур фоизли нисбатни икки баробар кўпайтилган депозит билан таққосласак, у ҳолда улардан долларли ҳисоб-варағига банк ўтказмаси билан 1000 АҚШ долларини, NETELLER га 600 АҚШ долларини чиқариши мумкин.
Ҳисоб-варағида барача эркин маблағлар йўқотилган ҳолда, масалан stop-out юзага келгандан ва ҳисоб-варағидаги баланс нолга тенг бўлгандан сўнг турли ҳамёнлардан ва тўлов тизимлардан маблағ тўлдириш нисбатлари ҳисобга олинмай қўйилади. Яъни, агар аввал ҳисоб-варағи иккита турли усуллар билан тўлдирилган бўлса ва маблағларни чиқариш учун нисбатни ҳисобга олиш зарур бўлган бўлса, у ҳолда нолга келтирилган ҳисоб-варағини ҳар қандай усулда тўлдириш учун бундай зарурият бўлмайди.
2-мисол: фараз қилайлик, 1-мисолдаги ҳисоб-варағини тўлдиргандан сўнг трейдер депозитни икки баробар кўпайтирмай, ўзининг барча маблағларини йўқотган бўлсин. Шундан сўнг ҳисоб-варағини NETELLER ҳамёнидан 500 АҚШ долларига яна тўлдирган бўлсин. Шундан кейин у ўзи ишлаб топган барча маблағларни NETELLER ҳамёнига ўтказиши мумкин.
ИнстаФорекс мижоз томонидан савдо ҳисоб-варағидан пул маблағлари ечиб олишни ҳеч ҳам чекламайди. Истаган пайтда Сиз ўзингизнинг ҳисоб-варағингиздаги барча эркин маблағларни ечиб олишингиз мумкин. Шуни таъкидлаш лозимки, маблағни ечиб олиш томонидан фақат иш вақти (08:00 дан 17:00 GMT00 гача, шанба ва якшанба - дам олиш кунлари)да ишлов берилади, бироқ ҳисоб-варағидан маблағларни бевосита ечиб олиш Маблағларни ечиш бўлимида ечишга буюртма тўлдирилгандан сўнг дарҳол амалга оширилади.