Служба поддержки
×

Верификациялашга юкланадиган ID-картага қандай талаблар қўйилади?

Ҳисоб-варағини верификациялашга юкланадиган ID-картага қуйидаги талаблар қўйилади.
 
1. Нусха рангли ва аниқ бўлиши керак.
 
2. Суратдаги тасвир тўлиқ бўлиши керак (жумладан бурчак ёки ламинация четлари). Қабул қилмасликнинг асосий сабаби қора фотосурат ва ID-картадаги маълумотларнинг ўқиб бўлмаслиги. *
 
3. Идентификация картаси иккита томондан скан қилинган бўлиши керак.
 
4. Тасвирда аниқ тозаланган жойлаш, тузатишлар, устига чизиқ тортилган сўзлар ёки бошқа келишилмаган тузатишлар, график монтаж излари бўлмаслиги керак.
 
5. Ҳужжатдаги фотосуратнинг сифати яхши бўлиши керак.
 
6. Исм (исмлар) ва туғилган сана ҳисоб-варағидаги маълумотларга тўла мос бўлиши керак.
 
7. Ҳужжат талаб қилинган пайтда амалда бўлиши керак (идентификация картасининг амал қилиш муддати верификацияга буюртма берилган кундан камида 6 ойдан кейин тугаши керак), шунингдек барча зарур муҳр ва имзолар бўлиши керак.
 
8. Верификациянинг иккала даражаси учун айнан битта ҳужжат юкланмаслиги керак. **
 
9. Юкладанадиган файлларнинг йўл қўйилган форматлари: .png, .jpeg, .jpg, .gif ва .pdf. Файл ўлчами 8 МБ дан ортиқ бўлмаслиги, аниқлиги камида 400 пиксел бўлиши керак.
 
10. Аккаунтда, ҳисоб-варағи ва профилда исмни кўрсатишда юқори регистрдан фойдаланишга рухсат этилмайди. Исмнинг фақат биринчи ҳарфлари катта бўлиб қолиши керак.
 
11. ID-картанинг тақдим этилган нусхасини қўшимча ҳимоя қилиш учун Сиз уларнинг устига "верификация учун" ёки "ИнстаФорекс учун" деган ярим шаффоф ёзув қолдиришингиз мумкин. Бунда шунга эътибор бериш керакки, бу ёзув ҳужжатнинг бўш жойига ёзилиши ва шахсий маълумотларни ёпиб қўймаслиги керак. ***
 
* Фотосуратни бутун бўй билан ёки белгача қилишнинг зарурияти йўқ. Аъло даражадаги фотосурат олиш учун ID-картани юзингиз сатҳида ёки ундан бироз пастроқда тутинг. Бунда Сизнинг бармоқларингиз идентификация картаси маълумотларини, ҳужжат эса Сизнинг юзингизнинг бир қисмини ёпиб қўймаслиги керак. Сиз турган жой яхши ёритилганига ишонч ҳосил қилинг. Ёритилганлик даражаси қанча юқори бўлса, фотосурат шунча аниқ чиқади. Шунингдек, ID-картадаги ахборот чапдан ўнгга қараб ўқилиши керак, яъни "кўзгудан" қайтишга йўқ қўйилмайди.
 
** Верификация қилишнинг иккала даражаси учун айнан битта ҳужжат қабул қилиниши мумкин эмаслиги тўғрисидаги талаб, агар мижоз ID-картанинг айнан бир томонини тақдим этган ҳога ҳам тааллуқлидир (верификациянинг биринчи ва иккинчи даражаси учун). Мазкур талаб ID-картанинг юз ва орқа қисми тўғрисида гап борганда унга тааллуқли бўлмайди. Яъни агар биринчи даража учун картанинг юз ва орқа томони тақдим этилган бўлса, у ҳолда иккинчи даража учун картанинг орқа томонини такроран юклаб қўйиш мумкин. Бу битта ҳужжат бўлса ҳам мазкур бетлар даражани ошириш учун етарли бўлади.
 
*** Оммавий оферта шартномасига мувофиқ Мижознинг шахсий маълумотлари, шунингдек Мижоз тақдим этадиган ID-картанинг маълумотлари махфий ҳисобланади ва ошкор этилмайди.
 
 

Поделитесь мнением

Была ли информация полезной?

Комментарии:

не обязательно для заполнения

Благодарим за уделенное время и отзыв.
Ваше мнение очень важно для нас.

smile""