Битим ҳажмини ҳисоблаш учун қуйидаги шартлардан келиб чиқамиз:
- ҳисоб-варағининг суммаси 1000 RUB;
- EUR/USD жуфтлиги;
- 1/100 елка.
RUB ни USD га ўтказамиз.
Бунинг учун ҳисоб-варағи суммаси = 1000 RUB ни жорий курсга бўламиз USD/RUB = 23.6550 =>1000/23.6550 = 42.27 USD
USD да ҳосил бўлган миқдорни елкага кўпайтирамиз => 42.27*100 = 4227 USD
EUR ни USD га ўтказамиз.
EUR/USD жуфтлиги бўйича 1 лот (10000 EUR) ҳажми битимни амалга ошириш учун 10000 EUR га эквивалент бўлган USD миқдорини билиш зарур. Бунинг учун 10000 EUR ни EUR/USD жорий курсга кўпайтирамиз => 10000*1.5475 = 15475 USD
Битим ҳажми.
Битим ҳажмини аниқлаш учун ҳисоб-варағи ҳажмини битим ҳажмига бўлиш керак =>
V битим = 4227 USD/15475 USD = 0.27 лот
1/500 елкада 1,35 лотни оламиз