Служба поддержки
×

Форекс валюта бозори нима?

Форекс бозори - бу халқаро валюта бозоридир. Бу ном унга валюта алмашинуви операцияларининг қисқартирилган инглизча номидан берилди: FOReign EXchange. Форекс бозори молиявий муносабатларнинг бошқа институтлари ичида ёш бозор бўлишига қарамай ва XX асрнинг 70 йиллари бошларидан мавжуд бўлиб, у ҳажми бўйича сиғимдор ва анча тез ривожланаётган  бозор ҳисобланади. Forex бозоридаҳар куни тахминан 4 триллион АҚШ доллари миқдорида битимлар амалга оширилади, бу эса масалан, АҚШдаги биргаликда олинган барча фонд бозорлари ҳажмлари йиғиндисидан 30 марта катта.
 
Форекс бозорида, бошқа бозорлардаги каби фаолиятнинг асосини у ёки бу товарлар билан савдо қилиш ташкил этади. Форекс ҳолида товарларнинг бундай йиғиндиси тарзида турли мамлакатларнинг миллий валюталари иштирок этади.
 
Валюта курсларининг у ёки бу ҳаракатининг асосий тамойили бутун дунё бўйлаб давлат муассасалари, шунингдек тижорат тузилмаларининг чет элда олинган фойдани миллий валютага конвертация қилишга бўлган эҳтиёжлари ҳисобланади. Бироқ, Форекс валюта бозорининг умумий айланма ҳажмининг тахминан 5% уларнинг улушига тўғри келади. Қолган 95% ини валюталар курси ҳаракатидан фойдал олишга интилувчи валюта трейдерларининг олди-сотди капитали таъминлайди.
 
Форекс бозорининг фарқ қилувчи жиҳати унинг ўзгармас барқарорлиги ҳисобланади. Истаган молия бозорида бош хатар унинг таназзул бўлиши, биржа индексининг тушиб кетиши ҳисобланади. Бироқ бошқа бозорлардан (фонд ва товар) фарқли равишда Форекс асосий ва ягона товар - валютанинг ўзига хос ҳусусияти туфайли бундан ҳимояланган. Агар акциялар қадрсизланса - бу таназзулдир. Агар доллар курси тушиб кетса, бу бошқа валюта кучлироқ бўлганини англатади, демак бозорда ҳаракат фаоллашганини билдиради, бу эса саводли савдо туфайли трейдерларнинг қўшимча даромад олишига олиб келади. Бозорнинг ва у билан боғлиқ бизнеснинг ноёб барқарорлиги айнан ана шундадир: валюта барча мавжуд савдо воситалари ичида энг ликвид ва ишончли ҳисобланади.
 
Спекулянтлар учун энг қизиқиш уйғотувчи энг кенг тарқалган (энг ликвид), яъни "асосий" валюталар ҳисобланади. Бугунги кунга келиб, барча битимларнинг 85% идан ортиғи асосий валюталар билан битимлар ташкил этади, бундай валюталарга АҚШ доллари (USD), Япон иенаси (JPY), Евро (EUR), Британия фунти (GBP), Швейцария франки (CHF), Канада (CAD) ва Австралия доллари (AUD).
 
Forex дан ҳамма вақт ва ҳамма жойда фойдаланиш мумкин. Интернет туфайли Сиз дунёнинг истаган нуқтасидан ер шарининг бошқа бир учидаги мижоз билан битимлар тузишингиз мумкин. Юқорида айтиб ўтилганидек, валюта бозори Сизга ишлаб пул топиш учун доим имконият беради, чунки у ёки бу миқдордаги валюта курсларининг ўзгариши кунига бир неча марта юз беради. Шундай қилиб, валюта курслари Сизнинг интеллектуал салоҳиятингиз ва энг янги компьютер технологиялари билан биргаликдаги ҳаракатдаги фаоллик ҳозир юқори даромадли бизнес яратиш имконини беради.
 
Форекс бозорининг яна бир ижобий жиҳати - бу бозорга киришнинг осонлигидир. Кириш бўсағаси бир долларга тенг, Форексда ишлаш асосларини ўргатишга, компьютер сотиб олишга ва депозитни шакллантиришга сарфланган пулларга ҳеч бир ҳақиқий бизнесни ишга тушириб бўлмади. Қолган барчаси Форексга кирмоқчи бўлган бўлган кишининг ўзига боғлиқ.
 
Сиз Forex бозори тўғрисида жуда кўп фойдали маълумот бўлган бизнеснинг ўргатувчи сайтимизга ташриф буюришингиз мумкин. Шунингдек, Сиз демо-ҳисоб-варағини очилган савдо терминалини юклаб олишингиз мумкин. Унда савдо қилиш шароитлари ҳақиқий савдо ҳисоб-варағидан ҳеч ҳам фарқ қилмайди, бундан демо-ҳисоб-варағида ўз пулларингизни хатарга қўймайсиз.
 

Поделитесь мнением

Была ли информация полезной?

Комментарии:

не обязательно для заполнения

Благодарим за уделенное время и отзыв.
Ваше мнение очень важно для нас.

smile""