Служба поддержки
×

Верификация қилиш учун юкланадиган ҳужжатларга қандай талаблар қўйилади?

Ҳисоб-варағини верификация қилиш учун юкланадиган барча ҳужжатларга қуйидаги талаблар қўйилади.
 
1. Нусха рангли ва аниқ бўлиши керак.
 
2. Тасвирда зарур ёйилмалар тўлиқ бўлиши керак (жумладан бурчаклари ламинация четлари):
- идентификация картаси икки томонлама скан қилинган бўлиши керак;
- агар қоидаларга кўра паспорт маълум ёшгача ўзгартирилмаса, унга фотосурат елимланади ёки амал қилиш муддати қўшимча ёзилган бўлса, у ҳолда бу варақнинг нусхаси ҳам юкланиши керак;
- агар паспортдаги исм икки тилда кўрсатилган бўлиб, аммо маълумотлар ҳужжатнинг турли бетларида жойлашган бўлса, у ҳолда сканда иккала ёйилма бўлиши керак.
 
3. Тасвирда аниқ тозаланган жойлар, қўшимча ёзувлар, ўчирилган сўзлар ёки бошқа тузатишлар, график монтаж излари бўлмаслиги керак.
 
4. Ҳужжатда фотосурат сифати яхши бўлиши керак.
 
5. Ҳисоб-варағидаги исм (исмлар) ва ҳужжатдаги исм бир хил бўлиши керак.
 
6. Савдо ҳисоб-варағининг верификациясининг бир даражаси учун манзилни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш керак. Ҳисоб-варағидаги ва ҳужжатдаги манзиллар тўлиқ бир хил бўлиши керак.
 
7. Талаб қилинадиган пайтда ҳужжат ҳақиқий бўлиши керак (шахсни тасдиқловчи гувоҳномаларнинг амал қилиш муддати верификацияга берилган кундан бошлаб камида 6 ойдан кам муддатда тугалланмаслиги керак), шунингдек барча керакли муҳрлар ва имзолар бўлиши керак.
 
8. Верификация қилишнинг иккала даражаси учун айнан битта ҳужжат юкланмаслиги керак.*
 
9. Агар ҳисоб-варағи юридик шахс номига очилган бўлса, у ҳолда верификацияни тасдиқлаш учун юридик шахснинг рўйхатга олинишини тасдиқловчи ҳужжатларни юклаш керак.**
 
10. Юкланадиган файлларнинг йўл қўйилган форматлари: .png, .jpeg, .jpg, .gif ва .pdf. Файл ўлчами 8 МБ дан ошмаслиги, аниқлиги 400 пискелдан кам бўлмаслиги керак.
 
11. Банк электрон кўчирмалари ва коммунал хизматлар учун электрон ҳисоб-варақлар верификация қилиш учун қабул қилинмайди. Банк кўчирмалари фақат ҳужжатда банкнинг ваколатли ходимларининг муҳр ва имзолари бўлгандагина қабул қилиниши мумкин, уларни ҳисоб-варағини тўлови тўғрисидаги чеки билан бирга юклаш керак. Агар квитанцияда штрих коди ёки QR код бўлса, у ҳолда тўлов тўғрисидаги чекни юклаш талаб этилмайди.
 
12. Исмни юқори регистрда кўрсатиш рухсат этилмайди. Исмнинг фақат биринчи ҳарфларигина бош ҳарфларда бўлиши керак.
 
* Верификация қилишнинг иккала даражаси учун айнан битта ҳужжатни қабул қилинмаслиги тўғрисидаги талаб, агар мижоз паспортнинг айнан битта саҳифасини (верификация қилишнинг биринчи ва иккинчи даражаси учун) тақдим этган ҳолда амал қилади. Мазкур талаб гап паспортнинг биринчи саҳифаси ва пропискали саҳифаси тўғрисида борган ҳолда амал қилмайди. Яъни, агар пропискали саҳифаси тақдим этилган бўлса, у ҳолда иккинчи даража учун паспортнинг пропискали саҳифасини юклаш мумкин. Ва бу битта ҳужжат бўлса ҳам паспортнинг бу саҳифалари даражани ошириш учун етарли.
 
** Агар ҳисоб-варағи юридик шахсга очилган бўлса, у ҳолда верификация қилишнинг биринчи даражаси учун юридик шахснинг рўйхатдан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатларни юклаш зарур. Иккинчи даража учун ҳисоб-рақами қайд этилган жисмоний шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш зарур.
 
Биринчи даража учун ҳужжатлар:
а) муассислик ҳужжатлар (устав, муассислик шартномаси ёки унинг аналоглари);
б) юридик шахснинг рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (рўйхатдан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома, инкорпорация серитификати ва ҳ.к.);
в) раҳбарнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат (қарор, раҳбарни сайлаш тўғрисида баённома, лавозимдаги шаҳслар тўғрисида сертификат ва ҳ.к.).
 
Иккинчи даража учун ҳужжатлар:
а) ҳисоб-варағидан фойдаланиб савдо қилиш ваколатига эга шахс (ёки агар раҳбар савдо қилса, раҳбар) паспортининг скан-нусхаси;
б) савдо ҳисоб-варағидан фойдаланиб операцияларни бажаришга ишончнома (агар ташкилот раҳбари савдо қилмаса).
 

Поделитесь мнением

Была ли информация полезной?

Комментарии:

не обязательно для заполнения

Благодарим за уделенное время и отзыв.
Ваше мнение очень важно для нас.

smile""