Служба поддержки
×

Валюта жуфтликлари бўйича

Пункт нархи уч усулда ҳисобланиши мумкин ва битим ҳажмига боғлиқ бўлади. Ҳисоб-китоб усулини танлаш валюта жуфтлигининг турига боғлиқ бўлади.
 
 
1. Агар валюта жуфтлигида USD иккинчи ўринда тақдим этилган бўлса (масалан EUR/USD, GBP/USD ва бошқалар), у ҳолда битим ҳажми 1 лот бўлганда пунктнинг қиймати $1 га тенг бўлади, битим ҳажми 0.1 лот бўлганда эса мос равишда $0.1 ва ҳ.к.га тенг бўлади.
 
 
2. Агар валюта жуфтлигида USD биринчи ўринда тақдим этилган бўлса (масалан USD/CHF, USD/CAD ва бошқалар), у ҳолда 1 лотга тенг битим ҳажмида пунктнинг нархи 1/(мазкур валюта жуфтлигининг жорий курси) га тенг бўлади.
 
 
USD/CHF = 1/(USD/CHF) => 1/1.0418 = 0.9598 (1 лотга тенг битимда)
 
 
Бундан фақат USD/JPY валюта жуфтлиги истисно бўлиб, бунда курс жуда паст бўлгани учун биз 1 ни жорий курсга эмас, балки 100 ни бўламиз.
 
 
USD/JPY = 100/(USD/JPY) => 100/105.06 = 0.9518 (1 лотга тенг битимда)
 
 
3. Агар валюта жуфтлигида USD умуман тақдим этилмаган бўлса (масалан EUR/AUD, CAD/CHF ва бошқалар), у ҳолда пунктнинг нархи қуйидагича бўлади.
 
 
EUR/AUD жуфтлиги бўйича пункт нархи пунктнинг AUD/USD жуфтлиги бўйича битим ҳажмига кўпайтирилган нархига тенг бўлади. EUR/AUD жуфтлигида EUR ни USD га алмаштирамиз ва USD/AUD жуфтлигини ҳосил қиламиз, ёзилиши бўйича у иккинчи пунктга тушади, бинобарин у 1 нинг USD/AUD жорий курси бўйича нисбатига тенг. Аммо USD/AUD жуфтлиги мавжуд эмас. Мавжуд бўлмаган USD/AUD жуфтлигини мавжуд бўлган AUD/USD жуфтлигига айлантириш учун 1 ни AUD/USD жорий курсига бўлиш керак. Натижада қуйидагиларни ҳосил қиламиз:
 
 
EUR/AUD = USD/AUD = 1/( USD/AUD) = 1/(1/( USD/AUD)) = AUD/USD => 0.9527 (1 лотга тенг битимда)
 
 
Шунингдек қуйида келтирилган формулалардан фойдаланиш мумкин:
 
 
1. XXX/USD
 
 
п.н. = 1 * (битим ҳажми)
 
 
2. USD/XXX
 
 
п.н. = 1/(USD/XXX) * (битим ҳажми)
 
 
3. AAA/BBB
 
п.н. =(AAA/USD)/ (AAA/BBB) * (битим ҳажми)

Поделитесь мнением

Была ли информация полезной?

Комментарии:

не обязательно для заполнения

Благодарим за уделенное время и отзыв.
Ваше мнение очень важно для нас.

smile""