Сайт харитаси
العربية Български 中文 Čeština English Français Deutsch हिन्दी Bahasa Indonesia Italiano Bahasa Malay اردو Polski Português Română Русский Srpski Slovenský Español ไทย Nederlands Українська Vietnamese বাংলা Ўзбекча O'zbekcha Қазақша

ИнстаФорекс мижозининг кабинети

  • Кабинетнинг шахсий созланмалари
  • Компаниянинг барча сервисларига кириш
  • Батафсил статистика ва битимлар бўйича ҳисобот
  • Молиявий операцияларнинг тўлиқ тўплами
  • Бир қанча ҳисоб-варақларини бошқариш тизими
  • Маълумотларни ҳимоя қилишнинг максимал даражаси

ИнстаФорекс ҳамкорининг кабинети

  • Мижолар ва комиссиялар тўғрисида батафсил маълумот
  • Ҳисоб-варақлари ва кликларнинг график статистикаси
  • Вебмастер учун керакли воситалар
  • Тайёр веб-ечимлар ва баннерларнинг кенг танлови
  • Маълумотларнинг юқори хавфсизлиги
  • Компания янгиликлари, RSS-тасмалар ва Форекс-информерлар
Савдо ҳисоб-варағини очиш
Ҳамкорлик дастури
cabinet icon

ИнстаФорексдан яна бир Lamborghini!Рулда айнан Сен бўлишинги мумкин!

Савдо ҳисоб-варағини 1000 доллардан бошлаб суммага оддий тўлдир!

Энг яхши савдо шароитлари ва ҳашаматли бонус таклифларини ол! Биз 6 та афсонавий спорткарларни топширишга улгурдик! Ва бу чегарадан анча узоқ! Навбатдаги охирги авлоддаги Lamborghini Huracan сеники бўлиши мумкин!

ИнстаФорекс – ўз ғалабангга инвестиция кирит!

Ҳисоб-варағини тез очиш

Ўргатувчи хатни олиш
toolbar icon

Савдо платформаси

Мобил қурилмалар учун

Браузерда савдо қилиш учун

ИнстаФорекснинг ижтимоий масъулияти - бу шундай нарсаки, кейскин рақобат шароитида ва баъзида бозор иштирокчилари ўртасидаги аёвсиз кураш шароитида оддий инсоний қонун-қоидаларни ёдидан чиқармайдиган ҳақиқатдан ҳам замонавий компания ишини кўрамиз. Бу қонун-қоидаларга мувофиқ ижтимоий маъсулият орасида жонли ва ачинадиган ҳамда ёрдам беришга тайёр турувчи инсонлар турган ҳар қандай йирик компаниянинг ажралмас ташкил этувчиси бўлиши керак.

Биз ночораларга ёрдам кўрсатиб, ўзимизга улуғ ном ёки "PR яратишга" интилмаймиз. ИнстаФорекс компанияси Россиянинг ва чет эл мамлакатларининг бир қанча хайрия ташкилотларини қўллаб қувватлашда иштирок этиши - бу шараф олиш ёки рақиблар ўртасида рейтингни ошириш эмас. Юқорида айтилганидек: ИнстаФорекснинг ижтимоий масъулияти - бу бизнинг замонавий компаниянинг ва унинг мос ишлаш тамойиллари шундай бўлиши кераклигини кўрсатишимиздадир.

Бир қанча йиллар мобайнида янгидан янги хайрия ташкилотлари, ҳамда хусусий шахслар ИнстаФорекс компаниясининг ҳамкорларига айланмоқда. Шундай қилиб, биз тиббиётга, таълимга ҳамда ижтимоий муамммоларни ҳал қилувчиларги ҳақиқий ва шунчалик зарур кўмакни амалга оширувчи, хайрия ташкилотларига ва оддий одамларга ёрдам берамиз ва бундай ёрдам зарур деб ҳисоблаймиз.


Камбоджадаги CPOC ташкилоти
Камбоджадаги CPOC ташкилоти
Салом, менинг исмим Ким Ни. Менинг ёшим 36да, мен Камбоджада туғилганман. Мен бутун умримни аравачада ўтказаётган ногиронман. Онам ёшлигимда вафот этган. Мен унинг қиёфасини, юз кўринишларини эслай олмайман, мен болалигимда ҳеч ҳам у билан ўйнамаганман. Отам бир ярим ёшимда ташлаб кетган. Кейин мен бувим билан бирга яшадим, аммо унинг кўзи ожиз эди ва менга ғамҳўрлилик қилиш учун маблағи йўқ эди. Опамнинг омади кўпроқ келди - уни амакимиз боқувига олди.

Менинг иккинчи опам 9 ёшда менга ва бувимга овқат ва дори-дармон олиш учун мактабдаги ўқишни ташлиб имкон даражасида пул топиш учун ишлади.

Биз яшаётган уйнинг томи тешик бўлиб, ёмғир ёққанда сув ўтказар эди.

Кичиклигимда мен мактабга боришга жуда қийналар эдим. Мен мактабга ёмғир ёққанда ҳам, жазирама иссиқда ҳам судралиб бориб келар эдим. Менда бошқа болалар каби на мактаб формаси, на ўқув қуроллари солиб юрадиган папка бўлмаган.

Мен ночор оилалар болалари ва етим болаларга ёрдам берувчи нотижорат ташкилот CPOC (Caring For Poor and Orphaned Children)ни ташкил этдим, чунки мен ўзимга қанчалик қийин бўлганини билиб, шундай қийинчиликда яшайдиган болаларни кўргим келмайди. Мен бу болалар етарлича овқат, устида ишончли бошпана бўлишини, улар мактабга бориб ўқишларини ва яхши ҳаёт кечиришларини истайман.

CPOCни ташкил этишнинг асосий сабаби - бу болаларга яхши ҳаётни, уларнинг оилаларига эса ёрқин келажакни ҳозир бериш тўғрисидаги менинг истагимдир. Мен бу лойиҳа учун уйни ижарага олдим. Бизлар болалар учун уй қуришни, компьютер синфлари, кутубхоналар ташкил этишни, уй ҳайвонлари фермаларини қуришни ва сабзавот хўжалигини барпо этишни ривожлантирмоқдамиз. Биз шунингдек ночор оилалардан чиққан талабалар учун университет қуришни ва уларнинг ўқиш ҳаражатларини қоплашни режага олганмиз.

Мен CPOC лойиҳаси ҳақиқатга айланишига умид қиламан. Мен Камбоджадаги бутун CPOC ташкилоти номидан ИнстаФорекс компаниясига муҳтож болаларнинг ҳаёти даражасини ва шароитларини яхшилашга сарфлаган маблағлари учун миннатдорчилик билдираман. Бизлар ИнстаФорексга унинг барча эзгу ишларида муваффақиятлар тилаймиз.

Давомини ўқиш
ИнстаФорекс Непалда юз берган қаттиқ ер қимирлаши оқибатларини бартараф этишда ёрдам бермоқда
ИнстаФорекс Непалда юз берган қаттиқ ер қимирлаши оқибатларини бартараф этишда ёрдам бермоқда
Айни пайтда World Vision ташкилоти бошқа инсонпарварлик муассасалари қатори 2015 йил 25 апрелда Непалнинг ғарбий ҳудудларида юз берган кучли фалокатли ер қимирлаши оқибатларини бартараф этишда иштирок этди. ИнстаФорекс компанияси ҳам четда қолмади ва ташкилот жамғармасига ер қимирлаши қурбонларига хайрли ёрдам сифатида маблағлар ўтказди.

Жамғармага ўтказилган маблағлар ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлганларга вақтинча бошпана беришга, шунингдек тиббий ёрдам кўрсатишга, озиқ-овқат етказиб беришга ва тоза сув билан таъминлашга йўналтирилади.

Непалда 7,9 балл магнитуда билан юз берган кейинги 80 йилдаги энг кучли ер силкинишларидан бири бўлиб, деярли 8 минг кишининг ҳаётини олиб кетди. Фалокат натижасида 16 мингдан ортиқ киши азият чекди, 8 мингга яқин киши қурбон бўлди. Табиий офат мамлакатдаги 288 мингдан ортиқ турар жойларни тўла вайрон қилди, яна 254 минг турар жойни қайта тиклаш керак бўлди. Бунда турли мамлакатлар фуқаролари азият чекканларга ёрдам бериш учун маблағ тўплашда фаол иштирок этишди.

ИнстаФорекс компанияси қўшган ҳиссаси Непал аҳолисига бу аянчли фожеадан ўзинг ўнглаб олишда ёрдам беради, деб ишонади.social responsibility

World Vision — диний нотижорат ташкилоти бўлиб, унинг бош мақсади дунёда ривожланишга ёрдам кўрсатиш, шунингдек ночорлик, очлик ва ноҳакликларга қарши курашдир. Буюк Британиядаги бу ташкилотнинг ваколатхонаси ҳалокатлар ва фавқулодда вазиятлар бўйича Қўмитанинг аъзоси ҳисобланади.

Раҳмат!

social responsibility
Давомини ўқиш
Малайзиянинг Қизил Ярим Ой Жамияти (MRC)
Малайзиянинг Қизил Ярим Ой Жамияти (MRC)
The Malaysian Red Crescent (MRC) — инсон қадриятларини сақлаб қолишга кўмаклашувчи, сайёрада яшовчиларнинг азоб ва уқубатларини бартараф этишга ва камайтиришга кўмак берувчи, шунингдек табиий офатлар ва ҳарбий можаролар натижасида азият чекканларга ёрдам кўрсатувчи кўнгилли инсонпарвар ташкилотдир. Қароргоҳи Куала-Лумпурда жойлашган Малайзиянинг Қизил Ярим ой жамияти мустақил Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой Халқаро ҳаракатининг бир қисми ҳисобланади.

Қизил Ярим ой жамияти тинчлик даврида ҳам биринчи тиббий ёрдам ва инсонпарварлик дастурлари орқали инсониятга хизмат қилади. Қизил Ярим ой жамияти ходимлари 2010 йилда Малайзиянинг шимолий қисмида юз берган сув тошқини оқибатларини бартараф этишди, шунингдек 2004 йилда Индонезиянинг Ачех провинциясига ва Малазиянинг Пенанг штатига босиб келган цунами оқибатларини бартараф этишда фаол иштирок этишди. MRC шунингдек Фаластин, Япония, Покистон, Бирма ва Хитой каби мамлакатларда юз берган ҳолатлар қурбонларига ёрдам кўрсатишда катта ўрин эгаллади.

Ҳозирги вақтда Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой халқаро ҳаракатининг Малазиядаги филиали Малайзиянинг шарқий ва шимолий штатларида кейинги 50 йил ичидаги энг кучли сув тошқинлари оқибатларига қарши курашда фаол ёрдам кўрсатмоқда. Фалокатнинг асосий кучи Сибуга зарба берди, бу ерда Раджанг дарёси қирғоқлардан тошиб чиқди. Ҳалокат ҳудудида эвакуация марказлари ташкил этилди, улар қочоқларни қабул қилиб олишди. Кўнгиллилар орасида - ёш волонтерлар - мамлакатдаги мактаб ўқувчилари ва олий муассасалари талабалари бўлишди.

Аҳлоқий қонунлар ва умуминсоний тамойилларга амал қилган ҳолда ИнстаФорекс компанияси 400 мингдан зиёд киши ёрдамга мухтож бўлиб турганда четда қолмади. Айнан шунинг учун компания Малайзиянин шарқий қирғоқларидаги сув тошқини қурбонларига ёрдам бериш ва оғирини енгил қилиш учун Малайзиянинг Қизил Ярим ой ҳайрия жамғармасига ўзининг саҳийлик ҳиссасини қўшди.
Давомини ўқиш
"Wikimedia Foundation, Inc" хайрия ташкилоти
Wikimedia Foundation, Inc – нотижорат хайрия ташкилоти бўлиб, у бепул ахборотни ривожлантириш ва тарқатишни, шу жумладан биринчи бепул Википедия интернет-қомусини ҳам қўллаб-қувватлайди. Лойиҳанинг асосий мақсади таълим контентини тўплаш ва ривожлантириш, ҳамда уни самарали ва глобал тарқатишдир. Жамғарма хусусий шахслар ва ташкилотларнинг хайрия маблағлари ҳисобига фаолият юритади. social responsibility

Жамғарманинг етакчи лойиҳаси - эркин Википедия қомусига ҳар куни 12 миллиондан ортиқ фойдаланувчилар ташриф буюришади. Фойдали ва текширилган ахборотга узлуксиз кириш – бу Wikimedia Foundation, Inc билимларнинг эркинлиги ва фойдаланиш мумкинлигининг асосий тамойилларидан биридир. Йилдан йилга, бу тамойилга амалқ қилган ҳолда компания билимлардан фойдаланишни осон қилади ва инсоният тўплаган тажрибаларни ўрганиш имконини беради. Корпорациянинг барча лойиҳалари глобал хусусиятга эга ва уларнинг ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишга қўшган улкан ҳиссасини ортиқча баҳолаб бўлмайди. Ҳар бир киши истаган пайтда, Ер шарининг истаган нуқтасида текширилган билимларни олиш имконига эга бўлиши керак. Кўпчилик фойдаланиладиган Википедия интернет-қомуси бу ҳуқуқни кафолатлайди!

Ижтимоий ва хайрия лойиҳаларида иштирок этиш ва ёрдам бериш ИнстаФорекс компанияси фаолиятининг асосий тамойилларидан биридир. Фақат бошқаларга ёрдам бериб ва жамиятнинг ижтимоий ҳаётида иштирок этиб, бизнесни юритишнинг маданий моделларига, аҳлоқ ва номус умуминсоний тушунчаларига мос келиш мумкин.

ИнстаФорекс қўлини доим шу пульсда тутиб туриб, бундай ресурснинг муҳимлигини аъло даражада тушунади, шунинг учун Википедия асосчиси Джимми Уэлснинг ёрдам бериш тўғрисидаги чақириғига қувоч билан жавоб берди ва Wikimedia Foundation, Inc га хайрия маблағини ўтказиб, қўлидан келган ёрдамини кўрсатди.

ИнстаФорекс компанияси ҳозирги дунёда ахборотдан эркин фойдаланиш кераклигига ишончи комил.

Раҳмат!
social responsibility
Давомини ўқиш
SOS - болалар қишлоқлари
SOS - болалар қишлоқлари
Энг йирик хайрия ташкилотларидан бири ҳисобланган "SOS - болалар қишлоқлари" (SOS инглизча social support – жамият ёрдами) Австрияда 1949 йилда етим болаларни боқиш ва тарбиялаш учун ташкил этилган эди. Болалар қишлоғи моделидан фарқли жиҳати оила институти билан максимал даражада ўхшашлигидир. Бугунги кунга келиб жаҳондаги 133 та мамлакатда шундай болалар қишлоқларидан 500 тадан ортиғи мавжуд бўлиб, уларда етим болалар ва ота-оналарнинг васийлигисиз қолган болалар тарбияланади. social responsibility

SOS - болалар қишлоқлари, мутлоқ ихтиёрий хайриялар ҳисобига мавжуд бўлиб, ўз тарбиланувчиларига ва битирувчиларига психологик, педагогик ва моддий ёрдам беришади; янги оила топишга ва жамиятда мослашиб кетишга кўмак беришади.

Ижтимоий масъулият сиёсати доирасида ИнстаФорекс компанияси Индонезиянинг Самаранг шаҳрида SOS - болалар қишлоқларидан бирини ташкил этишда ёрдам қилмоқда. Қишлоқда 14 та коттедж бўлиб, уларнинг ҳар бирида мактабгача ва мактаб ёшидаги 6-8 нафар боладан иборат битта оила, "оналар" (тарбиячилар) ва "ҳолалар" (энагалар) яшашади. Болалар боғчасида тахминан 90 га яқин бола бўли, уларда қишлоқ тарбиянувчилари ҳам, яқин атрофдаги қишлоқлардадаги болалар ҳам бор. Мактаб ёшидаги болалар хусусий ва давлат мактабларига боришади, уларни тугатгандан сўнг ёшларнинг ётоқхонасида яшаш имкониятига эга бўлиб, ўрта техник ва олий муассасаларга кириб ўқишади.

Ташкилотнинг ўз олдига қўйган асосий вазифаси болаларга ғамхўрлик қилиш, оила институтини сақлаб қолиш, жамиятнинг эътиборини етиб болалар муаммосига қаратишдир.
Давомини ўқиш
"Бахтли дунё" хайрия жамғармаси
"Бахтли дунё" хайрия жамғармаси Россияда 2005 йил октябрь ойида ташкил этилган бўлиб, унинг бош вазифаси оғир бемор болаларга ва уларнинг оилаларига моддий ва бошқа ёрдам кўрсатиш эди. Бу жамғарма жумладан онкологик, неврологик, церебрал фалаж, эпилепсия билан касалланган беморларга ёрдам беради. Жамғарма маблағлари даволашга ва саломатликларини тиклашга, дори-дармонлар сотиб олишга, ногиронлар аравачалари ва бошқа мосламаларга, тиббий хизматга тўловлар учун сарфланади.
social responsibility
Шунингдек, беморларнинг яқинларига моддий ёрдам сифатида ҳам маблағлар ажратилади. Жамғарма ўз фаолияти мобайнида 400 дан ортиқ оилага кўмак берди. "Бахтли дунё" жамғармаси оғир бемор болалар даволанаётган тиббиёт муассасаларига дори-дармон воситалари ва тиббий қурилмалар сотиб олишда молиявий ёрдам кўрсатмоқда.

"Бахтли дунё" жамғармасининг фаолиятини маблағ билан таъминлаш хусусий шахсларнинг ва тижорат корхоналарининг хайрия маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Шунингдек, маблағларни жалб қилиш мақсадида хайрия тадбирлари: концертлар, театр кечалари, аукционлар, кўргазмалар, тақвимлар савдоси ўтказилади.

ИнстаФорекс компанияси "Бахтли дунё" жамғармасига ва оғир бемор болаларга мутлақо беғараз моддий ёрдам қўрсатади. Бу ишни бизлар яшаб кетиш ва соғлом бўлиш эҳтимол ягона имконияти бўлган бу болаларга ёрдам бериш учун қиламиз.
Давомини ўқиш
Она ва бола саломатлиги хайрия жамғармаси (FMCH)
Она ва бола саломатлиги хайрия жамғармаси (FMCH)
"The Foundation for Mother and Child Health" (FMCH) она ва бола саломатлиги хайрия жамғармаси ўз ишини Жакартада (Индонезия) 2001 йилда бошлади. Жамғарма мамлакатни ярмидан кўпроғи ночор аҳволда яшайдиган аҳолига ёрдам кўрсатади. Индонезия - бу аҳолининг сони бўйича энг катта мусулмон мамлакатдир. Мамлакатнинг 17 000 оролларида 250 миллион аҳоли яшайди. Аҳолининг тахминан 145 миллиони (52%) кунига 2 USD дан камроқ маблағга яшайди, 35 миллион киши (14%) – 0,65 USD дан кам суммагача тирикчилигини ўтказади. 5 ёшгача бўлган болаларнинг 28% и доимий оч юришдан азият чекади. Шифокорларнинг назоратисиз туғилишлардан ёки туғруқдан кейинги асоратлардан 20 000 дан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилади. Мамлакатда 100 000 дан ортиқ киши ҳар йил сил касаллигидан вафот этади, 9 000 киши - ВИЧ/ОИТС дан вафот этади. Аҳолининг 6% игина 65 ёшгача яшайди.
social responsibility
Барча ходимлари волантёрлик асосида ишлайдиган жамғарма Индонезия олдида турган усутвор вазифа - ночорлик даражасини камайтиришни ҳал этишга ўз ҳиссасини кўшмоқда. Хусусан, чала тўйимсиз овқатланиш, оналар ўлими даражасининг юқорилиги, саводхонлик даражаси паст даражасига қарши курашмоқда.

FMCH тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликда ночор болалар учун кучли озиқ-овқат такшил этмоқда. Кўпинча ота-оналар зарур озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш учун маблағ топа олишмайди, кичкина болага овқатни қандай ва қачон бериш керак, нимани бериш мумкину, нимани бериш мумкин эмаслигини билишмайди, билимлари етишмайди. Шунингдек, энг оддий санитария нормаларига амал қилинмайди, бу эса сурункали касалликларга ва баъзида ўлимга ҳам олиб келади. Мактабгача ёшдаги болалар учун мактабга тайёрлаш тўгараклари ташкил этилади, бу тўгаракларда бармоқларнинг майда ҳаракатлари ривожлантирилади, ўз фикрларини баён қилишга ўргатилади. Бошланғич синф ўқувчиларига жамғарма ўқитиш учун стипендия, дарсликлар, идора моллари ва кийим-кечак олиш учун маблағ ажратади. Оналар учун соғлом турмуш тарзи асослари бўйича, гигиена ва тўғриовқатланиш бўйича курслар олиб борилади. Шунингдек, жамғарма хотин-қизлар учун турли хил ҳунарларга, хусусан, каштачилик ва тикувчиликка ўргатиш бўйича тренинг ва курслар ташкил этади. Уйида тикувчилик устахонасини очишга тайёр бўлган аёллар учун жамғарма тикув машиналари сотиб олишучун қарз берим ёрдамлашади. Тиббиёт ходимлари ва ўқитувчилар учун малака ошириш бўйича тренинглар ва курслар ташкил этилади.

Жамғарма маблағлари ҳисобидан таълим ва тиббиёт марказлари очилади. Мактабгача тарбия марказлари болалар қисқа муддат бўладиган болалар боғчаларига ўхшайди, у ерда 3 ёшдан 6 ёшгача болалар шуғулланишади ва овқатланишади. Тиббиёт марказларида режали кўриклар, болаларни даволаш ишларини амалга оширилади, шошилинч ёрдам қўрсатилади, шу жумладан сув тошқинлари, ер силкинишлари ва бошқа табиий офатлар вақтида ёрдам кўрсатилади.

ИнстаФорекс компанияся ўзининг ижтимоий масъулияти тамойилларига амал қилиб, ночорликка ва ундан келиб чиқадиган муаммоларга қарши умумий курашиш мақсадида мазкур жамғармага ёрдам беришдан ғоят мамнун.

Кўпроқ ахборот олиш учун Сиз FMCH жамғармаси тақдимотини ўз компьютерингизга юклаб олишингиз мумкин, ҳамда Facebook тармоғидаги расмий саҳифасига ташриф буюришингиз мумкин.
Давомини ўқиш
"Titian" хайрия жамғармаси
Titian Foundation (TF), бу ном индонезия тилидан "кўприк" деб таржима қилинади, бу жамғарма кўнгиллилар томонидан 2006 йилда хусусий шахсларнинг ва Жакартадаги йирик компанияларнинг хайрия маблағлари ҳисобига цунами оқибатида тўла вайрон бўлган Ламре қишлоғини тиклаш учун асосланган эди. Ишлар тугаллангандан сўнг жамғарма кераклича маълумот олишда кам таъминланган оилалардаги индонезиялик болаларга ёрдам беришга шайланиб, мактаблар қуриш бўйича ўз фаолиятини давом эттирди.

Индонезияликлар учун ўрта маълумот - бу яхши пул тўланадиган иш топиш ва кейинчалик ўзини ҳамда оиласини таъминлаш имкониятидир. Айнан таянч касб-ҳунар ва илмий билимларни эгаллаш алоҳида олинган бир кишининг ҳам, умумман бутун мамлакатнинг ҳам келажаги кафолатидир, деб ишонишади жамғарма директорлар кенгашидагилар. Шунинг учун TF ўзининг биринчи навбатдаги вазифаси деб болаларни ва катталарни ўқитиш учун қулай шарт-шароитларни яратишни ҳисоблайди.

Бугунги кунда жамғарманинг маблағлари турли дастурлар ва лойиҳалар доирасида қуйидаги ишларга сарфланмоқда:
- мактаблар, кутубхоналар, таълим марказларини қуриш ва уларнинг моддий-техник жиҳатдан таъминлаш;
- компьютер синфларини ташкил этиш ва Интернетга киришни таъминлаш;
social responsibility - ўқитишга стипендиялар ажратиш;
- педагогларнинг малакасини ошириш;
- катта ёшдагилар учун компьютер саводхонлиги бўйича йўналишли курсларни ва семинарларни ташкил этиш;
- табиий офатлардан зарар кўрган аҳолини қўллаб-қувватлаш.

Кўнгиллилар оилаларга идора учун керак яроқларини, китоблар ва болалар кийим-кечакларини сотиб олиш учун манзилли ёрдам қўрсатишмоқда, жамғарма томонидан қурилган таълим марказларида турли тўгараклар, шу жумладан, мактабга болаларни тайёрлаш бўйича тўгараклар ташкил этиб, у ерда болалар билан тажрибали педагоглар шуғулланишади. Шунингдек жамғарма ҳар бир қуриб битказилган мактабга оталиқ қилиб, унга қурилмалар ва идора молларини сотиб олишда ёрдам беради, ҳар бир ўқувчига стипендия ажратади.

Жамғарманинг ҳамма ходимлари жамоатчилик асосида ишлашади, шунинг учун хайрия маблағларининг барча 100% и мақсадга йўналтирилган ҳолда лойиҳаларга сарфланади.

Жамғарма ва унинг фаолияти тўғрисида жамғарманинг расмий сайтидан, ҳамда ижтимоий тармоқлардан FaceBook ва блоглардан кўпроқ маълумот олиш мумкин Twitter.
Давомини ўқиш
"AdVita" хайрия жамғармаси
Санкт-Петербургдаги "AdVita" хайрия жамғармаси ("Ҳаёт учун") 2002 йилда ташкил этилган эди. AdVita хайрия марказини ташкил этишдан асосий мақсад саратон билан касалланган болалар ва катталарга моддий ва бошқа ёрдам қўрсатишдан иборат. Жамғарма маблағлари беморларни даволашга, саломатлигини тиклашга, дори-дармонлар ва тиббий ускуналарни сотиб олишга, тиббий хизматларга тўлашга ва мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказишга сарфланади.
social responsibility
Оғир беморларни даволашга ва саломатлигини тиклашга тўпланган маблағлардан ташқари AdVita жамғармаси оғир касалликларни мустақил енгишга қодир бўлмаган кишиларга ёрдам беришга интилаётган кўнгиллиларни доимо тўплаш ишларини олиб боради. ИнстаФорекс компанияси AdVita хайрия жамғармасига моддий ёрдамни мутлақо беғараз кўрсатади.

Халқаро ИнстаФорекс брокери AdVita хайрия жамғармасига моддий ёрдам кўрсатар экан, унинг бош мақсади саратон билан касалланган бемор болалар ва катталарга саломатлик ва бахли келажакни тақдим этиш имкониятидир.

Раҳмат!
social responsibility social responsibility social responsibility
Давомини ўқиш
"GN-OTA" ҳаракати хайрия жамғармаси
"GN-OTA" ҳаракати хайрия жамғармаси Индонезия ҳукумати томонидан GN-OTA (Gerakan Nasional Orang Tua Asuh -тутинган ота-оналарнинг миллий ҳаракати) билан ҳамкорликда Жакартада 1999 йил 29 майда таъсис қилинган эди. Жамғарма ўқишга маблағ тўлашда қийинчиликлар туфайли мактабни ташлаб кетган болалар миқдори бўйича юқори кўрсаткичларни пасайтиришга қаратилган эди. Ташкилотнинг асосий фаолияти болаларга 9 йиллик мажбурий таълимни олишда моддий кўмак беришдан иборат бўлди. Жамғарма бюджети хусусий шахсларнинг, жамоатчилик гуруҳларининг, ҳамда давлат муассасаларининг хайрияларидан ташкил топади. Жамғарма маблағлари етиб-болаларга, имконияти чекланган болаларга ва тарбияси ёмон, кам таъминланган ёки тўлиқ бўлмаган оилаларнинг 7 ёшдан 15 ёшгача бўлган фарзандларига ўқишга пул тўлаш, мактаб қурол-яроқларини ва дарсликларини сотиб олиш учун мақсадли субсидиялар ва стипендиялар тарзида тақсимланади. Жамғарма таълим муассасалари билан фаол ҳамкорлик қилади, бу муассасалар мактабни ташлаб кетган ёки жамғарма стипендияларига эҳтиёжи катта бўлган болаларни рўйхатларини тақдим этади. Мамлакатнинг барча мактабларига тарқатиладиган ёрдам олиш учун талабнома шаклларини ҳар бир хоҳлаган ўқувчи тўлдириб жўнатиши мумкин.
social responsibility
1996 йилда Индонезиянинг Ижтимоий ишлар вазирлиги маълумотларига кўра мактабни ташлаб кетган болалар сони 6 млн. га яқинлашган эди. 2010 йилда бу рақам 13 млн. дан ортди. Шу билан бирга, жамғарманинг стипендияси тахминан 60 000 нафар бола олади.

Хайрия жамғармасининг фаолияти ва стипендия олиш бўйича дастурда иштирок этиш шартлари тўғрисида кўпроқ маълумотни GN-OTA ҳаракатининг сайтидан топиш мумкин.
Давомини ўқиш
Россиянинг ёрдам жамғармаси
Россиянинг ёрдам жамғармаси
"Россиянинг ёрдам жамғармаси" - Россиядаги энг йирик хайрия ташкилотларидан бири бўлиб, оғир касалликларга чалинган болаларни даволашга пул тўлаш учун хусусий шахслар ва ташкилотларидан хайрия маблағларини тўплашни амалга оширади. Россия жамғармаси 1996 йилда ташкил этилган бўлиб, 2000 йилда "Кумуш нур" миллий соврини билан тақдирланган.

Манзилли ёрдам керак бўладиган бемор ва болаларнинг касаллик тарихи бевосита жамғарма сайтида, электрон ресурсларда ва бизнес-нашрларнинг босма саҳифаларида нашр этилади, радио-эфирда пайдо бўлади. Жамғарма Россиянинг йирик тиббиёт марказларида ва клиникалари билан ҳамкорлик қилади, бу жараёнда ташкилот тўплаган маблағлар ҳисобидан саратон касаллкларига чалинган болалар, туғма юрак ҳасталиги, болаларнинг церебрал фалажи, диабет, четки асаб тизими нуқсонлари, таянч-ҳаракат аппарат нуқсонлари ва бошқа касалликлар билан оғриган болалар даволанади.
social responsibility Шунингдек, жамғарма миллий жанжаллар кунлари ёрдам тадбирларини ташкил этади, террорчилар хуружларидан, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган оилаларга ёрдам кўрсатади. Жамғарманинг ёрдамини фақат Россиядаги болаларгина эмас, балки МДҲ давлатларидаги болалар ҳам олишлари мумкин.

ИнстаФорекс компанияси жамғарманинг оғир бемор болаларнинг тақдирини ўзгартиришда фаол иштирок этмоқда ва кўрсатилган моддий ёрдам болаларнинг ҳаётини яхши томонга ўзгартиради, деб умид қилади.
Давомини ўқиш
Чегарани билмайдиган шифокорлар (MSF)
Чегарани билмайдиган шифокорлар (MSF)
MSF (Medecins Sans Frontieres) "Чегарани билмайдиган шифокорлар" – бу мустақил халқаро тиббий инсонпарварлик ташкилоти бўлиб, у ҳарбий можаролар, эпидемиялар ва табиий офатлар натижасида азият чеккан кишиларга ёрдам кўрсатади. "Чегарани билмайдиган шифокорлар" ташкилоти барча кишиларга жинси, ирқи, диний эътиқоди ва сиёсий қарашларидан қатъий назар ўз фаолиятида тиббий этика, холислик ва беғаразлик тамойилларига амал қилади.

"Чегарани билмайдиган шифокорлар" бирлашмаси Парижда 1971 йилда нотижорат ва ўзини ўзи бошқарувчи ташкилот сифатида ташкил этилган эди. Ташкилотнинг асосий тамойиллари MSF уставида баён қилинган. Бугун "Чегарани билмайдиган шифокорлар" - бу умумжаҳон ҳаракати бўлиб, ўз ичига 23 та ассоциацияни қамраб олган. Ташкилот 90% хусусий маблағлар ҳисобига маблағ билан таъминланади.
social responsibility
Ташкилотда бир неча минг тиббий ходимлар ҳамда моддий-техник ва маъмурият ходимлари фаолият юритишади. MSF ташкилотидаги шифокорларнинг кўпчилиги бу ташкилот ўзининг тиббий ёрдамини кўрсатгам мамлакат вакилидир. Бу кишилар биргаликда бутун дунёни 60 дан ортиқ мамлакатда ишлашади.

MSF шифокорлари нозор мамлакатлардаги одамлар фақат паст даражадаги тиббий ёрдамга ишонишлари мумкин деган фикрни рад этадилар ва барча беморларга юқори даражадаги хизматни таъминлашга интилишади. 1999 йилда, MSF га жаҳоннинг Нобель мукофоти тадқим этилганда, ташкилот мукофот олиш учун олинган маблағ ночор мамлакатларда жуда кўп учрайдиган касалликларга қарши оқартув ишларига сарфланишини эълон қилишди.

Кейинги йилларда "Чегарани билмайдиган шифокорлар" тиббий хизматлар кўрсатилмайдиган, харобаларда яшовчи ночор мамлакатлардаги фуқароларнинг муаммоларига алоҳида эътибор берадилар. Бундай мамлакатга ёрқин мисол тариқасида Бангладеш ва унинг пойтахти Даккани келтириш мумкин, бу мамлакатда 80% аҳоли тоза сувсиз, электрсиз ва бошқа қулайликларсиз хароба жойларда яшайди. MSF бундай долзарб муаммодан четда қолмай, 2010 йилда Бангладешнинг пойтахти Дакканинг Kamrangirchar хароба жойларда саломатлик ва овқатланиш марказини очди, бу марказ 400 000 дан ортиқ одамнилар учун ўз уйидек бўлиб қолди. Ҳозир MSF харобаларда яшовчи одамларга ёрдам бериб, уларга маълум тарзда тиббий хизматларни олиш имконини бериб, мазкур йўналишдаги ишларни давом эттирмоқда. MSF фақат Бангладешда эмас, балки турмуш даражаси муаммоси худди шундай жуда паст бўлган бошқа мамлакатларда ҳам янгидан-янги марказларни очмоқда. Сиз MSF дастурлари тўғрисида кўпроқ маълумотни ташкилотнинг расмий сайтидан билиб олишингиз мумкин.

ИнстаФорекс компанияси "Чегарани билмайдиган шифокорлар" ташкилотига ёрдам беришни ўзининг бурчи деб ҳисоблайди ва шу билан тиббий хизмат олиш имконига эга бўлмаган барча кишиларга имкон даражасида кўмак беради. Биз бу ишни, ночор мамлакатлардаги одамларда ва ҳарбий ҳаракатлар олиб борилаётган мамлакатлардаги одамларда соғлом бўлиб ишлаш имкони бўлиши учун қиламиз.
Давомини ўқиш
Ирина Митина
Ирина Митина
2008 йилнинг 27 октябрида Ирина Митина автомобиль ҳалокатига учради, бунинг натижасида умуртқа поғонаси жиддий шикастланди, мия қобиғи ёрилди, орқа мия лат еди, яъни шикастланишлар ҳаёт билан амалда номувофиқ бўлиб, уни ҳаракатланиш ва аъзоларининг физиологик жараёнларини назорат қилиш имкониятини йўққа чиқарди. Ирина уй ой давомида сунъий нафас олдириш аппаратида жонлантириш бўлимида бўлди. Қисқа вақт саломатлиги яхшилангандан сўнг тромбоэмболия вужудга келиб, уни яна жонлантириш бўлимига олиб келди.
social responsibility
Шундан сўнг ўзига келган кизни бели шикастланган кишилар чун саломатлигини тиклаш марказига юборишди. Бу жой Ирина Митинага унча тўғри келмас эди, чет элда самарали даволаниш учун маблағ йўқ эди. Иринанинг отаси йўқ, авариядан сўнг эса онаси ундан воз кечган эди, фақат дўстлари ва ҳайрихоҳларигина қолди, улар ўз имкониятлари доирасида ёрдам кўрсатишар эди. Унинг саломатлигини тиклаш учун пул маблағларини хайрия ҳисоб-варақлари очилган эди.

Иринани ИнстаФорекс компанияси ташкил этган Мисс Инста Азия 2009 гўзаллик танловида иштирок этишга кўндиришди. Қиз учун овоз берган ҳайрихоҳ кишиларнинг жуда кўп миқдордаги овозлари туфайли у биринчи ўринни эгаллади. Олинган пул мукофоти унинг саломатлигини тиклаш учун сезиларли ҳисса қўшди.

Авария юз берган кундан бери икки йилдан ортиқ вақт ўтди ва шу вақт мобайнида ҳар кунлик машқлар ва ўз иродаси туфайли Ирина 10 дақиқа давомида вертикал ҳолда тура оладиган, бироз вақт қўлларини тиззасидан юқорига кўтара оладиган, оёқ ва қорин мушакларини таранглатадиган бўлди. Бу ҳақиқатан ҳам улкан ўзгариш ва ҳақиқий ғалабадир.
Давомини ўқиш
Инна Бидлингмаер
Инна Бидлингмаер
Инна Бидлингмаер 26 ёшда. Ўткир Лайма касаллиги туфайли Инна меъёридаги ҳаёт тарзида яшаш имкониятидан маҳрум бўлган. Ишлай олмаслигидан ташқари Инна кундалик ҳаётида ҳам қийинчиликлар сезади, бу асаб тизими шикастлангани сабабли, бутун бадани бўйлаб доимий оғриқларни сезади.Лайма касаллиги уни ҳаракатланиш ва ҳаётий жараёнларни назорат қилиш имкониятидан маҳрум қилди. Шифокорларнинг ташхислари хурсанд қиладиган даражада эмас ва Иннанинг саломатлиги умумий ҳолати доим ёмонлашмоқда.
social responsibility
Уни қўллаб-қувватлайдиган қариндошлари унга ёрдам беришга кучлари етмайди, чунки у жиддий молиявий ҳаражатларни талаб қилади. Ҳозир Инна олти ёшли ўғли Эрик, онаси ҳамда бувиси билан бирга яшамоқда, уларнинг маоши ва нафақаси, ўғлига оладиган алимент қатори дори-дармонларга ва тез ёрдамни чақиришга сарф бўлмоқда.

Бу касалликни фақат чет элда даволаш мумкин, мамлакат касалхоналарида фақат анальгин таклиф қилишлари мумкин. Одамларнинг, хусусан ИнстаФорекс компаниясининг ёрдами билан маблағ тўпланди, ва ҳозир асосий касаллик Лайм-боррелиозани даволашга бел боғлаган Германиядаги шифохона билан музокаралар олиб борилмоқда.
Давомини ўқиш

Бизнинг ҳамкорларимиз