Ҳар бир трейдернинг савдо стратегиясини янада муваффақиятли амалга ошириш уун ИнстаФорекс дилерлик бўлими мутахассислари томонидан икки турдаги ҳисоб-варақлари ишлаб чиқилган бўлиб, улар трейдерларнинг эҳтиёжларини уларнинг ишдаги индивидуал афзалликларига боғлиқ ҳолда қаноатлантиришга мўлжалланган. Бу савдо ҳисоб-варақларида турларидаги фарқлар фақат спредлар ва комиссияларни ҳисобга олиш учулидагина бўлиб, уни трейдернинг ўзи ҳисоб-варағини очишда танлаб олинади.

Insta.Standard ҳисоб-варақлари

Мазкур турдаги ҳисоб-варақлари учун Forexда ишлаш учун комиссиясиз стандарт савдо шартлари муҳитидир. Трейдер барча савдо воситаларига кириш имконига эга бўлиб, ҳар бир битимни амалга оширишда қайд этилган спредни тўлайди.
Insta.Standard ҳисоб-варақлари трейдерларнинг барча тоифалари учун мўлжалланган ва классик спред билан комиссиясиз битимларни амалга оширишга имкон беради. Мазкур турдаги ҳисоб-варағининг бош афзаллиги унинг универсаллиги ҳисобланади, чунки трейдер истаган пайт ўзининг савдо елкасини ўзгартириши ва ўзи учун қулай бўлган депозит миқдори билан ишлаши мумкин. Ҳисоб-варағининг имкониятлари Micro Forex форматида ҳам (кафил пули 1-10 USDгача бўлган битимлар), шунингдек Mini Forex (кафил пули 100 USDдан) ва Standard Forex (кафил пули 1000 USDдан) форматида ҳам савдо қилишга имкон беради.

Insta.Eurica савдо ҳисоб-варақлари

Мазкур турдаги ҳисоб-варақларида ишлаш шартлари битимни очишда спред тўлаш зарурлигини тўла истисно этади. Insta.Eurica ҳисоб-варақлари валюта воситаларининг аксарият кўпчилиги учун нолли спредлар мавжуд, шу туфайли BID нархи доим ASK нархига тенг бўлади. Шунга ҳам эътибор бериш керакки, таклиф этилаётган нарх BID нархидан (мижозлар терминалида график унга кўра қурилади) бутун қийматигача яхлитланган берилган савдо воситаси бўйича стандарт спред ярмининг катталигига катта томонга қараб фарқ қилади, бу MetaTrader 4.00 платформасининг техник хусусиятлари билан боғлиқдир.

Бу турдаги ҳисоб-варақларидан ишни энди бошлаётган трейдерларга фойдаланиш тавсия этилади, чунки у билан ишлашда кечиктирилган ордерлардан фойдаланишда спредни ҳисобга олиш зарур бўлади: спредлар тўлиқ ҳолда бўлмаганда барча кечиктирилган ордерлар нарх уларнинг қийматига етган пайтда аниқ ишга тушиб кетади. GTC ордерларини ўрнатишдан ва бозорга киришдан олдин спреднинг позиция натижасига таъсирини ҳисоблашнинг зарурияти бўлмайди, бу техник таҳлилдан фойдаланишни максимал даражада самарали қилишга имкон беради.

Insta.Eurica ҳисоб-варақлари ишни энди бошловчи трейдерларга ўз ишларида битимларга ишлов беришнинг анча тушунарли тизимини интуитив тарзда фойдаланиб, бозорда тез мослашиб кетишга имкон беради, ҳисоб-варақларининг мазкур туридан профессионал трейдерлар ҳам фойдаланишлари мумкин, чунки у ўзининг савдо тавсифлари бўйича Insta.Standard ҳисоб-варақларидан қолишмайди.

Cent.Standard ва Cent.Eurica савдо ҳисоб-варақлари

Cent.Standard ва Cent.Eurica туридаги ҳисоб-варақлари ишни энди бошловчи трейдерларга мўлжалланган ва савдо қилишни энди ўрганаётган мижозларга қаратилган ва шунинг учун уларга битимнинг имкони борича минимал ҳажмига кириш имкони зарур. Мазкур Micro Forex ҳисоб-варақларида фойдаланиш имкони бўлган 0.0001 лот ҳажмли бозор лоти (пунктининг қиймати 0.1 АҚШ центи) депозит учун деярли хавфсиз ўрганишга имкон беради. Шунингдек, мазкур турдаги ҳисоб-варақлари 0.0001 лотдан бошлаб битимларнинг афзаллигидан фойдаланиб, энг кам хатар билан ўз савдо стратегияларини синаб кўришни истаганларга яхши тўғри келади.

0.0001 бозор лотига тенг минимал йўл қўйиладиган битим ҳажмидан фойдаланиш имконидан ташқари Cent.Standard ва Cent.Eurica савдо ҳисоб-варақлари эгалари худди Insta.Standard ва Insta.Eurica каби савдо шартларига эга бўладилар. Ягона чекланиш цент гуруҳларидаги Cent.Standard ва Cent.Eurica ҳисоб-варақлари учун уларинг ишни энди бошловчи трейдерларга мўлжалланганлиги билан боғлиқ депозитнинг максимал йўл қўйилган ҳажми ҳисобланади. Анча тажрибали трейдерлар учун Insta.Standard ва Insta.Eurica ҳисоб-варақларини очиш тавсия этилиб, улар максимал битим миқдори чегараси 10 000 лот бўлганда максимал депозит миқдорига чекланиш бўлмайди.

Битимларнинг минимал ҳажми

Баланси ва/ёки маблағлари 100000.00 USD (юз минг америка доллари)дан ошадиган ёки уларнинг бошқа валютадаги эквивалентларига тенг бўлган Standard ва Eurica туридаги ҳисоб-варақлари учун 1 лот (бир пункт учун ~1 USD) ҳажмидаги минимал битим миқдорига чекланиш мумкин бўлиб қолади.



Параметрлари Ҳисоб-варағининг тури
Insta.Standard Insta.Eurica Cent.Standard Cent.Eurica
Депозитнинг валютаси EUR, USD, RUR EUR, USD, RUR USD центлари, EUR центлари USD центлари, EUR центлари
Минимал депозит
1 USD
1 USD
1 USD
1 USD
Максимал депозит чекланмаган чекланмаган
1000 USD
1000 USD
Спредлар [1]
3-7
0
3-7
0
Комиссиялар
0
0.03%-0.07%
0
0.03%-0.07%
Минимал битим 0.01 лот 0.01 лот 0.10 лот (0.0001 бозор лотининг эквиваленти) 0.10 лот (0.0001 бозор лотининг эквиваленти)
Максимал битим
10000 lots
10000 lots
10000 lots
10000 lots
Кредит елкаси [2]
1:1-1:1000
1:1-1:1000
1:1-1:1000
1:1-1:1000
Лок. маржа [3]
25%
25%
25%
25%
Margin Call [4]
30%
30%
30%
30%
Stop Out [5]
10%
10%
10%
10%
Фоиз ставкаси [6]
13%
13%
13%
13%


[1] - Спредлар пунктларда кўрсатилади.
[2] - 1:1000 елка баланси 1000 АҚШ долларидан юқори балансли ҳисоб-варағи учун 1:600 гача пасайтирилиши мумкин.
[3] - Лок. маржа битта жуфтлик бўйича қарама-қарши позицияларни қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган йиғинди кафил пули ҳажмидан фоизни англатади.
[4] - Позициялар мажбурий равишда ёпилиши мумкин бўлган даража.
[5] - Позициялар автоматик тарзда ёпиладиган даража.
[6] - Йиллик фоизлардаги фоизли ставка ҳар ойнинг охирги куни ёзилади. 13%лик ставка фақат фаол ҳисоб-варақлари учун тегишли бўлади, фаол бўлмаган ҳисоб-варақлари учун ставка - йиллик 6%.


* - 10000.00 USD дан юқори депозитлар учун минимал битим 0.10 лот (пункт учун 0.10 USD) миқдорида ўрнатилиши мумкин.
** - 100000.00 USD дан юқори депозитлар учун минимал битим 1.00 лот (пункт учун ~1.00 USD) миқдорида ўрнатилиши мумкин.
*** - Центли ҳисоб-варақлари учун минимал битим 1000 база валютасига тенг ва тахминан 0.1 центга тенг пункт қийматига эга.
**** - Gold ва Silver воситалари учун фақат 1:100 кредит елкаси мавжуд.
***** - CFD учун фақат 1:20 кредит елкаси мавжуд.
****** - Центли ҳисоб-варағида баланс 1000 АҚШ долларидан ортишида, бошқа серверда янги ҳисоб-варағини очиш тавсия этилади.
******* - Юқорида кўрсатилган жуфтликлар бўйича савдо қилишда қайд қилинган елкадан фойдаланилади. USD/RUR ва EUR/RUR - 1:50, #Bitcoin - 1:25.


Спредлар ва комиссиялар асосий валюта жуфтликлари учун кўрсатилган.



Предлагаем начать торговлю с бездепозитным бонусом