ИнстаФорекс бонуслари

ИнстаФорекс компанияси ўз мижозларига ўз савдо ҳисоб-варақларига табрик бонуси олишни таклиф этади. Сузувчи Табрик бонусларига савдо ҳисоб-варағи балансини тўлдириш суммасига ИнстаФорекс компанияси листингига киритилган тўлов тизимларидан бири орқали ўтказиладиган бонуслар киради.

Бонусли баллар

ИнстаФорекс мижозлари бредли маҳсулот магазинида амалга оширилган ўз харидлари қийматининг 50%игача InstaForex-баллари билан тўлашлари мумкин. Бонус баллари ҳар бир ёпилган битим билан бирга барча ҳақиқий ҳисоб-варақларига автоматик ўтказилади. Брокернинг ҳамкорлари ҳам валюта бозорида операцияларни амалга ошириб, балларни ишлаб олишлари ёки уларни жалб қилган мижозларнинг ёпилган ҳар бир битимидан олишлари мумкин.

ИнстаФорекс компаниясидан ForexCopy тизими

ИнстаФорекс компанияси мижозлари ForexCopy ютқизиш бўлмайдиган тизимда иштирок этиш имкониятига эгалар, у туфайли битта Форекс-трейдер ҳақиқий вақт режимида бошқа трейдернинг битимларидан нусха қўчириб олиши мумкин. Битимлардан автоматик тарзда нусха кўчириш учун масштабни белгилаб ва валюта жуфтликларини танлаб олиб, танланган савдо ҳисоб-варағига обунани расмийлаштириш етарли., улар бўйича битимлар ижро қилиш учун жўнатилади. Нусхаси кўчириб олинган битим фойдали бўлган ҳолда ForexCopy трейдери обуначидан тақдим этилган хизмат учун уларга мўлжалланган мукофотни олади.

Forex савдо воситалари

ИнстаФорекс компанияси 107 валюта воситалари ва 200 дан ортиқ CFD воситалар бўйича фьючерс ва акцияларга ишлаш, GOLD бўйича битимларни амалга ошириш, шунингдек ECN-брокер хизматларини кўрсатиш имконини беради. Бу воситалардан ҳар бири учун биз рақобатбардош ва самарали спредларни таъминлаймиз, улар мижозларимизга қулай шароитларда ишлашга имкон беради.

Депозит миқдори

Биз Сизга валюта бозорида сизнинг айланма капиталингиз қандай бўлишига боғлиқ бўлмаган ҳолда ишлаш имконини берамиз. Сиз ўз депозитингиз миқдори учун энг қулай ишлаш шароитларини танлаб оласиз ва Форекс бозорида савдони бошлайсиз. Сиз депозит 10 ҳамда 10000 доллар билан ҳам бир хил қулайликда ишлашингиз мумкин, бу эса фақатгина истаган сумма билан иш бошгагина эмас, балки ўз маблағларингизни савдога киритиб, орттира бориб, янада йирик инвестицияларга аста-секин ўтиш имконини беради. Бизнинг кўпинча мижозларимиз депозитида 10 доллари бўлган энди иш бошлаганлардан то ўн минглаб доллари бўлган тредер-профессионалларигача бўлган йўлни босиб ўтишган, Сиз ҳам шулардан бири бўлишингиз мумкин!

Савдо елкалари

Сиз савдода хавфларни бошқаришнинг қандай стратегиясини танлаганингизга боғлиқ ҳолда 1:1 дан то 1:1000 бўлган савдо елкасини танлаб олишингиз мумкин. Агар Сиз узоқ муддатли трейдер бўлсангиз ва капитални бошқаришга консерватив нуқтаи-назардан қарайдиган бўлсангиз Сизга 1:100 классик елка тўғри келади, агар Сиз агрессив кун ичи трейдери бўлсангиз - у ҳолда 1:1000 елка фойда олишда Сизнинг энг муҳим воситангиз бўлади.

Форекс-опционлар

ИнстаФорекс компаниясида "Опцион савдо кабинети" ишга туширилган. Опцион савдо трейдернинг ўзи белгилаб берадиган, қатъий чекланган хавфи бўлган қайд этилган фойда берувчи битимлар билан ишлашни англатади.

ИнстаФорекс фьючерслари

Фьючерс ёки фьючерс битими нима? Фьючерс (фьючерс битими) - ҳосилавий молия воситаси, база активни олди-сотти стандарт шошилинч биржа битими бўлиб, уни тузишда томонлар (сотувчи ва ҳаридор) фақат нарх даражаси ва етказиб бериш муддати тўғрисидагини шартлашиб оладилар. Улар база активи эгаси учун хавфларни камайтириш мақсадида ишлаб чиқилган эди.

Forexда спердсиз савдо қилиш

ИнстаФорекс мижозларга валюта бозорида спреддан фойдланмасдан ишлаш имкониятини беради, бу эса ишни энди бошловчиларнинг ҳам профессионал трейдерларнинг ҳам имкониятларини янада кенгроқ қилади. Спредсиз савдо қилиш бу жараённи кўриб идрок этишини енгиллаштиради ва савдо қарорлар қабул қилишда техник таҳлилнинг қўлланилишини янада самаралироқ қилади.

Қайд қилинган спредлар

Биз спредни янгиликларда кенгайтирмаймиз, бу трейдерларга кескин сакрашлар уларнинг савдо стратегиясида нобарқарор натижаларга олиб келмаслигига ишонч хосил қилишларига олиб келади.

Барча компаниялар орасидаги энг яхши своплар

ИнстаФорекс мижозга қарши спредда пул топишнинг стандарт тизимидан вос кечиб, янада рақобатли свопларни таклиф этади. Компания ўз комиссияларини своп ҳисобига ўтказмайди ва натижада мижоз тундаги пайтда валюта воситаси бўйича очиқ битимлар очиқ бўлиб турадиган ҳолларда битимларни бир неча соатдан кўпроқ ушлаб туриб, ортиқча ҳақ тўламайди.

SWAP-FREE - свопсиз ҳисоб-варақлари

Swap-free ҳисоб-варақлари хизмати свопнинг таъсирини ҳисобга олмайдиган савдо тизимларидан фойдаланувчи трейдерлар учун ёҳуд ўзининг диний эътиқоди бўйича своплардан фойдалана олмайдиган мижозлар учун мўлжалланган. Бу ҳисоб-варақларнинг мазкур турининг иккинчи номи - "ислом ҳисоб-варақлари" номини белгилайди. Swap-free тизимига ўтишда Standard ва Eurica туридаги ҳисоб-варақларининг барча қолган савдо шартлари сақланиб қолади.

Бўш маблағларга фоизлар қўшиш

Истаган турдаги барча ҳақиқий ҳисоб-варақларига йиллик 13% ставка тааллуқли бўлиб, у савдода фойдаланмайдиган маблағларга ўтказилади. ИнстаФорекс мижозлари уларнинг фойдалари натижаси замонавий дунёнинг муқаррар ҳақиқати ҳисобланган пул маблағларининг инфляцион қадрсизланиши билан ўзгарилиши мумкинлиги тўғрисида қайғурмасалар ҳам бўлади. Йиллик 13% ставка ҳар ой охирида ИнстаФорекс мижозларининг ҳисоб-варақларига ўтказилади.

ИнстаФорекс компаниясидан ПАММ ҳисоб-варақлари

ИнстаФорекс компаниясидан ПАММ ҳисоб-варақлари - бу пул маблағларини инвестиция хизматларини тақдим этувчи лойиҳаларга жамоавий инвестициялаш воситасидир. ИнстаФорекс компаниясининг ҳар бир мижози бошқа трейдерлардан инвестициялар қабул қилиб олиш ёки ўз маблағларини бегона ҳисоб-варағига ундаги улуш эгаси бўлиши эвазига инвестиция қилиши мумкин.

VIP - ҳамкорлик дастури

ИнстаФорекс компаниясининг ҳамкорлик дастури иштирокчиларидан ҳар бири одатдагига нисбатан анча афзалликларга эга бўлган VIP - ҳамкорлик дастурига ўтишга буюртма бериш имкониятига эга. Улар орасида - ҳар бир битимдан мукофотни икки пунктгача ошириш ва ҳамкорлик аккаунти эгасига якка тартибда ёндашишдир.

ИнстаФорекс клуби

ИнстаФорекс компанияси ўз мижозларига ноёб имкониятни - халқаро ИнстаФорекс компаниясининг элита клубининг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлиш имкониятини тақдим этади. ИнстаФорекс компанияси мижозларининг клубидаги аъзолиги - бу бир қатор имтиёзли опциялар қаторидир, уларнинг асосийси савдо ҳисоб-варағини ҳар бир тўлдиришга махсус бонусларни олиш имконияти ҳисобланади.

Битимларни хеджирлаш

Глобал жаҳон инқирози даврида валюта бозорида курсларнинг катта ўзгаришлари натижасида вужудга келадиган бизнесдаги хавфларни фақат Forexда хеджирлаш мумкин. ИнстаФорекнинг дилинг маркази - бу хеджирлаш ва база активини хеджирлашга йўналтирилган дастурни амалга ошириш бўйича маслаҳат бериш хизматларини ўз мижозларига тақдим этувчи унча кўп бўлмаган компаниялардан биридир.

ИнстаФорекс ТВ

Форекс ТВ тақдим этган видеоматериалларда валюта бозоридаги охирги трендлар ва ўзгаришлар ҳақида ҳикоя қилинади. Бу ерда Сиз валюта курсларига бевосита ёки билвосита таъсир қилувчи охирги янгиликлар билан танишибгина қолмай, балки унинг энг яқин келажакка таъсири оқибатларига нисбатан прогнозлар ҳақида ҳам билиб оласиз.

Хизмат кўрсатиш сифати

Бизнинг мутахассисларимиз мижозларга ҳар куни техник кўмак ва куну-тун кўмак беришади. Ҳатто агар сиз демо-ҳисоб варағида ишлаётган бўлсангиз ҳам Сиз ҳақиқий ҳисоб-варағида ишлашга ўтиш учун зарур билимлар даражасига эришмагунингизча саводли маслаҳат ва барча саволларингизга жавоблар олишингиз мумкин. Мижозлик сервисини тақдим этишнинг асосий қоидаси - биз ҳар бир мижоз билан мулоқотда ҳушмуомалалик ва тезкорлик деб ҳисоблаймиз.

Жонли таҳлил

Кўпчилик трейдерлар учун Форекс-таҳлил самарали савдо қилишнинг энг муҳим воситаси ҳисобланади. Сифатли таҳлилий ахборот туфайли Сиз охирги бозор трендларидан хабардор бўлишингиз, шунингдек келгусида валюта бозорининг ҳаракатига нисбатан профессионал тузилган прогнозларга эга бўлишингиз мумкин. ИнстаФорекс компаниясида таҳлилий бўлимда 30 та ходим бор.

Ваколатхоналар

Айни пайтда ИнстаФорекс компаниясининг 260 дан ортиқ ваколатхоналари мавжуд бўлиб, бу брокерни бутун дунёда ўз мижозлари учун анча очиқ ва қулай қилади. Бу ерда Сиз ўзингизни қизиқтирувчи ваколатли офис бўйича маълумот олишингиз мумкин. ИнстаФорекснинг марказий ваколатхонаси Калининград шаҳри (Россия)да жойлашган.

Хизматлар тақдим этишнинг умумий тамойиллари

ИнстаФорекс компанияси тақдим этадиган трейдинг хизматлари рўйхатини шакллантиришнинг бош тамойили замонавий трейдер фойдаланиши мумкин бўлган имкониятларнинг тўла спектрини қўллаб-қувватлаш ҳисобланади. ИнстаФорекс нинг мижози бўлганингиздан сўнг Сиз келажакда пайдо бўлиши мумкин бўлган молия бозорларидаги трейдинг хизматларининг барча янги турларидан ўз вақтида фойдаланиш имконига эга бўлганингизга ишонч ҳосил қилишингиз мумкин. ИнстаФорекс компанияси мутахассислари брокерлик хизматлари бозорини мониторинг қилиш билан мунтазам шуғулланишади ва ҳар қандай янгиликларга максимал даражада тезкор акс таъсир кўрсатиш учун барча кучларини сарфлайдилар. Рақибларнинг ютуқларини кузатиб, биз битимларнинг янги турларини киритиш устида мунтазам ишлаб билан машғул бўлиб, инновациялар тўғрисида ҳам ҳеч қачон унутмаймиз.

Платформалар

Компаниянинг ҳар бир мижози мобиль қурилмалар учун платформаларни, веб-платформани, MetatTrader 4 ва MetaTrader 5 платформаларни юклаб олиши мумкин. ИнстаФорекс МТ5 ҳақиқий савдо ҳисоб-варақларининг очилишини ишга туширган дунёдаги биринчи компания ҳисобланади.

Сегрегацияланган ҳисоб-варақлари

ИнстаФорекс компанияси ўз мижозларига ноёб хизматни - компания фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳар қандай форс-мажор ҳолатлар ҳавфдаридан мижознинг капиталини ҳимоя қилишни таъминловчи сегрегацияланган ҳисоб-варақларини очишни таклиф этади. Умум эътироф этилган маънода 'сегрегацияланган ҳисоб-варағи' атамаси мижозларнинг маблағларини компаниянинг маблағларидан алоҳида сақлашни англатади.

Ҳисоб-варағини тўлдириш

Биз ўз мижозларимизга савдо ҳисоб-варағини тўлдириш усулларининг кенг спектрини - тўлов тизимларидан тортиб то банк ўтказмаларигача бўлганларини тақдим этамиз.

Савдо ҳисоб-варағининг банк даражасидаги техник хавфсизлиги

Ҳар бир мижоз ўзининг савдо ҳисоб-варағини рухсатсиз таҳдидлардан (бузиб киришлардан) SMS-пароллар хизматини улаш воситасида ҳимоя қилиши мумкин, бу хизмат ўз ичига ҳар бир маблағ ечишда бир марталик SMS-паролни сўрашни қамраб олади. Шундай қилиб, ўз мижоз кабинетида SMS-хавфсизлик хизматини улаб, ҳисоб-варағи эгаси ўз маблағларини таҳдидчиларнинг трейдернинг паролини ўғрилаб олишган ҳолда рухсатсиз маблағни ечиб олишдан 100% ҳимоя қилади.

Соврин фонди

ИнстаФорекс компанияси ўз мижозлари учун мунтазам равишда ҳар йиллик соври жамғармаси 500 000 доллардан ортиқ бўлган тадбирлар ва танловлар серияларини ўтказиб туради. Шу билан бирга компаниянинг соврин жамғармаси доим орттириб борилади. Айни патда ИнстаФорекс компанисида ҳар бир савдо ҳисоб-варағининг эгаси ҳар ойлик ва ҳар ҳафталик танловлар сериясида иштирок этиши ва соврин жамғармасининг бир қисмини олиши мумкин. Биз энди анъанага айланиб қолган, ҳар йиллик жуда катта ютуқ - автомобиль (2010- Hummer H3, 2011- Lotus Elise, 2012 - Lotus Evora, 2013 - Porshe Cayene) совринини ютиб олиш танловини ўтказамиз.

МТ5 трейдерлари учун универсал портал

ИнстаФорекс компанияси МТ5 трейдерлари учун универсал порталнинг ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. МТ5 – бу барча трейдерлар учун халқаро интернет-майдонча бўлиб, у ўзининг параметрлари ва воситалари ҳамда сервисларининг хилма-хиллиги бўйича ноёб туўпламга эга. МТ5 трейдерлари учун универсал порталнинг ишининг асосий йўналиши - Форекс валюта бозорида ва бошқа молия бозорларида трейдерларни савдоларнинг кечиши тўғрисида ўз вақтидаги ва долзарб ахборот ҳар бир трейдерга савдо қилишнинг янада профессионал даражасига эришишига имкон беради.

Кўргазмалар

ИнстаФорекс компанияси бутун дунё бўйлаб халқаро кўргазмаларнинг иштирокчиси ҳисобланади. Сизда компания вакиллари билан кўргазмаларда, турли мамлакатлар пойтахтларида учрашиш имкони мавжуд.

Miss Insta Asia гўзаллик танлови

Miss Insta Asia гўзаллик танлови халқаро ИнстаФорекс Форекс брокерининг лойиҳаси ҳисобланади. Miss Insta Asia – бу бутун дунё Интернет тармоғидаги энг ажойиб гўзаллик танловидир. Танлов асосан дунёнинг Осиё қитъаси қисмидаги визларга мўлжалланган, бироқ турар жойидан қатъий назар, ҳар бир хоҳиш билдирган қиз Miss Insta Asia унвони учун қатнашиши мумкин. Танловнинг умумий соврин жамғармаси 45 000 USD ни ташкил этиб, уни жорий рейтингда энг кўп овоз тўплаган учта танлов иштирокчиси ўзаро бўлиб олишади. Овозларни ҳисоблаш тизими мутлақо очиқдир, овоз беришда ҳар бир хоҳловчи фойдаланувчи иштирок этиши мумкин.

ИнстаФорекс савдо серверлари тизими

Бугунги кунда ИнстаФорекс компаниясининг савдо серверлари ва дата-марказлари тизими бутун дунё бўйлаб 9 та савдо сервери ва 50 дан ортиқ дата-марказларни ташкил этади, бу эса ишларни улар орасида бир текис тақсимлаш имконини беради. Бундай кенг тармоқ бутун дунё бўйича 3 000 000 дан ортиқ мижозларга ишончли ва сифатли хизмат қўрсатишни таъминлайди ва ИнстаФорекс компанияси билан савдони янада жозибалироқ қилади. ИнстаФорекс савдо серверларидан ҳар бири ўзининг турган жойига боғлиқ бўлмаган ҳолда бир сервердан иккинчисига бўлган минглаб километрлик масофани 0.2 секундда босиб ўтиб, барқарор ҳолда аниқ ва узлишларсиз ишлайди. ИнстаФорекс компаниясининг ҳар бир мижози янги савдо ҳисоб варағини очишда ўзининг афзалликлари ва географик ҳолатига боғлиқ ҳолда савдо серверининг жойлашувини ўзи белгилаши мумкин.

Начни торговлю
без вложений и риска
С новым STARTUP бонусом $2500