Facebook
 
 

"ИнстаФорексдан Ferrari ютиб ол!" акциясининг шартлари


1. Умумий қоидалар

    • 1.1 Акциянинг номи – "ИнстаФорексдан Ferrari ютиб ол!" (бундан буён – Акция).
    • 1.2 Акция ИнстаФорекс компаниялар гуруҳи (бундан буён – Ташкилотчи) томонидан ташкил этилган.
    • 1.3 Акция доирасида Ferrari F8 Tributo автомобили ўйналади.
    • 1.4 Акцияни ўтказишнинг умумий муддати – 2019 йил 9 декабрдан 2022 йил 9 декабргача (бундан буён – Акцияни ўтказиш даври).

2. Акция иштирокчилари

    • 2.1 Акцияда ИнстаФорекс компаниясида ҳақиқий савдо ҳисоб-варақлари эгаси бўлган лаёқатли вояга етган фуқаролар (бундан буён - Иштирокчи) иштирок этиши мумкин.
    • 2.2 Акцияда иштирок этиш учун Акцияни ўтказиш даврида ИнстаФорекс компаниясидаги ҳақиқий ҳисоб-варағини 1000 АҚШ доллари ва ундан ортиққа тўлдириш ва рўйхатдан ўтиш зарур. ИнстаФорекс клуб картаси эгалари учун Акцияда иштирок этиш учун зарур минимал депозит 500 АҚШ долларини ташкил этади.
    • 2.3 Иштирокчи Акцияда биттадан ортиқ ҳисоб-варағини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга, бу билан бош совринни қўлга киритиш учун ўз имкониятларини оширади. Бироқ, 100 тадан ортиқ ҳисоб-варағи очилгани аниқланган ҳолда танлов маъмурияти мазкур мижознинг Акция иштирокчиси ҳисоб-варақлари сонини 100 тагача камайтириш ҳуқуқига эга.
    • 2.4 Акцияда A - B + C > 1000.00 USD, шартини қаноатлартирувчи истаган ҳисоб-варағи иштирок этиши мумкин, бу ерда A – 2019 йилнинг 9 декабридан тўлдиришлар суммаси, B – 2019 йил 9 декабридан ечилишлар суммаси, C – савдо натижаси. Агар С<0 бўлса, шарт А - В > $1000 гача қисқартирилади. ИнстаФорекс клуб карталари эгалари учун ҳисоб-варағи A - B + C > $500 шартни қаноатлантириши керак, бу ерда A – 2019 йилнинг 9 декабридан тўлдиришлар суммаси, B – 2019 йилнинг 9 декабридан ечилишлар суммаси, C – савдо натижаси. Агар С<0 бўлса, шарт А - В > $500 гача қисқартирилади.

3. Савдо шартлари

    • 3.1 Бозор нархлари бўйича бўлмаган барча савдо ордерлар бекор қилинади.
    • 3.2 Иштирокчи савдо маслаҳатчилари ва савдо стратегияларидан чекланмаган ҳолда фойдаланиши мумкин.
    • 3.3 Иштирокчи истаган пайтда Техник қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилиш воситасида ўзининг ҳисоб-варағини Swap-Free (ва аксинча)га ўзгартириши мумкин.
    • 3.4 Акцияда иштирокчи ҳисоб-варақлар учун қолган барча савдо шартлари ИнстаФорекс компаниясидаги ҳақиқий савдо варақлари учун савдо шартларига ўхшаш.

4. Ғолибларни аниқлаш

    • 4.1 Ferrari F8 Tributo автомобили ўйинининг ғолибини аниқлаш (бундай кейин – Акция ғолиби).
      • 4.1.1 Акция ғолибининг ҳисоб-варағи қуйидаги схема воситасида аниқланади: ғолибни аниқлаш алгоритмида ҳисоб-варағининг кейинги 5 та рақамидан фойдаланилади (у 5 хоналили, 6 хоналили ёки 7 хонали бўлишидан қатъий назар). Кўрсатилган 5 та рақам Ferrari — сони билан мос тушганда, бу ҳисоб-варағи эгаси Акция ғолиби бўлади.
      • 4.1.2 2020 йилнинг 9 декабри жума соат 23:59 да қуйидаги жуфтликлар бўйича савдоларнинг ёпилиши пайтида курсларни қайд этиш ўтказилади:
        • Ferrari-сонининг биринчи рақами – EURUSD ёпилишидаги охирги рақамдан олдинги рақам
        • Ferrari-сонининг иккинчи рақами – GBPUSD ёпилишидаги охирги рақам
        • Ferrari-сонининг учинчи рақами - USDJPY ёпилишидаги охирги рақам
        • Ferrari-сонининг тўртинчи рақами - USDCHF ёпилишидаги охирги рақам
        • Ferrari-сонининг бешинчи рақами – USDCAD ёпилишидаги охирги рақам
      • 4.1.3 Агар генерацияланган Ferrari-сони билан мос тушган ҳисоб-варағили Иштирокчи бўлмаса, у ҳолда ундан кейинги ёки ундан олдинги ҳисоб-варағи ғолиб деб тан олинади. Ғолиблар энг катта депозит тамойили бўйича танлаб олинади, у A - B + C формула бўйича ҳисобланади.
      • 4.1.4 Агар шу тарзда генерацияланган Ferrari-сони билан бир неча рақамлар мос тушса – 5-хонали ҳисоб рақами 6 хонали ҳисоб рақамининг биринчи рақамини ташлаб юбориш натижаси ва 7 хонали савдо ҳисоб-варағида биринчи икки рақамни ташлаб юбориш натижаси, у ҳолда бош соврин энг катта депозитли ҳисоб-варағи эгасига тегишли бўлади (энг катта депозит A - B + C формула бўйича аниқланади).

5. Натижаларни эълон қилиш

    • 5.1 Иштирокчиларнинг танлов ҳисоб-варақларини рўйхатга олинишига чиққан мамлакатлар ва ҳудудларнинг статистикаси эълон қилиниши мумкин.
    • 5.2 Акция натижалари тадбир тугагандан сўнг ва барча зарур текширишлар ўтказилгандан сўнг 45 кун ичида эълон қилинади.
    • 5.3 Танлов якунлари ва тақдирлаш маросимидан репортаж www.instaforex.com веб-сайтида ва бир қатор телевидение ва босма ОАВларида эълон қилинади.

6. Совринларни олиш

    • 6.1. Умумий қоидалар.
      • 6.1.1 Акция ғолиби Акция ва ўйин натижалари эълон қилингандан сўнг 20 кун мобайнида Ташкилотчи билан совринни олиш санаси, вақти ва жоийини телефон орқали келишадилар.
      • 6.1.2 Ғолибнинг савдо ҳисоб-варағи аниқлангандан сўнг Ташкилотчи Иштирокчи тўғрисидаги ахборотни, шунингдек унинг мазкур қоидаларнинг 2.1-2.3 бандларига мувофиқлигининг ҳаққонийлигини текширади. Агар бирорта маълумот ҳақиқий бўлмаса, шунингдек агар иштирокчилар Акцияда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлмасалар, ўйин ҳақиқий деб тан олинмайди.
      • 6.1.3 Совринни олиш тартиби бузилган ҳолатда (паспорт бўлмаганда, ёки унинг амал қилиш муддати ўтиб кетганда ва бошқалар) Ташкилотчи совринни беришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
    • 6.2 Акция бош соврини – Ferrari F8 Tributo автомобилини олиш.
      • 6.2.1 Соврин ғолибга компаниянинг РФдаги марказий ваколатхоналаридан бири (Калининград ва Москва) да топширилиши ёки ғолиб билан келишувга мувофиқ дунёнинг исталган нуқтасига етказиб берилиши мумкин.
      • 6.2.2 Акция Ғолибига совринни топшириш фақат унинг шахсини тасдиқловчи паспорт ёки бошқа ҳужжат кўрсатилганда ва қабул қилиш-топшириш далолатномаси қуйидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда имзоланганда амалга оширилади: иштирокчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, паспорт маълумотлари, аҳоли пунктининг кодини албатта кўрсатилган ҳолда алоқа телефон рақами. Юқорида санаб ўтилган маълумотлардан исталганини тақдим этишни рад этиш ғолибни совринни олиш ҳуқуқидан автоматик тарзда маҳрум қилади.
      • 6.2.3 Агар Акция Ғолиби совринни мустақил олиш имконига эга бўлмаса, топшириш шартномаси ғолибнинг нотариал ишончномаси асосида бошқа шахсга тузилиши мумкин.
      • 6.2.4 Соврин олинган пайтдан бошлаб Акциянинг истаган Иштирокчиси амалдаги қонунчиликда белгиланган барча солиқлар ва бошқа мавжуд мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятини зиммасига олади.
      • 6.2.5 Автомобилни Ғолибнинг яшаш манзилига етказиб бериш харажатларини Инстафорекс компанияси ўз зиммасига олади. Бироқ Ғолиб ўз зиммасига солиқлар ва божхона йиғимлари бўйича ҳаражатларни олади.
      • 6.2.6 Акциянинг бош соврини ўрнига ғолиб муқобил совринни - 300 000 АҚШ долларига тенг суммани бошқаришга савдо ҳисоб-варағини очишни танлаши ҳам мумкин. Мазкур савдо ҳисоб-варағи бир қатор хусусиятларга эга:
        • 300 000 АҚШ доллари миқдоридаги бошланғич маблағлар ғолиб икки босқичли верификациядан ўтказилгандан сўнггина савдо ҳисоб-варағига ўтказилади;
        • 300 000 АҚШ доллари миқдоридаги бошланғич маблағларни ечиб олиш мумкин эмас, бироқ улардан олинган даромаднинг 50%и чеклашларсиз ечиб олиниши мумкин;
        • очиқ битимларнинг максимал сони 10 дан ортиқ бўлмаслиги, барча битимлар бўйича лотлар йиғиндиси 600 дан ортиқ бўлмаслиги керак;
        • битимнинг минимал миқдори 6 лотни ташкил этади;
        • соврин маблағларига максимал даражада мумкин бўлган миқдордаги лотларнинг ягона бир хил йўналтирилган ордерларини очиш каби, ёки бундай ордерлар жуда кўп бир хил йўналтирилгин позицияларни очиш йўли билан сунъий равишда шакллантириш стратигияларидан фойдаланиш тақиқланди;
        • фойда чиқариш учун максимал мумкин бўлган сумма соврин маблағларининг икки карра суммаси ҳисобланади.
      • 6.2.7 Истаган маблағларни ечишда берилган соврин тўлиқ ҳажмда бекор қилинишига Ғолиб рози бўлади.

7. Якуний қоидалар

    • 7.1 Ташкилотчи Акцияни ўтказиш билан боғлиқ маълумотлар ва ахборотларни ҳимоя қилиш, улардан рухсатсиз фойдаланишга қарши чораларни кўради ва учинчи шахсларга Акцияни ўтказиш билан боғлиқ ахборотни тақдим этишга мажбур эмас.
    • 7.2 Акцияда иштирок этишнинг ўзи Иштирокчининг у ютиб чиққан ҳолда қуйидагиларга рози эканлигидан далолат беради::
      • интервью бериш, шу жумладан радио, телевидение ва бошқа оммавий ахборот воситаларида;
      • унинг тасвиридан (фотосуратларидан ва ҳ.к.) Ташкилотчи реклама мақсадида фойдаланишига;
      • Ташкилотчи томонидан унинг исми, фамилиясидан қўшимча ҳақ тўламасдан реклама мақсадларида фойдаланиши мумкинлигидан;
      • мазкур бандда кўрсатилган объектлардан фойдаланиб тайёрланган реклама материалларига барча муаллифлик ҳуқуқи Ташкилотчига тегишли бўлади.
    • 7.3 Акцияни ўтказиш ва унинг натижалари муносабати билан юзага келиши мумкин бўладиган баржа жанжаллар ва келишмовчиликлар музокаралар йўли билан ҳал этилиши лозим.
    • 7.4 Акцияда иштирок этиш Иштирокчиларнинг уни ўтказиш шартлари ва қоидалари билан танишганликлари ва тўла розиликларини автоматик тарзда назарда тутади.
    • 7.5 Агар Акция ғолиби уни ўтказишнинг барча шартлари ва қоидаларига амал қилишдан бош тортса, унинг Акцияда иштирок этиши бекор қилинади.

8. Акция шартлари тили

    • 8.1. Шартларнинг асосий тили инглиз тили ҳисобланади.
    • 8.2. Мижозларга қулайлик учун Компания томонидан Акция шартларининг бошқа тилларга таржимаси ҳам тақдим этилиши мумкин. Мазкур таржима мутлақо ахборот бериш хусусиятига эга.
    • 8.3. Акциянинг мазкур шартларининг инглиз тилидаги версияси билан унинг таржимаси ўртасида ҳар қандай ҳар хиллик пайдо бўлган ҳолларда инглиз тилидаги версияси устувор ҳисобланади.

Танловнинг бош саҳифаси Имкониятларни ҳисоблаш Рўйхатдан ўтиш

Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.