Facebook
 
 

Ҳисоблаш формуласи

ATR = SMA((High-Low)[0..i]), бу ерда


i — даврлар сони, SMAни ҳисоблаш учун фойдаланилади

Савдода қўлланилиши

ATR Histogram бозор ўзгарувчанлигини кўрсаткичи ҳисобланади ва нарх ҳаракатлари кучининг ортиши ва тушиши даврларини кўрсатади. Мазкур индикатор классик ATR индикаторига асосланган ва ҳисоблашнинг стандарт усилидан кўра ўзгарувчанликни баҳолаш учун янада кўрсатмали воситани ифодалайди.

Нарх ўзгарувчанлиги — бу маълум вақт оралиғида нархнинг ўзгариши ўлчовидир. Мазкур кўрсаткич амаллар бажариш учун восита бўлиб ҳисобланмайди, чунки у нархнинг кўтарилиши ва пасайишини даврларини, шунингдек двивергенция ёки конвергенция сигналларини кўрсатмайди.

Кучли йўналтирилган нарх ўзгаришлари ҳолида ўзгарувчанлик ортади, бунда нарх ўзгаришларининг сусайиши ўзгарувчанликни камайганидан далолат беради. Бу кўрсаткич савдо кўрсаткичи эмаслигига қарамай ундан молиб бозорларида савдо қарарларни қабул қилишда фойдаланиш мумкин.

Ўзгарувчанликнинг паст даражада бўлиши нарх ўзгаришларининг сусайганидан далолат беради ва ўзгарувчанлик циклик кўрсаткич бўлгани сабабли пастга тушишдан сўнг нарх ўзгаришларининг кучайиши билан ифодаланувчи кўтарилиш келади.

Оддий қилиб айтганда, тешилиш стратегияси асосида савдо қарорларини қабул қилишда аъло даражадаги восита бўлади: агар қўллаб-қувватлаш/қаршилик кўрсатиш даражасини тешиб ўтишга сигнал ўзгарувчанликнинг паст қийматларида шаклланадиган бўлса, у ҳолда ундан кейин келадиган нарх ўзгаришларининг кучини кўрсатувчи кўрсаткичнинг ўсиши тренд кучаётганини англатувчи ва тешишга сигнал ортиб борувчи йўналтирилган нарх оқими билан қўллаб-қувватланади.

Шунингдек, ўзгарувчанлик stop-loss ордерини ўрнатиш даражасини ҳисоблаш учун энг оптимал кўрсаткичлардан бири бўлиб ҳисобланади. Уни ҳисоблаш учун операцион таймфреймда ҳозирги ўзгарувчанликнинг учта қийматини олиш зарур (ўзгарувчанликнинг қиймати пунктларда кўрсатилади; ўзгуравчанликнинг ҳозирги даражаси гистограмма барининг баландлигига тенг) ва агар моливий актив бу омилга эга бўлса, спреднинг қийматини қўшиш зарур.

Stop-loss ордерининг мазкур ўлчами кўпчилик савдо операциялари учун оптимал ҳисобланади, айниқа контр-трендли савдо стратегияларидан фойдаланилганда, бунда битим очилгандан сўнг нарх киришга қарши анча катта масофага кетмайди.

ATR Histogram

ИнстаФорекс ATR Histogram индикаторининг параметрлари

ATRperiod = 10

Юклаб олиш


Рўйхатга қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.