Facebook
 
 

Ҳисоблаш формуласи

Мюррей даражалари нархлар ҳаракатининг кесмаси асоси ҳисобланиб, у Ганн нисбатларига мувофиқ 9 қисмга бўлинади. Шундай қилиб, индикатор қуйидагича нисбатларга эга бўлган 9 та даражани ташкил этади: 0%, 12.5%, 25%. 37.5%, 50%. 62.5%, 75%. 87.5%, 100%.

Савдода қўлланилиши

Мюррей даражалари компьютер индикатори комплекс индикатор бўлиб, уни мустақил равишда ҳам, техник таҳлилнинг бошқа методлари билан биргаликда ҳам қўлланиши мумкин. У Россияда жуда кенг оммалашиб кетди.

Индикаторда бир неча даража бор: биринчи даража 0/8, охиргиси — 8/8. Даражаларнинг ҳар бир хусусий ишлаш шароитларига эга: маълум даражалар қўллаб-қувватлаш ва қаршилик кўрсатиш сифатида яхши ишлайди, бошқалари эса нарх учун магнит сифатида ишлайди.

1/8 даража. Кучсиз даража. Агар нарх пастга қараб хаддан ташқари тез ҳаракатланса ва у шу даража ёнида тўхтаса, демак орқага бурилиш ва юқори томон коррекциянинг эҳтимоли юқоридир. Агар нарх бу даража ёнида тўхтамаса, у ҳаракатини 0/8 белгигача давом эттиради.

2/8 ва 6/8 даражалар. Бу икки даража нарх ҳаракатини тўла орқага буриб юқориш қобилияти бўйича фақат 4/8 (қўллаб-қувватлаш ва қаршилик кўрсатиш) муҳим даражадан орқага қолади.

3/8 даража. Агар нарх юқорига қараб 3/8 даражани тешиб ўтса ва ундан юқорида 2 савдо ҳафтаси давомида туриб қолса, демак, нарх бу даражадан юқорида қолади ва 3/8 ва 5/8 даражалар ўртасидаги оралиқда ҳаракатланиб, маълум бир вақт қисмини сарфлайди.

4/8 даража. Бу даража муҳим ҳисобланади ва энг яхши қўллаб-қувватлаш/қаршилик кўрсатишни таъминлайди.

5/8 даража. Агар нарх бу даража атрофида ҳаракатланса ва унинг ёнида 2 та савдо ҳафтаси давомида қолса, савдо қилишнитнг оптимал варианти 3/8 ва 5/8 даражалари орасидаги соҳада сотиш ҳисобланади. Агар нарх 5/8 даражадан пастга тушса, у кўпроқ қаршиликнинг кейинги даражасигача пастга тушишда давом этади.

7/8 даража. Бу қўллаб-қувватлаш/қаршилик кўрсатишнинг кучсиз даражаси. Агар нарх пастга қараб хаддан ортиқ тез ҳаракатланса ва у шу даража атрофида тўхтаса, демак бурилиб қайтишнинг ва пастга томон коррекциянинг эҳтимоли юқори бўлади. Агар нарх бу даража яқинида тўхтамаган бўлса, у ҳаракатини юқорига 8/8 даражага томон давом эттиради.

8/8 ва 0/8 даражалар. Бу даражалар энг кучли ва қувватли қаршилик кўрсатиш ва қуллаб-қувватлашни кўрсатишади.

Мюррей даражалари

InstaForex Murrey Math индикаторининг параметрлари

P = 64

MMPeriod = 1440

StepBack = 0

Юклаб олиш


Рўйхатга қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.