Форекс (Forex) - бу халқаро банклараро валюталар бозори. Форекс Савдо валюталарни сотиб олиш ва сотишдан иборат. Валюталар курсининг доимий ўзгариб туриши муносабати билан бундай кейинги ҳаракатни тўғри белгилаб олиб валютани анча паст нархда хариб қилиб ва анча юқори нархда сотиб фойда олиш мумкин (масалан, янгиликни тўғри аниқлаш).


Форекс бозори иштирокчилари қуйидагилар ҳисобланади: банклар (марказий ва тижорат), пенсия жамғармалари, суғурта компаниялари, брокерлар, дилерлар ва хусусий инвесторлар. Иштирокчиларнинг улкан миқдори ва битимларнинг тегишли йирик ҳажми туфайли бир неча сония ичида бундай битимлардан жуда кўп миқдорда тузилади.


Форекс бозорида савдо қилиш учун катта капитал талаб этилмайди, чунки брокер кредит-кредит елкасини тақдим этади. Унинг миқдори депозитнинг ўзининг юз карра катталигини ташкил этади, бу шуни англатадики, трейдер (Форексда савдо қилувчи иштирокчи) бозорга битимни амалга ошириш учун фойдаланадиган суммасидан юз марта ортиқ бўлган маблағ билан чиқади.


Форексда савдо битими икки қисмдан иборат бўлади. Биринчиси - трейдер позицияни маълум бир валюта жуфтлиги бўйича очади. Иккинчиси - у мос равишда позицияни шу жуфтлик бўйича ёпади. Форексда савдо битимлари бир неча сония ичида тузилади. Бироқ трейдерлар тузган шу даражада кўп миқдордаги битимлар нархнинг шаклланишига жиддий таъсир кўрсата олмайди.


Форексда савдо қилиш учун очилган позициялар - бу брокерга бир валютанинг маълум миқдорига бошқа валютанинг маълум бир миқдорини сотиб олиш учун талаб қилиш жараёнидир. Жуфтликда биринчи ўринда турган таянч валютанинг қиймати котировка қилинаётган бирликларда ифодаланадиган котировка дейилади. У икки рақамдан иборат бўлади: Бид бу бўйича котировка қилинадиган валютага таянч валюта сотилади ва Ask бу бўйича мос равишда бу қиймат бўйича харид қилинади. Улар орасидаги фарқ спред деб аталади, (у брокернинг асосий даромад манбаи ҳисобланади) пункт деб эса - нархнинг минимал йўл қўйилган ўзгаришига айтилади. Валюта курслари бўйича маълумотдан Форекс бозорида савдо қилувчилар доим эркин фойдалана олишлари мумкин.


Форексда савдо бир неча усулда амалга оширилади. Бу усуллар маълум савдо стратегияларини назарда тутади. Форексда савдо қилишдан катта тажрибага эга бўлган трейдерлар бир неча йиллар мобайнида ўзларининг шахсий стратегияларини ишлаб чиқадилар, аммо ўзини ижобий томондан яхши кўрсатган ва вақт давомида текширилган бир қатор стратегиялар бор:


- Кундузги савдо (кун ичи амалган ошириладиган қисқа муддатли савдо) Бу - трейдер томонидан қисқа вақт оралига, бир-икки дақиқадан икки соатгача бўлган даврли битимларни очишдир. Бундай битимлар одатда ўша савдо куни ёпилади ва деярли ҳеч қачон кейинги курга кўчирилмайди. Одатда, қисқа муддатли савдо 1 ва 5 дақиқали графиклар комбинациясидан фойдалаинш билан тавсифланади.


- Янгиликлар вақтида савдо қилиш. Савдо қилишнинг бунадй туридан фойдаланадиган трейдерлар чиққан янгиликлар бўйича аниқ таҳлиллар қилиб, доимий даромадга эга бўлишлари мумкин. Шу билан бирга, бу янгиликларни нотўғри таҳлил қилиш ва позицияни нотўғри очиш жиддий зарар олиб келиши мумкин.


- Ўртача муддатли савдо. Савдонинг мазкур туриш шуниси билан тавсифланадики, трейдер битимларни узоқ муддатга (бир-икки кундан бир-икки ойгагча) очади. Бундай турдаги савдода агар битим камида бир неча кун очиқ қолса, катта фойда олиш мумкин бўлади. Бундай битимларни қўллаб-қувватлаш учун яхшигина капитал талаб этилади.


- Форексда савдо қилишда Техник таҳлил валюта жуфтликлари графикларининг турли хилларини (бар, япон шамлари, чизиқли) ва уларда акс этиладиган фигураларни тўғри баҳолаш ва таҳлил қилиш кўринмасидан иборат бўлади, бу эса валюта жуфтликлари курсларининг ўзгаришини олдиндан билиб олишга имкон беради.


- Керри Трейд. Бу валюталар жуфти фозилари бўйича ставкалар фарқидан фойда олишдир. Савдо қилишнинг мазкур туридан фойдаланишда трейдернинг битимлари жуда узоқ даврга (икки-уч ойдан бошлаб, бир йилгача ва ундан ортиқ) очиқлигича қолади.


Бундай савдода катта капитал бўлиши назарда тутилади. У тўғри йўналишда нархнинг ўзгаришигача зарар билан ёпмаслик учун битимнинг фойдали бўла бошлагунча вақтни кутиш учун талаб қилинади.


Форекс бозорида савдо қилишнинг қулайликларидан бири шундаки, унда иш суткасига йигирма тўрт соат, ҳафтасига беш кун мобайнида давом этади (Душанбадан шанбагача). Бош офис билан вақтдаги фарққа қарамасдан (соат минтақалари орасидаги фарқ туфайли) савдоларда иштирок этишда давом этиш мумкин. Форексда бундай савдо қилиш имкониятини жаҳон молия марказлари беришади, уларнинг бошида миллий банклар халкаро банклар билан биргаликда туришади, халқаро банкларда жаҳондаги турли мамлакатларнинг капиталлари туради.


Уларнинг энг йириклари Нью-Йоркда, Лондонда, Токиода, Парижда, Люксембургда, Сингапурда, Австрияда жойлашган. Улар Форексда бутун кун давомида, шунингдек кечаси савдо қилиш учун ликвидликни қўллаб-қувватлашга имкон беради.


Мақолалар рўйхатига қайтиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.