Facebook
 
 

Ҳисоблаш формуласи

CG = -1*NUM/DEN

NUM = int (n, i = 0) [PRICE{i}*{i+1}]

DEN = int (n, i = 0) [PRICE {i}], бу ерда


PRICE [i] = i бар орқадаги нарх;

PRICE [0] = жорий бар нархи;

PRICE [2] = 2 та бар орқадаги нарх ва ҳ.к.

Савдода қўлланилиши

"Гравитация маркази" индикатори нархнинг асосий бурилиши нуқталарини деярли орқада қолмасдан тенглаштиришга имкон беради, бу эса унинг техник таҳлилда ва трейдингда фойда келтиришнинг асосий кўрсаткичи ҳисобланади.

Метатрейдер учун "Гравитация маркази" индикаторини ҳисоблаш ғояси фильтрлар коэффициентларининг нисбий амплитудасига мувофиқ, охирги импульс тавсифи билан турли хил нархли фильтрларнинг орқада қолиши қандай эканини кузатишдан сўнг пайдо бўлади. Оддий ўртача сирпанувчи (SMA) шундай фильтр ҳисобланадики, бунда барча коэффициентлар айнан бир хил қийматга эга бўлади. Натижада SMA гравитация маркази бўлиб фильтрнинг аниқ маркази ҳисобланади.

"Гравитация маркази" индикатори ташқи томондан стохастик осцилляторига ўхшаш, фақат фарқи шундаки, "Гравитация маркази"да ортиқча харид қилинганлик ва ортиқча сотилганлик даражалари йўқ, унинг асосий сигналлари эса иккита сигнал (қизил ва кўк) чизиқларини шакллантиради.

Индикторнинг асосий сигнали сизгал чизиқларининг кесишиши ҳисобланади:

  • Агар қизил чизиқ кўк чизиқни пастдан юқорига томон кесиб ўтса, индикатор харид қилишга сигнални юзага келтиради.
  • Агар қизил чизиқ кўк чизиқни юқоридан пастга томон кесиб ўтса, индикатор сотувни амалга оширишга сигнални юзага келтиради.

Индикатор энг кам кечикувчи осциллятор сифатида ишлаб чиқилгани учун бундай сигналларни савдода қўшимча фильтр заруриятисиз муваффақиятли кўлланиши мумкин.

"Гравитация маркази" компьютер генератори юзага келтирадиган яна бир сигнал мумтоз дивергенция сигнали ҳисобланади:

  • Агар нарх иккита янги максимумни шакллантирган бўлса (шу билан бирга иккинчиси биринчисидан юқори бўлса), "Гравитация маркази" индикатори эса янги максимумни шакллантирмаган бўлса, у ҳолда дивергенция сигнали пайдо бўлади, у активни сотиш зарурлигидан далолат беради.
  • Агар нарх иккита янги минимумни шакллантирган бўлса (шу билан бирга биричиси иккинчисидан паст бўлса), "Гравитация маркази" индикатори эса янги минимумни шакллантирмаган бўлса, у ҳолда конвергенция сигнали пайдо бўлади, у активни харид қилиш зарурлигидан далолат беради.
Гравитация маркази индикатори

Юклаб олиш


Рўйхатга қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.