Facebook
 
 

Ҳисоблаш формуласи

TRIX = K%(EMAn (EMAn ( EMAn))), бу ерда


K% олдинги даврга нисбатан олинади

Савдода қўлланилиши

TRIX индикатори – бу уч карра EMA нинг ёпилиши нахрига нисбатан фоизларда ўзгариши даражасини кўрсатадиган асбобдир.

Индикатор ҳисоб-китоб қилинаётган ёпилиш нархининг ўзгариш даражасини ўлчагани учун у ҳолда индикатор чизиқларининг ўсиши барқарор ошиш мумкинлигини кўрсатади. Шунга ўхшаш, агар индикаторнинг қийматлари пастга тушса, бу пастга тушувчи нарх ҳаракати ривожланаётганини кўрсатади. Шундай қилиб индикаторнинг нол чизиғини юқорига ёки пастга томон кесиб ўтиши нархнинг "0" даражасини кесиб ўтиш йўналишида нарх ҳаракатини ривожланишда давом эттириши мумкинлигининг мўлжали ҳисобланади.

TRIX индикаторидан фойдаланишда сигнал чизиғининг индикатор асосий чизиғига нисбатан ҳолатига ҳам эътибор қилиш лозим. TRIX индикатори ўз сигнал чизиғини пастдан юқорига қараб кесиб ўтганда харид қилиш сигнали пайдо бўлади, индикатор ўз сигнал чизиғини пастга томон кесиб ўтганда эса мос ҳолда сотув сигнали пайдо бўлади.

Мазкур индикатор импульсли индикаторлар синфига киради ва шу муносабат билан ундан фойдаланишнинг энг мақбул шарти ифодаланган тренд ҳаракати ҳисобланади, чунки флет даврида жуда кўп миқдорда ёлғон сигналлар пайдо бўлиши мумкин.

Мазкур индикаторни уни механик савдо тизими асосида қўлланиш масаласида тестдан ўтказиш шундан далолат берадики, энг фойдали сигнал индикаторнинг сигнал чизиғини кесиб ўтиши ҳисобланади. Индикаторнинг нол даражани кесиб ўтиши нарх ўзгариши бундан кейин ҳам давом этиши мумкинлиги тарзида қараб чиқилиши, лекин нол даражани кесиб ўтиш йўналишидаги позицияларни очишга сигнал тарзида қараб чиқилмаслиги керак.

TRIX индикатори

ИнстаФорекс TRIX индикаторининг параметрлари

TRIX_period = 13

Signal + period = 8

Count_bars = 1500

Юклаб олиш


Рўйхатга қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.