Facebook
 
 

Модель иккинчи қора шамнинг очилиш нархини биринчи қора шамнинг очилиш нархидан юқори бўлишини, ёпилиш нархи эса биринчи шамнинг ёпилиш нархидан пастда бўлишини ифодалайди. Оқ ва қора шамлар орасида албатта узилиш бўлиши керак. Учинчи шам эса иккинчисидан юқорида очилади ва уни ютади.

Моделни қандай аниқлаб олиш мумкин?

  • Кўтарилувчи тренд узун оқ шам билан давом этади;
  • Оқ шамдан сўнг қора шам юқорига узилиш билан шаклланади;
  • Биринчи қора шамнинг очилиш нархлари, ёпилиш нархи эса биринчи қора шамнинг ёпилиш нархидан пастда туради, унинг танаси эса биринчи қора шамни ютади;
  • Иккинчи қора шамнинг ёпилиш нархи узун оқ шамнинг ёпилиш нархидан юқори бўлиб қолади.

Моделнинг сценарийси ва психологияси

Бошқа айиқ моделларидаги каби, аввал графикда оқ шам пайдо бўлади. Кейинги куни савдо юқорига томон узилиш билан бошланади, бироқ нархлар ортмайди ва қора шамни шакллантириб, очилиш даражасидан пастроқда ёпилади.

Кейинги сессиянинг очилишида нархлар яна ҳам юқорида очилади, кейин эса аввалги кун ёпилиш даражасидан пастда ёпилиш учун пастга тушади. Бунда ёпилиш нархи ҳали ҳам биринчи оқ куннинг ёпилиш нархидан юқорида бўлади. Бу пайтда буқа кайфияти сўнади.

Моделнинг мослашувчанлиги

"Учиб юқорига кўтарилган икки қарға" шамли модель анча қаттиқ модель ҳисобланади. Агар иккинчи қора куни оқ шам танасининг ичида ёпилиш юзага келган ҳолда модель иккита қарға моделига айланган бўлар эди.

Моделнинг шакл алмашиши

"Учиб юқорига кўтарилган икки қарға" модели битта шамга келтирилиб, унинг оқ танаси биринчи кундаги оқ танадан ҳудди юқори сояга ўхшаш узунроқдир.

Бу модель асосида ҳаракатга тушишдан аввал унинг тасдиқланишини кутиш керак, чунки модель тўлиқ равишда айиқ модели бўлиб ҳисобланмайди.

Ўхшаш моделлар

Учинчи куннинг қора танаси иккинчи кун очилиш нархидан пастроқда очилиши мумкин бўлмаса, у ҳолда бу шу моделни "Татамида ушлаб туриш" моделидан фарқлантиради. Дастлабки икки кунда эса моделлар учинчи куни нималар бўлишига боғлиқ ҳолда кечки юлдузга айланиши мумкин.

Учиб юқорига кўтарилган икки қарға

Юклаб олиш


Рўйхатга қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.