Facebook
 
 

ПАММ тизимида рўйхатдан ўтказилган ҳисоб-варақлари — бу инвестиция қилиш усули бўлиб, бунда маблағлар трейдерга ишончли бошқариш учун берилади ва битим муваффақиятли амалга оширилганда бошқарувчи трейдер фойдадан маълум бир фоизни олади.

ПАММ тизимида рўйхатдан ўтказилган ҳисоб-варақларининг ишлаш принципи

Инвесторлар бошқарувчи трейдернинг ҳисоб-варағини тўлдириб туришади. Бошқаручи трейдер битимларни ўзининг шахсий капиталидан фойдаланган ҳолда тузади, ва барча операциялар мутаносиб равишда омонатчиларнинг ҳисоб-варақларига кўчирилади. Фойда олинадиган ҳолатларда у инвесторлар ва бошқарувчи трейдер ўртасида омонатларнинг миқдорига қараб тақсимланади. Шунингдек, бошқарувчи трейдер фойдадан фоиз олади.

Хатар даражаси

ПАММ тизимида рўйхатдан ўтказилган ҳисоб-варақларига омонатлар қўйиш - Форекс бозорида юқори даромад билаш ишлаш ажойиб услуби бўлиб, бу айниқса, агар трейдерда ўзининг барча бўш вақтини трейдингга бағишлаш имконияти бўлмаганда жуда қулай усулдир. Шунингдек, асосий ишни валюта бозорида савдо қилиш билан бирга қўшиб олиб борилган ҳолда ПАММ тизимда рўйхатга олинган ҳисоб-варақлари яхшигина қўшимча даромад келтириши мумкин. Бироқ шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, ПАММ тизимида рўйхатга олинган ҳисоб-варақлари инвестицияларни киритиш маълум даражада хатарли бўлиши шубҳасиз. Инвесторнинг маблағларидан фойдаланган ҳолда бошқарувчи трейдер томонидан амалга оширилган битим фақат фойда эмас, балки зарар ҳам келтирилиши мумкин. Шунинг учун бошқарувчи трейдерни танлашга алоҳида эътибор билан ёндашиш мақсадга мувофиқдир.

Одатда, ПАММ тизимида рўйхатга олинган ҳисоб-варақларига инвестиция киритишдан аввал эҳтимолли бошқарувчи трейдерларнинг касб хусусиятлари ўрганилади. Биринчи навбатда диққат-эътибор амалга оширилган битимлар сонига ва уларнинг натижаларига, валюта бозоридаги иш тажрибасига қаратилади. Бошқарувчи трейдернинг профессионализми - инвестиция киритишдан фойда олишнинг кафолатидир.

Хавфсизлик

ПАММ тизимида рўйхатга олинган ҳисоб-варақларининг хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган маълум қоидалар мавжуд. Биринчидан бошқарувчи трейдер инвесторларнинг капиталидан фақат савдо операцияларини бажариш учун фойдаланиши мумкин. Омонатчиларнинг ҳисоб-варақлари билан ҳар қандай бошқа операцияларни бошқарувчи трейдер бажара олмайди.

Чунки ПАММ тизимида рўйхатга олингган ҳисоб-варағи ўз ичига бошқарувчи трейдернинг маблағларини ҳам қамраб олади, битимнинг муваффақиятли якунланишидан биринчи навбатда у манфаатдордир.

Бошқарувчи трейдернинг барча ҳаракатлари шаффофдир, уларни истаган пайтда кузатиш мумкин, шунингдек, ПАММ тизимида рўйхатга олинган ҳисоб-варағидан ўзининг маблағларини чиқариб олиш мумкин. Бундан ташқари, инвестор бўлиши мумкин бўладиган зарарларни чеклаган ҳолда хатар даражасини мустақил аниқлайди.

Маблағларни йўқотиб қўймаслик ва барқарор юқори фойда олиш учун бўлажак инвесторларга ПАММ тизимида рўйхатга олинган ҳисоб-варағида хавфсизликнинг асосий қоидасига амал қилиш лозим: бошқарувчи трейдер бирон фақат брокерлик компанияси орқали ишлаши зарур. Акс ҳолда инвестор ўзининг киритган барча маблағларидан ажралиб қолиши мумкин.

Мақолалар рўйхатига қайтиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.