Facebook
 
 

Fractals: тавсифи, созланиши ва қўлланиши

Барча бозорлар шу билан тавсифланадики, бунда вақтнинг катта қисми мобайнида уларда нархлар кучли даражада ўзгармайди ва фақат унча катта бўлмаган вақт мобайнида (15-30 фоиз) тренд ўзгаришлари кузатилади. Бозорларда нархлар маълум бир трендга мувофиқ ўзгарадиган даврлар фойда олиш учун энг қулайдир.

Фракталлар (Fractals) — туб ёки чўққини аниқлашга имкон берувчи, Билл Вильямснинг бешта савдо индикаторларидан бири. Юқорига фракталини техник аниқлаш - бу минимум бешта кетма-кет барлардан иборат серия бўлиб, унда энг юқори максимумдан олдин ва унинг кетида анча пастроқ максимумга эга барлар жойлашади. Қарама-қарши конфигурация (бешта бардан иборат серия бўлиб, унда энг паст минимум олдида ва унинг кетида янада юқорироқ минимумли иккитадан бар жойлашган) пастга томон фракталга мос келади. Графикда фракталлар High ва Low қийматларига эга ва юқори ёки пастга қараган стрелкалар билан белгиланган.

Fractals техник индикатори сигналларини Аллигатор техник индикатори ёрдамида фильтрлаш зарур. Бошқача айтганда, агар фрактал Аллигатор Тишларидан пастда жойлашган бўлса, у ҳолда харид қилишга битим тузмаслик лозим, ва агар фрактал Аллигатор Тишларидан юқорида жойлашган бўлса, у ҳолда сотишга битим тузмаслик лозим. Фрактал сигнали шакллангандан сўнг ва унинг жағидан ташқарисидаги позицияси билан белгиланадиган кучга эга бўлгандан сўнг у йўқ қилинмагунча ёки Фракталнинг янада янгироқ сигнали вужудга келмагунча сигнал бўлиб қолаверади.

   Индикаторлар рўйхатига қайтиш   
Индикаторлар рўйхатига қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.