Facebook
 
 

Relative Strength Index - RSI: тавсифи, созланиши ва қўлланиши

Нисбий куч индекси Техник Индикатори (Relative Strength Index, RSI) бу нархдан кейин келувчи осциллятор бўлиб, у 0 дан 100 гача бўлган оралиқда тебранади. У.Уайлдер Relative Strength Index киритиб, унинг 14-даврли вариантидан фойдаланишни тавсия этган. Кейинчалик шунингдек 9 ва 25 даврли индикаторлар ҳам кенг тарқалди. Relative Strength Index индикаторини таҳлил қилишнинг кенг тарқалган услубларидан бири фарқларни излашдан иборат бўлиб, буларда нарх янги максимумни вужудга келтиради, RSI эса ўзининг аввалги максимуми даражасига ета олмайди. Бундай фарқ нархларни бурилиш эҳтимолидан далолат беради. Агар кейин индикатор патга томон бурилса ва ўзининг чуқурлигидан ҳам пастроққа тушса, у ҳолда у "амалга оширилмаган кенгайиш" (failure swing) деб аталувчи ҳолатни якунлайди. Бу амалга оширилмаган кенгайиш нархларининг тез орада бурилишининг тасдиғи бўлиб ҳисобланади. Графикларни таҳлил қилишда Relative Strength Indexнинг куйидаги сигналлари фарқ қилинади:

Чўққилари ва асослари Relative Strength Index индикаторининг чўққилари одатда 70 дан юқорироқда, асоси эса 30 дан пастда шаклланади, бунда улар одатда нарх графигида чўққилар ва асосларнинг ҳосил бўлишидан олдинроқ шаклланади.

График моделлар Relative Strength Index кўпинча график моделларни "бош ва елкалар" ёки учбурчаклар каби моделларни ҳосил қилади, улар нарх графигида белгиланмаслиги ҳам мумкин.

Муваффақиятсиз ёйилиш (қўллаб-қувватлаш ёки қаршилик кўрсатиш даражасини ёриб ўтиш) Relative Strength Index аввалги максимум (чўққи)дан юқориро кўтариладиган ёки аввалги минимум (чуқурлик)дан ҳам пастроққа тушадиган ҳолат ҳам ўринли бўлади.

Қўллаб-қувватлаш ва қаршилик даражалари Relative Strength Index индикатори графигида қўллаб-қувватлаш ва қаршилик кўрсатиш даражалари графигидагига қараганда ҳатто аниқроқ кўринади.

Тарқалиш

Юқорида айтиб ўтилганидек, нарх янги максимумга (минимумга) етганда, лекин у RSI графигида янги максимум (минимум) билан тасдиқланмагандан фарқлар пайдо бўлади. Бунда одатда Relative Strength Index индикаторининг ҳаракати йўналишида нархларга тузатиш киритилиши юз беради.

Ҳисоблаш

Relative Strength Index техник индикаторини асосий ҳисоблаш формуласи:

RSI = 100-(100/(1+U/D))

Бу ерда:
U - мусбат нарх ўзгаришларининг ўртача қиймати;
D - манфий нарх ўзгаришларининг ўртача қиймати.

   Индикаторлар рўйхатига қайтиш   
Индикаторлар рўйхатига қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.