Facebook
 
 

"Катта Йўл" танлови қоидалари

I. Умумий қоидалар

    • 1. "Катта Йўл" танлови ИнстаФорекс компанияси томонидан ташкиллаштирилган.
    • 2. Танлов 4 босқич ва битта финалдан ташкил топган.
    • 3. 4 босқичнинг ҳар бирини ўтказилиш вақти:
      • - 15.03.21 – 16.04.21;
      • - 17.05.21 – 18.06.21;
      • - 19.07.21 – 20.08.21;
      • - 20.09.21 – 22.10.21.
    • 4. Тўрт босқичнинг ҳар бирида рўйхатдан ўтиш вақти:
      • - 25.01.21 – 14.03.21;
      • - 15.03.21 – 16.05.21;
      • - 17.05.21 – 18.07.21;
      • - 19.07.21 – 19.09.21.
    • 5. Танловнинг финалини ўтказиш вақти - 15.11.21 – 17.12.21.
    • 6. Финалда рўйхатдан ўтиш 20.09.21 соат 00:00 да бошланади ва 14.11.21 да танлов бошланишидан бир соат олдин якунланади.
    • 7. Танловнинг соврин фонди $55 000 ни ташкил этади.
    • 8. Танловнинг биринчи тўртта босқичи совринлари линейкаси қуйидагича кўринишга эга:
      • - 1-соврин – $3000;
      • - 2-соврин – $2000;
      • - 3-соврин – $1500;
      • - 4-соврин – $800;
      • - 5-соврин – $600;
      • - 6-соврин – $400;
      • - 7-соврин – $300 + 40 бонус баллари;
      • - 8-соврин – $250 + 30 бонус баллари;
      • - 9-соврин – $200 + 20 бонус баллари;
      • - 10-соврин – $150 + 10 бонус баллари;
      • - 11-соврин – $100 + 5 бонус баллари.
    • 9. Танлов финалининг совринлари линейкаси қуйидаги кўринишга эга:
      • - 1-соврин - $6000;
      • - 2-соврин - $3500;
      • - 3-соврин - $2300;
      • - 4-соврин - $1500;
      • - 5-соврин - $1000;
      • - 6-соврин - $850;
      • - 7-соврин - $750;
      • - 8-соврин - $550;
      • - 9-соврин - $350;
      • - 10-соврин - $300;
      • - 11-соврин - $250;
      • - 12-соврин - $200;
      • - 13-соврин - $150;
      • - 14-соврин - $100.
    • 10. Дастлабки 4 та босқичда пул маблағларидан ташқари бонус баллари ҳам назарда тутилган бўлиб, улар танловнинг финалида фойдаланиши мумкин. Танловлар серияси финалида ҳар бир бонус балга иштирокчиларнинг стартдаги депозитига $1000 қўшилади. Танловнинг аввалги босқичларида иштирок этганларнинг ва бонус баллари олганларнинг ҳаммаси [email protected] манзилига бонус суммаларини финал босқичида уларнинг ҳисоб-варақларига ўтказиш тўғрисида илтимос билан хат ёзишлари керак.

II. Иштирокчилар

    • 1. ИнстаФорекс компаниясида ҳисоб-варағининг ҳар бир эгаси танловнинг барча босқичларида иштирок этишлари мумкин.
    • 2. Танловда иштирок этишга 18 ёшга тўлган кишилар рухсат этилади.
    • 3. Танловнинг ҳар бир иштирокчиси ИнстаФорекс компаниясининг сайтида рўйхатдан ўтиши керак.
    • 4. Иштирокчи рўйхатдан ўтишда ҳақиқий маълумотларни, шахсни тасдиқловчи ҳужжатга мос тўлиқ исмни, амалдаги электрон алоқа манзилни тақдим этиши зарурлигига рози бўлади.
    • 5. Савдо битта IPдан иккита ва/ёки ундан ортиқ ҳисоб-варақларида савдо олиб борилаётгани аниқланган ҳолда маъмурият бу ҳисоб-варақлари эгаси (эгалари)ни танловдан чиқариб ташлаш ҳуқуқига эга, шу муносабат билан биз GPRS- ва 3G-модемларидан фойдаланишни қатъий тавсия этмаймиз.
    • 6. Ташкилотчи сабабини изоҳламасдан Иштирокчини рўйхатга олишни рад этиши ва танлов жараёнида Иштирокчини танловдан чиқариб юбориш, ёки Танлов ўтказилиши тугаганда чиқариб юбориш сабабини изоҳлаш ҳуқуқини сақлаб қолади. Танловдан чиқариб юбориш учун сабаб айнан бир хил жуфтликлар бўйича тахминан ўхшаш вақтларда йирик ҳажмдаги қарама-қарши битимларни турли ҳисоб-варақларида очиш, шунингдек кафолатли фойда олиш учун котировкалар оқимида тўхталиб қолишлардан фойдаланиш бўлиши мумкин.
    • 7. Иштирокчи Танловда рўйхатдан ўтишда Танловга тегишли барча чекловлар ва қоидаларни тан олади.
    • 8. Танловда яқин қариндошлар ҳисоб-варақларининг иштирок этиши тақиқланган. Агар Иштирок этувчининг ҳисоб-варағининг рўйхатдан ўтиш маълумотларидан бирортаси бошқа Иштирокчининг рўйхатдан ўтиш маълумотлари билан бир хил бўлиб қолган ҳолларда Компания бундай мос келишни иштирокчиларни ўйиндан чиқариш учун асос деб ҳисоблашга ҳақли.

III. Савдо шартлари

    • 1. Танловда рўйхатдан ўтказилгандан сўнг Иштирокчи демо-ҳисоб-варағини олади.
    • 2. Бошланғич депозит $100 000 ни ташкил этади ва ўзгартирилиши мумкин эмас.
    • 3. Елка 1:500.
    • 4. Танловнинг ҳар бир босқичида иштирок этиш учун янги демо-ҳисоб-варағини рўйхатдан ўтказиш керак
    • 5. Бозордан ташқари баҳолар бўйича очиладиган барча савдо ордерлари бекор қилиниши лозим. Шунингдек Танлов маъмурияти агар ҳисоб-варағида бозордан ташқари нархларда савдо қилинганлиги аниқланса, ҳисоб-варағини ўйиндан чиқариб ташлаш ҳуқуқига эга.
    • 6. Иштирокчи савдо маслаҳатчиларидан ва ҳар қандай савдо стратегияларидан чекловларсиз фойдаланиши мумкин.
    • 7. Савдо операцияларини амалга ошириш учун фақат асосий валюта жуфтликлари ва кросс-курслар жуфтликларидан фойдаланиш мумкин.
    • 8. Битимнинг энг кичик миқдори 0.01 лот, энг катта миқдори - 10 лотни ташкил этади. Қадам 0.01 лотни ташкил этади.
    • 9. Иштирокчи ўз савдо ҳисоб-варағини техник қўллаб-қувватлашга мурожаат қилиш воситасида Swap-Free га ўзгартириши мумкин.
    • 10. Битимларнинг максимал миқдори, кечиктирилган ордерларни ҳам ҳисобга олганда 5 тани ташкил этади.
    • 11. Stop Out даражаси 10% га тенг.
    • 12. Танлов ҳисоб-варақлари учун қолган барча савдо қилиш шартлари ИнстаФорекс компаниясидаги ҳақиқий ҳисоб-варақлари учун савдо шартлари билан бир хил.

IV. Ғолибларни аниқлаш

    • 1. Танловнинг ҳар бир босқичи тугагандан сўнг Иштирокчиларнинг барча битимлари жорий нархлар бўйича автоматик тарзда ёпилади.
    • 2. Энг кўп депозитлар эгалари ғолиб деб эълон қилинади.
    • 3. Агар танлов якунига кўра икки Иштирокчининг депозитлари ўлчови бир ҳил бўлиб қолган ҳолда бу икки иштирокчи ўртасида ўринларни тақсимлаш тўғрисидаги қарорни Компания қабул қилади.
    • 4. Танлов ғолиблари уларнинг Ф.И.Ш. эълон қилинишига рози бўлишади.
    • 5. Ташкилотчи Иштирокчи томонидан танловнинг маблағларини ўзлаштиришга қаратилган бирор ҳийла ишлатишга уринишларни тўғридан-тўғри ва билвосита исботи асосида аввал берилган совринни ҳақиқий эмас деб тан олиш ва бекор қилиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
    • 6. Агар мижознинг битта ёки бир нечта ҳисоб-варақларида соврин маблағларининг тўпланиши амалга оширилаётган ҳолда Компания совринни ўтказмаслик ҳуқуқини сақлаб қолади.

V. Натижаларни эълон қилиш

    • 1. Иштирокчиларнинг ҳисоб-варақларидаги маблағлар даражаси танлов боришининг бутун давомида Компаниянинг сайтида эркин фойдаланиш бўлади.
    • 2. Компания танлов тугагандан сўнг Иштирокчиларнинг ҳисоб-варақлари тарихини эълон қилиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
    • 3. Иштирокчиларнинг танловдаги ҳисоб-варақларини рўйхатга олиш амалга ошириладиган мамлакатлар ва ҳудудлар статистикаси эълон қилишини мумкин.
    • 4. Танлов натижалари танлов тугагандан сўнг ва барча зурур текширишлар ўтказилгандан сўнг бир ой мобайнида эълон қилинади.

VI. Совринни олиш

    • 1. Ғолиблар танлов натижалари эълон қилингандан сўнг 30 тақвим куни мобайнида ҳисоб-варақларини очиш ва верификация қилишлари керак.
    • 2. Соврин маблағлари мижоз очадиган верификация қилинган ҳақиқий савдо ҳисоб-варағига ўтказилади.
    • 3. Танлов маъмурияти ёки ғолибнинг ўзи очадиган ҳақиқий ҳисоб-варағидаги ҳар қандай фаолият у томонидан амалга оширилади ва ИнстаФорекс компаниясининг келишувлари ва қоидаларига мувофиқ тартибга солинади деб тан олинишини Ғолиб эътироф этади.
    • 4. Ғолибнинг ҳақиқий ҳисоб-варағига киритиладиган соврин маблағлари ечиб олинмайдиган ҳисобланади. Фақат соврин маблағларидан олинган фойда ечилиши мумкин.
    • 5. Ташкилотчи Иштирокчи томонидан танловнинг маблағларини ўзлаштиришга қаратилган бирор ҳийла ишлатишга уринишларни тўғридан-тўғри ва билвосита исботи асосида аввал берилган совринни ҳақиқий эмас деб тан олиш ва бекор қилиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
    • 6. Ҳисоб-варағидан маблағларни олиб ташлаш маблағларни чиқаришга буюртмани расмийлаштиришда автоматик амалга оширилади. Савдо ҳисоб-варағи балансини ва эркин маблағларни (free margin) чиқаришга буюртмага мос келишини текшириш буюртмага билвосита ишлов беришда молия бўлими мутахассислари томонидан амалга оширилади. Агар мос келмай қолган ҳолда эълон қилинган маблағлар ҳисоб-варағига қайтарилади.
    • 7. Маблағларни истаган ечишда берилган соврин тўлиқ ҳажмда бекор қилинишига Ғолиб рози бўлади.

VII. Танлов шартлари тили

    • 1. Шартларнинг асосий тили инглиз тили ҳисобланади..
    • 2. Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида Компания Танлов шартларини бошқа тилларга таржима қилиб тақдим этиши мумкин. Мазкур таржима мутлақо ахборот хусусиятига эга бўлади.
    • 3. Танловнинг мазкур шартларининг инглиз тилидаги версияси ва уларнинг таржималари орасида ҳар қандай фарқ топилган ҳолда унинг инглиз тилидаги версияси устувор ҳисобланади.
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.