Facebook
 
 
Форекс ҳамма ва ҳар ким учун

Форекс ҳамма ва ҳар ким учун

Ҳар бир трейдер учун жуда хилма хил талабларни қаноатлантира оладиган ишончли брокерни топиш муҳимдир. Мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматининг камчиликсиз ишлаши ва бой молиявий воситалар танлови туфайли ИнстаФорекс компанияси барча зарур талабларни қондиради.

Турли хил платформалардан фойдаланиш мумкин бўлганда трейдер учун трейдингни ўзлаштиришнинг чексиз имкониятлари очилади. Ҳосилавий молия воситалари бозорларида ёки товар биржаларида ECN орқали савдо қилишни таклиф этиб, ИнстаФорекс ўз мижозларини воситаларни ва савдо шароитларини танлашда чекламайди. Бундай ёндашув мижозларга валюта воситалари ва опционлар билан ҳам, акциялар, индекслар ва фьючерслар билан хам ишлашларига имкон беради. Бундан ташқари, компания мижозлари индивидуал хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда махсус ишлаб чиқилган ҳисоб-варақларининг хилидан фойдалашлари мумкин. Масалан, центли ҳисоб-варақлари, унда минимал битим ҳажми 0,0001ни ташкил этиб, унча катта бўлмаган депозитлар учун мўлжалланган. Бундан ташқари, трейдер мустақил равишда 1:1 дан 1:1 000гача оралиқда кредит елкасини танлаб олиши мумкин бўлиб, бу ишчи жараёнини янада самаралироқ оптималлаштиришга имкон беради.


media about us, publications


Осон бошлаш

Ҳар қандай назарий билимлар амалий қўлланишга муҳтождир ва Форекс бозори бундан истисно эмас. Профессионалларнинг таъкидлашича ишга янги кирганларда асосли назарий курсни ўтиб бўлганларидан кейин ҳам жуда кўп саволлар вужудга келади. Айнан шунинг учун ҳам дастлабки босқичларда трейдерлар демо-ҳисоб-варақларини афзал кўришади.

Демо-ҳисоб-варағи савдо қилишнинг чўққилари эгаллашга, савдо платформасининг хусусиятларини ўрганиб чиқишга ва амалда савдо воситаларини мутлақо бепул текшириб кўришга имкон беради. Шунга қарамай, мазкур ҳолда психологик омилни ёддан чиқармаслик керак - бундай ёндашувда трейдер шахсий капиталини хатарга қўймайди. Хатарсиз эса савдо қумор ўйинига айланади, бунда маблағни йўқотишдан қўрқиш интизомли қилади, ташкиллаштиради ва савдога жиддий қарашга мажбур қилади.

Зарур амалий тажриба орттиришнинг усулларидан бири - центли ёки мини-ҳисоб-варағини очишдир. Мазкур ҳолда айнан центли ҳисоб-варағи валюта вазифасини бажаради. ИнстаФорекс компанияси центли ҳисоб-варақларининг икки хил турини ишлаб чиқди: Cent.Standard ва Cent.Eurica. Бу ҳисоб-варақларининг иккаласи ҳам катта капитални хатарга қўймасдан бозорда ўз кучини синаб кўринги истайдиган ишни энди бошловчи инвесторлар учун ниҳоятда тўғри келади. Иккинчи томондан, ҳақиқий ҳисоб-варағи билан савдо қилиш бебаҳо тажриба келтиради. Трейдерлар мини-ҳисоб-варағини очиб бутун хизматлар спектрини олишади, ягона фарқ, маблағлар ҳажмидан иборат. Ҳақиқатан ҳам, аввал катта капиталдан фойдаланмаган ҳолда стратегияларни ва ишланмаларни тестдан ўтказиш ёмон бўлмайди. Жумладан, Сиз Форексда муваффақиятли чўққилар томн илк қадамларни қўйиб, демо-ҳисоб-варағидан ёки центли ҳисоб-варағидан савдони бошлашингиз мумкин.

Вақтни тежайдиган технологиялар

Инновацион технологияларнинг пайдо бўлиши билан брокерлик хизматларининг сифати сезиларли даражада ортди, бу трейдерларнинг куч, пул ва вақтни тежаш орқали савдо қилишда ўз аксини топди. Мисол учун, ҳозир банк картаси билан фақат хизматлар ҳаққини тўлашгина эмас, балки савдо ҳисоб-варағидан фойдаланиш ҳуқуқини хам қўлга киритиш мумкин, бу эса мижозларга диққатни фақат савдо жараёнига қаратишларига имкон беради. ИнстаФорекс бундай имкониятни амалга оширган биринчи компания эди - InstaForex Benecard бредли картаси унинг эгаларига дунёнинг истаган нуқтасида ҳисоб-варақларини тўлдириш ёки маблағни ундан ечиб олишга имкон беради.

InstaWallet ноёб тизими туфали компания мижозлари маблағларни ҳисоб-варақлари ўртасида осонлик билан ўтказишлари мумкин. Саноқли сониялар ичида Сиз пулларни ўз қариндошларингизга, ҳамкасбларингизга, дўстларингизга ёки танишларингизга жўнатишингиз мумкин. Жумладан, ForexCopy тизими ёрдамида муваффақиятли трейдерларнинг фойдали битимларидан нусха олиш мумкин. Шундай қилиб, савдодаги икир-чикирларни ўрганаётган трейдерлар ўзларининг шахсий стратегияларини ишлаб чиқиб ва бунда фойда олиб, анча тажрибали ҳамкасбларининг стратегияларини таҳлил қилишлари мумкин. Шу билан бирга профессионал трейдерлар нусха олиш учун тақдим этилган битимлардан комиссия ҳам оладилар.

Бундан ташқари, даромад олишнинг қўшимча манбаи сифатида ПАММ тизим хизмат қилиши мумкин. Сиз пулларни ПАММ ҳисоб-варағига инвестиция киритиб (Форексда ўзига хос ишончли бошқарув тури), бошқарувчи трейдер Сизга фойда келтириб, Сиз одатдагидек савдо қилишда давом этасиз. ПАММ тизим маблағларни ПАММ лойиҳаларга жалб қилувчи инвесторларга, бошқарувчи трейдерларга ва ҳамкорларга ўз мабалағларини кўпайтиришга имкон беради. Ёпилган битимлардан олинган маблағлар тизимда иштирок этувчиларнинг маблағларига мос равишда автоматик тарзда тақсимланади. InstaForex барча операциялар тўла назорат қилинишини ва ҳисобга олинишини кафолатлайди, бошқарувчи трейдер томонидан маблағларни ечиб олинмаслигига кафолат беради.

Сервис ҳаммасини ҳал қилади.

Ишончли ва фойдали ишлаш учун юқори даражада техник сервис зарур. InstaForex ўз мижозлари билан доимий алоқада бўлгани ҳолда уларни 100% қўллаб-қувватлашга кафолат беради. Мижозлар ўзлари учун қулай бўган вақтда муфассал жавобларни олиб, улар ҳар қандай муаммоларни ҳал этилишига ишонадилар.

Сифатли хизмат кўрсатиш белгиларидан бири ўз вақтида янгилаб туриладиган сайт ҳисобланади. Агар Сиз Форекс бозорини ўрганишни энди бошлаган бўлсангиз, Сизга маълумотнома тарзида материаллар албатта керак бўлади. Қўл остида сифатли таҳлилга эга бўлган ҳолда барча охирги макроиқтисодий воқеалар ва муҳим молиявий янгиликлардан хабардор бўлиш анча осондир. InstaForex мижозларини иқтисодий янгиликлар, таҳлилий мақолалар, интервью ва видеоматериаллар кўринишидаги ўз вақтида бериладиган ахборот билан таъминлаб, ўз мижозлари тўғрисида гамҳурлик қилади.

Узлуксиз савдони кафолатловчи брокер билан ишлаш, шубҳасиз, мароқлидир. InstaForex савдо сигналларини тақсимловчи 10 та савдо сервери ва дата марказларини тақдим этади. Шунингдек, компания виртуал сервернинг хизматларидан фойдаланишга имкон берувчи ноёю VPS-хостинг хизматини ишга туширди. Савдо балансига боғлиқ ҳолда сервердан фойдаланиш қиймати ҳам ўзгаради. Балансда $5 000 бўлганда трейдер сервердан бепул фойдаланиши мумкин. Бугунги кунда Форекс бозорида ишлаш учун қулай шароитлар -дабдаба эмас, балки заруриятдир. Вақт ўтиши билан ўзгариб бориш имконияти трейдерларга иш самарадорлигини ошириш ва янги профессионал чўққиларни эгаллаш имконини беради. Ана шунинг учун ҳам брокерни танлашда биринчи даражали омиллардан бири Форекс бозорида инновацион ташкил этувчи ва ўзини намоён этишнинг турли хил имкониятлари ҳисобланади.

InstaForex компанияси ўзининг корпоратив рангини қизил қилиб танлаб олгани тасодифий ҳол эмас, чунки бу ранг фаол ҳаётий позицияни, муваффақиятга интилишни ва мақсад қилиб олишни ифодалайди - буларнинг ҳаммаси яна бир бор брокернинг ўз мижозларининг қулайлиги тўғрисида ғамҳўрлик қилишни исботлайди. Олти йил давомида ёш компания халқаро эътирофга ва минглаб трейдерларнинг ишончига сазовор бўлди. Бундан ташқари, компания жуда кўп миқдорда турли хил совринларни ва унвонларни олди, яқинда эришилган ютуқлардан бири European CEO версияси бўйича 2013 йилда олинган Энг яхши ритейл форекс брокер унвонидир.

"European CEO" журнали, (Куз, 2013)
Орқага

Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.