"Орзу қилма, ютуб ол! ИнстаФорексдан Jaguar F-Type" акциясининг шартлари

1. Умумий қоидалар

    • 1.1. Акция номи – "Орзу қилма, ютуб ол! ИнстаФорексдан Jaguar F-Type" (бундан буён – Акция).
    • 1.2. Акция ИнстаФорекс компаниялари гуруҳи (бундай буён – Ташкилотчи) томонидан ташкиллаштирилган .
    • 1.3. Акция доирасида ўтказилади:
      • Jaguar F-Type автомобили ютуқли ўйини.
    • 1.4 Акциянинг умумий ўтказиш муддати – 2014 йилнинг 27 октябридан 2016 йилнинг 31 октябрига қадар (бундан буён – Акцияни ўтказиш даври).
      • 1.4.1 Jaguar F-Type автомобилига ўйинни ўтказиш муддати – 2014 йилнинг 27 октябридан 2016 йилнинг 31 октябрига қадар.

2. Акция иштирокчилари

    • 2.1. Акцияда ИнстаФорекс компаниясида ҳақиқий савдо ҳисоб-варақлари эгаси бўлиб ҳисобланган лаёқатли вояга етган фуқаролар (бундан буён - Иштирокчилар) иштирок этишлари мумкин.
    • 2.2. Акцияда иштирок этиш учун ИнстаФорекс компаниясида Акция ўтказиладиган даврда камида 1500 АҚШ долларига ҳақиқий савдо ҳисоб-варағини тўлдириш ва www.instaforex.com веб-сайтда рўйхатдан ўтиш зарур. ИнстаФорекс клуб карталари эгалари учун Акцияда иштирок этиш учун зарур минимал депозит суммаси 1000 АҚШ долларини ташкил этади.
    • 2.3. Иштирокчи Акцияда биттадан ортиқ ҳисоб-варағини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга, шу билан бош совринни ютиб олишга ўз имкониятларини оширади. Бирок 100 тадан ортиқ ҳисоб-варағи очилгани аниқланган ҳолда,танлов ўтказувчи маъмурият мазкур мижознинг акцияда иштирок этувчи ҳисоб-варақлари сонини 100 та ҳисоб-вараққача қисқартириш ҳуқуқига эга.
    • 2.4. Акцияда A - B + C > 1500.00 USD шартини қаноатлантирувчи ҳар қандай ҳисоб-варағи иштирок этиши мумкин, бу ерда A - 2014 йил 27 октябрдан бошлаб тўлдирилган сумма, B - 2014 йил 27 октябрдан бошлаб ечилган сумма, C - савдо натижаси. Агар C < 0 бўлса, у ҳолда шарт A - B > 1500.00 USD гача соддалаштирилади. ИнстаФорекс клуб карталари эгалари учун ҳисоб-варағи A - B + C < 1 шартни қаноатлантириши керак, бу ерда A - 2014 йил 27 октябрдан бошлаб тўлдирилган сумма, B - 2014 йил 27 октябрдан бошлаб ечилган сумма, C - савдо натижаси. Агар C < 0 бўлса, у ҳолда шарт A - B > 1000.00 USD гача соддалаштирилади.

3. Савдо шартлари

    • 3.1. Бозордан ташқари нархлар бўйича очиладиган барча савдо ордерлари бекон қилиниши керак.
    • 3.2. Иштирокчилар садо маслаҳатчиларидан ва савдо стратегияларидан чекланмаган миқдорда фойдаланишлари мумкин.
    • 3.3. Иштирокчи истаган пайтда ўзининг ҳисоб-варағи турини Техник қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилиш йўли билан Swap-Free (ва аксинча) ўзгартириши мумкин.
    • 3.4. Акция иштирокчилари ҳисоб-варақлари учун қолган барча савдо шартлари ИнстаФорекс компаниясидаги ҳақиқий савдо ҳисоб-варақларининг савдо шартларига ўхшашдир.

4. Ғолибларни аниқлаш

    • 4.1. Jaguar F-Type автомобили ютуғи ғолибини аниқлаш (бундан буён - Акция ғолиби).
      • 4.1.1. Акция ғолибининг ҳисоб-варағи қуйидагича схема асосида анқланади: ғолибни аниқлаш алгоритмида ҳисоб-варағининг охирги 5 та рақамидан (у 5 хонали, 6 хонали ёки 7 хонали бўлишидан қатъий назар) фойдаланилади. Агар бу 5 та рақам Jaguar-сони билан мос тушса, у ҳолда ҳисоб-варағи эгаси Jaguar F-Typeнинг соҳиби бўлади.
      • 4.1.2. 2016 йилнинг 30 октябрь якшанба куни соат 23:59 савдоларни ёпиш пайтида курсларни қайд қилиш тадбири қуйидаги жуфтликлар бўйича ўтказилади:
        • Jaguar сонининг биринчи рақами – EURUSDнинг ёпилишининг охирги рақами
        • Jaguar сонининг иккинчи рақами – GBPUSDнинг ёпилишининг охирги рақами
        • Jaguar сонининг учинчи рақами - USDJPYнинг ёпилишининг охирги рақами
        • Jaguar сонининг тўртинчи рақами- USDCHFнинг ёпилишининг охирги рақами
        • Jaguar сонининг бешинчи рақами – USDCADнинг ёпилишининг охирги рақами
      • 4.1.3. Агар генерацияланган Jaguar сон мос тушган ҳисоб-варағи Акция Иштирокчиси бўлмаса, у ҳолда ундан кейинги, ёки ундан олдинги иштирокчи Ғолиб деб тан олинади. Ғолиб A - B + C формула бўйича ҳисобланадиган энг катта депозит тамойили бўйича аниқланади.
      • 4.1.4. Агар шу тарзда генерацияланган Jaguar сон билан бир нечта рақам мос келса - 5 хонали ҳисоб-варағи, 6 хонали рақамдан биринчи рақамни ташлаб юбориш натижаси ва 7 хонали савдо ҳисоб-варағида биринчи иккита рақамни ташлаб юбориш натижасига мос келса, у ҳолда бош соврин - Jaguar F-Type - энг катта депозитни ҳисоб-варағи соҳибига берилади (энг катта депозит A - B + C формула бўйича аниқланади).

5. Натижаларни нашр қилиш

    • 5.1. Иштирокчиларнинг танлов ҳисоб-варақлари чиқи келган мамлакатлар ва ҳудудлар статистикаси нашр этилиши мумкин.
    • 5.2. Акция натижалари Акция тугагандан сўнг ва барча зарур текширишлар ўтказилгандан сўнг 7 кун давомида нашр этилади.
    • 5.3. Танлов якунлари ва мукофотни топшириш тадбири www.instaforex.com веб-сайтида ва бир қатор телевизион ҳамда босма ОАВда нашр этилади.

6. Совринларни олиш

    • 6.1. Умумий қоидалар.
      • 6.1.1. Акция Ғолиби Акция натижалари эълон қилингандан ва ўйин ўтказилгандан сўнг 20 кун мобайнида Ташкилотчи билан телефон орқали совринни олиш санаси, вақти ва жойини келишиб олади.
      • 6.1.2. Ғолиб савдо ҳисоб-варағи аниқлангандан сўнг Ташкилотчи Иштирокчи тўғрисидаги ахборотни, шунингдек унинг Акцияда иштирок этишининг ҳаққоннийлигини мазкур қоидаларнинг 2.1. – 2.3. бандларига мувофиқ текширади. Агар қатнашиш ҳуқуқига эга бўлмаса, у ҳолда ўйин ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
      • 6.1.3. Совринни олиш тартиби бузилган ҳолда (паспортнинг йўқлиги, ёки унинг амал қилиш муддати ўтганлиги ва бошқа ҳолларда) Ташкилотчи совринни беришдан бош кечиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
    • 6.2. Акциянинг бош соврини - Jaguar F-Type автомоибилини олиш топшириш.
      • 6.2.1. Jaguar F-Type Ғолиб томонидан компаниянинг РФдаги марказий ваколатхоналаридан бирида (Калининград ва Москвада) олиниши мумкин ёки ғолиб билан келишувга кўра дунёнинг истаган нуқтасига етказиб бериши мумкин.
      • 6.2.2. Акция Ғолибига совринни топшириш фақат у паспортини тақдим этганда ёки унинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этгандагина ва қабул қилиш-топшириш далолатномасини имзолаб, далолатномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиш йўли билан топширилади: иштирокчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, паспорт маълумотлари, алоқа қилиш учун аҳоли пунктининг кодини кўрсатган ҳолда телефон рақами. Юқорида санаб ўтилган реквизитлардан истаган бирортасини тақдим этмаслик ғолибни совринни олишдан маҳрум этади.
      • 6.2.3. Агар Акция Ғолиби совринни шахсан ўзи олиш имкониятига эга бўлмаса, у ҳолда топшириш тўғрисидаги шартнома ғолибдан нотариал тасдиқланган ишончнома асосида бошқа шахсга тузилиши мумкин.
      • 6.2.4. Совринни олган пайтдан бошлаб Акциянинг иштирокчиси амалдаги қонунчиликда белгиланган барча солиқларни тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
      • 6.2.5. Автомобилни Ғолибнинг яшаш манзилига етказиб бериш ҳаражатларини ИнстаФорекс компанияси ўз зиммасига олади. Бироқ Ғолиб солиқ ва божхна йиғимлари бўйича ҳаражатларни ўз зиммасига олади.
      • 6.2.6. Акциянинг бош соврини – Jaguar F-Type автомобили ўрнига ғолиб муқобил совринни - 130 000 АҚШ долларига тенг суммани бошқаришга савдо ҳисоб-варағини очишни танлаши ҳам мумкин. Мазкур савдо ҳисоб-варағи бир қатор ҳусусиятларга эга:
        • 130 000 АҚШ доллари миқдоридаги бошланғич маблағлар ғолиб икки босқичли верификациядан ўтказилгандан сўнггина савдо ҳисоб-варағига ўтказилади;
        • 130 000 АҚШ доллари миқдоридаги бошланғич маблағларни ечиш олиш мумкин эмас, бироқ улардан олинган даромаднинг 50%и чеклашларсиз ечиб олиниши мумкин;
        • очиқ битимларнинг максимал сони 600 дан ортиқ бўлмаслиги, барча битимлар бўйича лотлар йиғиндиси 10 тадан ортиқ бўлмаслиги керак;
        • битимнинг минимал мқидори 6 та лотни ташкил этади;
        • соврин маблағларига максимал даражада мумкин бўлган миқдордаги лотларнинг ягона бир хил йўналтирилган ордерларини очиш каби, ёки бундай ордерлар жуда кўп бир хил йўналтирилгин позицияларни очиш йўли билан сунъий равишда шакллантириш стратигеларидан фойдаланиш тақиқланди;
        • фойда чиқариш учун максимал мумкин бўлган сумма соврин маблағларининг икки карра суммаси ҳисобланади.

7. Якуний қоидалар

    • 7.1. Ташкилотчи Акциянинг ўтказиш билан боғлиқ маълумотлар ва ахборотларни ҳимоя қилиш, улардан рухсатсиз фойдаланишга қарши чораларни кўради ва учинчи шахсларга Акцияни ўтказиш билан боғлиқ ахборотни тақдим этишга мажбур эмас.
    • 7.2. Акцияда иштирок этишнинг ўзи Иштирокчининг у ютиб чиққан ҳолда қуйидагиларга рози эканлигидан далолат беради:
      • интервью бериш, шу жумладан радио, телевидение ва бошқа оммавий ахборот воситаларида;
      • унинг тасвиридан (фотосуратларидан ва ҳ-к) Ташкилотчи реклама мақсадида фойдаланишига;
      • Ташкилотчи томонидан унинг исми, фамилиясидан қўшимча ҳақ тўламасдан реклама мақсадларида фойдаланиши мумкинлигидан;
      • мазкур бандда кўрсатилган объектлардан фойдаланиб тайёрланган реклама материалларига барча муаллифлик ҳуқуқи Ташкилотчига тегишли бўлади.
    • 7.3. Акцияни ўтказиш ва унинг натижалари муносабати билан юзага келиши мумкин бўладиган баржа жанжаллар ва келишмовчиликлар музокаралар йўли билан ҳал этилиши лозим.
    • 7.4. Акцияда иштирок этиш Иштирокчиларнинг уни ўтказиш шартлари ва қоидалари билан танишганликлари ва тўла розиликларини автоматик тарзда назарда тутади.
    • 7.5. Агар Акция ғолиби уни ўтказишнинг барча шартлари ва қоидаларига амал қилишдан бош тортса, унинг Акцияда иштирок этиши бекор қилинади.

8. Акция шартлари тили.

    • 8.1. Шартларнинг асосий тили инглиз тили ҳисобланади.
    • 8.2. Мижозларга қулайлик учун Компания томонидан Акция шартларининг бошқа тилларга таржимаси ҳам тақдим этилиши мумкин. Мазкур таржима мутлақо ахборот бериш хусусиятига эга.
    • 8.3. Акциянинг мазкур шартларининг инглиз тилидаги версияси билан унинг таржимаси ўртасида ҳар қандай ҳар хиллик пайдо бўлган ҳолларда инглиз тилидаги версияси устувор ҳисобланади.

Танловнинг бош саҳифаси

Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.