ECN - Electronic Communications Network (Электрон савдо тизимлари) – ECN Forex-брокер турил мижозларнинг ордерларини битим томонларидан бири (контрагент) сифатида брокернинг аралашувисиз бир-бири билан ўзаро клиринги технологиясини таъминлайди. Хусусий трейдерлар учун ECN-Forex-брокер (инглизча таржимасида retail traders деб ёзамиз) - бу майдонча бўлиб, у ерда уларнинг ҳар бир ордери ёки компания ичида, ёки унинг учун ликвидлигини етказиб берувчи бўлиб ҳисобланадиган ECN-брокер контрагентида қарама-қарши ордерни топади. Одатда булар Америка ёки Европанинг йирик компаниялари ёки банкларидир. ECN-брокернинг мижозлари бир-бирлари билан савдо қилади ва маркет-мейкер орқали савдо қилишда вужудга келадиган бозордан ташқари хатарлардан ҳимояланганлар. ECN-брокерга қўйиладиган бош талаблардан бири трейдерларнинг бир-бирлари билан амалга оширадиган битимларнинг катта қисмини компания ичида бажариш имконини таъминловчи юқори ички ликвидликнинг мавжудлиги ҳисобланади. Бугунги кунда ИнстаФорекснинг 7 000 000 дан ортиқ савдо варақлари ECN-тизимнинг эҳтиёжини тўла ҳажмда таъминлашга қодир бўлган жуда катта ликвидликка кафолат беради.

Агар ECN-брокер мижозиннинг битими брокер ичида контрагентини топа олмаса, у брокернинг контрагентига чиқарилади, бундай технология STP (Straigh Through Processing) деб аталади. ECN-брокер билан савдо қилиб, ECN-брокернинг мижолари кўпинча ликвидликни кўришлари ва битимларни амалга оширишлари мумкин, ECN-савдо маркет-мейкерлар бўлиб ҳисобланган брокерлар орқали бўладиган савдоларга қараганда афзалликларга эга, чунки ECN-брокерларда Forex-трейдерларнинг битимлари брокерга қарши ижро этилмайди, балки, ёки ECN-брокернинг бошқа бир мижози кўринишида, ёки ECN-брокернинг ҳамкори тақдим этадиган ликвидлик кўринишида ўзининг контагентига эга бўлади.

ECN-брокерлар маркет-мейкерлар ва бошқа турдаги брокерлик компаниялари каби мижозга қарши ўйинчи бўлиб ҳисобланмайди. ИнстаФорекс мижозлари юқори ички ликвидликва компаниянинг ишончли контрагентлари туфали ECN-савдога куну-тун кириш имконига эгалар. Бугунги кунда ИнстаФорекс ECN-трейдинг хизматларини таклиф этувчи дунёдаги энг машҳур брендлардан бири бўлиб ҳисобланади.

Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.