Facebook
 
 

Ҳисоблаш формуласи

KPO = RWI(high) - RWI(low), бу ерда


RWI(high) = (High[0]-Low[n])/ATR*sqrt(n),

RWI(low) = (High[n]-Low[0])/ATR*sqrt(n).

Савдода қўлланилиши

IFX_KasePeakOscillator индикатори осциллятордан иборат бўлиб, у стандарт гистограммадан ташқари, ўз ичига шунингдек нарх минимумлари ва максимумларига нисбатан гистограмманинг минимум ва максимумларини кўрсатувчи чизиқни ҳам ўз ичига олади. Бу чизиқ ривожлантувчи трендга қарши савдо қилишда жуда муҳим ҳисобланади.

Индикатор рангининг алмашиниши бозорга кириш учун сигнал ҳисобланади.

Агар бозорда умумий кўтарилувчи йўналиш кузатилса IFX_KasePeakOscillator индикатори рангини қизилдан кўкка алмаштирган бўлса, активни харид қилиш зарур, чунки бундан кейин нарх умумий кўтарилувчи тренд доирасида кўтарилиши мумкин.

Агар бозорда умумий пастга тушувчи йўналиш кузатилган ҳолда ва IFX_KasePeakOscillator индикатори рангини кўкдан қизилга алмаштирса, активни сотиш зарур, чунки бундан кейин нарх умумий пастга тушувчи тренд доирасида пасайиши мумкин.

Агар гистограмма сигнал чизиғининг "чўққилари"га етса, нархларнинг бурилиб орқага қайтишига тайёргарлик кўриш керак, чунки улар ўзларининг ўртача муддатли максимум ва минимумига етган бўлади.

Агар индикатор гистограммаси нол чизиғини пастда юқорига қараб кесиб ўтган бўлса, у ҳолда бу умумий нарх ҳаракатининг пастга тушувчидан юқорига кўтарилувчига алмаштирганидан далолат беради ва бунда харидларни очиш зарур. Агар нол чизиғини гистограмма юқоирдан пастга қараб кесиб ўтса, у ҳолда сотувларга ўтиш керак, чунки бу ҳолда тренд кўтарилувчидан пастга тушувчига алмашиниши кузатилади.

Гистрограмманинг максимум ва минимумлари дивергенциялар ва конвергенцияларнинг классик сигналларини излаш учун фойдаланиши мумкин.

IFX_KasePeakOscillator индикатори

IFX_KasePeakOscillator индикаторининг параметрлари

KPeriod = 30

CalsBars = 1000

Юклаб олиш


Рўйхатга қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.