Ҳисоблаш формуласи

KC Middle = MA(Price, n, Type),

KC Upper = KC Middle + MA(ATR, n, Type) * Dev,

KC Lower = KC Middle - MA(ATR, n, Type) * Dev, где


Price — жорий даврнинг (очилиш, ёпилиш ва ш.к.даги) нархи ;

ATR — ҳақиқий диапазон;

Dev — оғишларнинг кўпайтмаси.

Савдода қўлланилиши

"Кельтнер каналлар" тренд индикатори хоссаларига кўра "экстримал" нарх қийматларини ҳисобга олувчи "Боллинджер тасмалари", "Дончиан канали", "Silver Channel" ва бошқа кўпгина шу каби машҳур техник индикаторлага ўхшашдир.

Кўриб чиқилаётган индикаторда активни харид қилишга ёки сотишга сигналлар узоқ вақт шаклланган канал ичида ҳаракатланиб, унинг чегараларидан ташқарига чиқадиган нархларни вужудга келтиради. Шу муносабат билан тегиб ўтишга кириш учун энг қулай пайт сигнални шакллантирган шам танаси билан Кельтнер каналининг юқори ёки қуйи чегарасини тўлиқ қоплаб оладиган вақт ҳисобланди. Бу ҳолда катта миқдордаги ёлғон сигналлардан қутулиш мумкин, бунда тананинг ўлчами ва шаклининг аҳамияти йўқ, муҳими тешиб ўтиш шамнинг тўлиқ танаси билан амалга оширилишидир.

Катта таймфреймлар билан савдо қилиш учун танлов – "Кельтнер каналлари" билан самарали трейдингни амалга оширишнинг шартларидан биридир: вақт кесмаси камайганда канал чегараларини тешиб ўтишда шаклланадиган ёлғон сигналлар катта миқдорда ўсиб боради, бу эса натижаларга салбий таъсир кўрсатади. Ишнинг энг оптимал варианти мазкур техник индикаторнинг H1дан юқори таймфреймларда қўлланиши ҳисобланади.

"Кельтнер каналлари"дан фойдаланишга яна бир муҳим талаб нархнинг каналлар диапазонини тешиб ўтганда юзага келадиган сигналларни фильтрлаш ҳисобланади. Шу муносабат билан мазкур индикатор фильтрлашнинг энг яхши методини танлаб олиш учун жуда синчиклаб тестдан ўтказишни талаб этади, бироқ энг яхши вариантлардан бири трендинг кучини кўрсатувчи кенг таниш бўлган ADX индикаторини "Кельтнер каналлари" билан бирга фойдаланиш ҳисобланади:

  • агар каналнинг юқори чегарасини тешиб ўтишга сигнал шаклланса ва ADXнинг қиймати 30 даражадан юқори бўлса, у ҳолда активни харид қилиш зарур;
  • агар каналнинг қуйи чегарасини тешиб ўтишга сигнал шаклланса ва ADXнинг қиймати 30 даражадан паст бўлса, у ҳолда активни сотиш зарур.

"Кельтнер каналлари" индикатори позицияларни ёпиш пайтини аниқлаш учун натижаси анча камроқ бўлган метод ҳисобланади, бунинг оқибатида у битимларни очиш учун мўлжал сифатида фойдаланишга тавсия этилган.

Кельтнер каналлари

ИнстаФорекс Keltner Channel индикаториннг параметрлари

MA_period = 10

Mode_MA = 0

Price_Type = 5

Юклаб олиш


Рўйхатга қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.