Facebook
 
 

Ҳисоблаш формуласи

Индикатор нархнинг шаклланган қисқа муддатли максимум ёки минимумлари асосида шундай шарб билан қуриладики, бунда қўшни қунлар савдо қилинаётган кундаги нархнинг даражаларига нисбатан анча паст максимумларни, ёки анча юқори минимумларни шакллантиради.

Савдода қўлланилиши

Ларри Вильямс ўзининг "Қисқа муддатли савдо қилишнинг узоқ муддатли сирлари" китобида бозор экстремумларини қуйидагича тавсифлайди: "Мен қисқа муддатли бозор минимумини қуйидаги оддий формула бўйича аниқлашим мумкин: иккала томонида анча юқори минимумлар бўлган кунлик минимум ҳар сафар пайдо бўлганда бу минимум қисқа муддатли бўлади. Қисқа муддатли бозорнинг энг катта максимуми - ўшанинг ўзи, фақат тескриси. Бу ерда биз иккала томонида анча паст максимумлар бўлган максимумни кузатамиз."

Нарх экстримумининг мазкур тавсифи кунлик графикда нархнинг қисқа муддатли қайтишини аниқлашга имкон беради ва тегишли сигнал мавжуд бўлганда битимни шаклланган бурилиш йўналишида очишга имкон беради.

ИнстаФорекс компанияси томонидан ишлаб чиқилган Метатрейдер учун "Larry Williams Extreme's" индикатори у ёки бу молиявий активда нарх максимуми ёки минимуми қачон шаклланганини (бу концепция муаллифининг қараши нуқтаи назаридан) равшан аниқлаш имконини беради. Агар валюта жуфтлигининг кунли графигида экстремум (максимум) шаклланган бўлса, у ҳолда индикатор қизил рангдаги стрелкани чизади, бу эса шакланган моделдан сўнг нархнинг пасайиши мумкинлигига сигнал бўлади. Ва аксинса, агар графикда нарх қисқа муддатли минимумни шакллантирса, у ҳолда индикатор уни зангори стрелка билан акс эттиради ва мазкур ҳолат активни харид қилиш учун асос сифатида қаралиши керак.

Мазкур индикатордан таҳлил қилишниг мустақил воситаси сифатида фойдаланилган ҳолда нархнинг умумий йўналиши ҳаракатига қарши ҳолда бозорга кириш имконини истисно қилиш учун ривожланаётган тенденциянинг йўналишини ҳисобга олиш зарур.

Таҳлил қилишнинг қўшимча воситаси сифатида "Larry Williams Extreme's" индикатори қарор қабул қилишнинг асосий усулини тўлдирувчи сигнал тарзида - техник ёки фундаментал - савдо тизимда фойдали бўлиши мумкин.

Юклаб олиш


Рўйхатга қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.