ADX индикатори: тавсифи, созланиши ва қўлланиши

Ҳаракатнинг ўртача йўналиши индекси (Average Directional Movement Index, ADX) техник индикатори илгарилашга ишлайди ва нарх динамикаси бошлангунга қадар тренднинг кучини кўрсатади, яъни тренд давом этишини ёки аста секин сусайиб боришини тушуниб етишга имкон беради. Бу индикаторни Уэллс Уайлдер ишлаб чиққан бўлиб, у ADXнинг тавсифини "Техник савдо тизимларининг янги концепциялари" китобида муфассал баён қилиб берган.

ADX индикатори йўналтирилиши 14 даврли Positive Directional Indicator (+DI) ва 14 даврли Negative Directional Indicator (-DI) икки бошқа индикаторлардан келтириб чиқарилган. Графикда ADX индикаторининг асосий чизиғини +DI ва -DI эгри чизиқлар билан бирга кузатиш мумкин. Шундай қилиб, у тренднинг йўналиши ва кучини акс эттирувчи учта чизиқ билан қурилади:

  • +DI чизиғи котировка нархининг ўсишини кўрсатади;
  • –DI чизиғи котировка нархнинг пасайишини кўрсатади;
  • ADX чизиғи – бозордаги жорий ҳолатни кўрсаткичи (тренд ёки флэт).

ADX индикатори барча MetaTrader савдо терминалларига ўрнатилган.

Агар +DI чизиғи -DI чизиғидан юқорига кўтарилса, унда бу сотиб олишга сигнал, агар +DI чизиғи -DI чизиғидан пастга тушса – сотиш учун сигнал бўлади.

ADX индикаторининг иккита қўшимча чизиқлари ҳам буқа ва айиқ трендларини ифодалайди. Агар +DI чизиғи бошқа иккитасидан юқорида жойлашса, у ҳолда тренд - буқаники, агар –DI чизиқ юқорига ўтган бўлса, у ҳолда тренд айиқники. Бу чизиқларнинг кесишиши тренднинг алмашишидан далолат беради.

Ёлғон сигналларни батараф этиш ва тузилаётган битимлар сонини камайтириш учун Уайлдер шунингдек "экстремал нуқталар қоидаси"дан фойдаланишни таклиф этади, бу қоидага мувофиқ +DI ва -DI чизиқлари кесишган пайтда экстремал нуқтани билгилаб олиш зарур. Агар +DI чизиғи -DI дан юқори кўтарилган ҳолатда бундай экстремал нуқта кесишиш кунидаги максимал нарх ҳисобланади. Агар +DI чизиқ -DI дан пастроққа тушса, бу нуқта кесишиш кунидаги минимал нарх ҳисобланади.

Кейинроқ экстремал нуқта бозорга кириш даражаси сифатида фойдаланадиган бўлди. Масалан, +DI чизиғи -DI дан юқорига кўтарилган сўнг нарх экстремал нуқтадан юқорироқ кўтарилишини кутиш зарур, ва фақат шундан кейингина харид қилиш керак. Агар нарх экстремал нуқта даражасини енга олмаса, у ҳолда қисқа позицияни сақлаб қолиш лозим.

ADX индикатор – бозорда йўналтирилган ҳаракатнинг энг яхши кўрсаткичидир. Айнан шунинг учун ҳам ундан жорий тренднинг кучини баҳолаш сифатида фойдаланиш тавсия этилади.

adx индикатори тавсифи

Ҳисоблаш

ADX = SUM[(+DI-(-DI))/(+DI+(-DI)), N]/N

Бу ерда:

N - ҳисоблаш учун фойдаланадиган даврлар миқдори.

   Индикаторлар рўйхатига қайтиш   
Индикаторлар рўйхатига қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.