Facebook
 
 

Moving Average Convergence/Divergence - MACD: тавсифи, созланиши ва қўлланиши

Сирпанувчи Ўртачаларнинг Яқинлашиши/Тарқалиши Техник Индикатори (Moving Average Convergence/Divergence, MACD) — бу тенденциядан кейинги келувчи динамик индикатор. У сирпанувчи икки ўртачалар нархи орасидаги нисбатни кўрсатади.

MACD Техник Индикатори даврлари 12 ва 26 бўлган икки экспоненциал сирпанувчи ўртачалар (EMA) орасидаги нисбатни кўрсатади. Харид қилиш ёки сотиш учун MACD графигига сигнал чизиқлари - индикаторнинг 9 даврли сирпанувчи ўртача қиймати ўтказилади.

MACD бозор савдо коридорида катта амплитуда билан тебранган шароитда энг кўп самара беради. MACDнинг энг кўп фойдаланиладиган сигналлар - булар кесишмалар, ортиқча харид қилинганлик/ортиқча сотилганлик ҳолатлари ва тарқалишлардир.

Кесишишлар

MACD ёрдамида савдо қилишнинг асосий қоидаси индикаторнинг ўз сигнал чизиғи билан кесишишларида қурилган: Moving Average Convergence/Divergence сигнал чизиғидан пастга тушганда - сотиш лозим, сигнал чизиғидан юқори кўратилганда эса харид қилиш керак. Харид қилишга/сотишга сигнал сифатида MACDнинг юқорига/пастга нол чизиғи билан кесишишлари ҳам фойдаланилади.

Ортиқча харид қилинганлик/ортиқча сотилганлик ҳолатлари Moving Average Convergence/Divergence шунингдек ортиқча харид қилинганлик/ортиқча сотилганлик индикатори тарзида қимматлидир. Қисқа сирпанувчи ўртача узунидан жиддий даражада юқорига кўтарилса (яъни MACD ўсса), бу ҳолат қаралаётган воситанинг нархи ҳаддан ортиқ юқоир қўйилганини ва тез орада ҳақиқий даражасига қайтишини англатади. Тарқалишлар MACD ва нарх орасидаги фарқ пайдо бўлса, бу жорий тенденция тез орада тугаши мумкинлигини англатади. Нарх янги максимумларга етганда, MACD эса уларга ета олмаганда букача тарқалиш вужудга келади. Нарх янги минимумларга етганда, индикатор эса унга етмаганда айиқ яқинлашиши юзага келади. Агар бу иккала фарқланиш ортиқча харид қилинганлик/ортиқча сотилганлик соҳаларида шаклланса, бу фарқланишларнинг иккала тури ҳам жуда аҳамиятли бўлади.

Ҳисоблаш

Moving Average Convergence/Divergence Техник индикатори 26 даврли экспоненциал сирпанувчи ўртачадан 12 даврлини айириш йўли билан аниқланади. Кейин MACD графигига пунктир чизиқ билан 9 даврли оддий сирпанувчи ўртача чизилади, бу чизиқ сигнал чизиғи вазифасини бажаради.

MACD = EMA(CLOSE, 12)-EMA(CLOSE, 26)

SIGNAL = SMA(MACD, 9)

Бу ерда:

EMA - экспоненциал сирпанувчи ўртача

SMA - оддий сирпанувчи ўртача

SIGNAL - индикаторнинг сигнал чизиғи

   Индикаторлар рўйхатига қайтиш   
Индикаторлар рўйхатига қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.