Money Flow Index - MFI: тавсифи, созланиши ва қўлланиши

Пул Оқими Индекси Техник Индикатори (Money Flow Index, MFI) пулларнинг қимматли қоғозга қандай жадалликда қўйилиши ёки ундан чиқарилишини кўрсатади. Индикаторнинг тузилиши ва изоҳланиши Relative Strength Indexга ўхшаш, фарқи фақат шундаки, MFIда ҳажм ҳам ҳисобга олинади.

Money Flow Indexни таҳлил қилишда қуйидагиларни ҳисобга олиш лозим:

индикатор ва нархларнинг ҳаракати ўртасидаги фарқни. Агар нархлар ортса, Money Flow Indexни қиймати камайса (ёки аксинча), у ҳолда нархларни бурилиши эҳтимоли катта бўлади;

Money Flow Indexнинг қиймати 80 дан юқори ва 20 дан паст бўлиши мос равишда бозорнинг имкониятли чўққиси ва асоси тўғрисида сигнал беради.

Ҳисоблаш

Money Flow Index техник индикатори қийматини ҳисоблаш бир неча босқичдан иборат. Аввал мазкур даврнинг умумий нархи (Typical Prise, TP) аниқланади:

TP = (HIGH + LOW + CLOSE)/3

Кейин пул оқимининг миқдори ҳисобланади (Money Flow, MF):

MF = TP * VOLUME

Агар бугунги умумий нарх кечаги нархдан юқори бўлса, у ҳолда пул оқими мусбат деб ҳисобланади. Агар бугунги умумий нарх кечагидан паст бўлса, у ҳолда пул оқими манфий деб ҳисобланади.

Мусбат пул оқими (POSITIVE MONEY FLOW) бу - танлаб олинган давр ичида мусбат пул оқимларининг қийматлари йиғиндиси. Манфий пул оқими (NEGATIVE MONEY FLOW) бу - танлаб олинга давр ичида манфий пул оқимларининг йиғиндиси.

Кейин мусбат пул оқимини манфий пул оқимига бўлиш йўли билан пул нисбати (money ratio, MR) аниқланади:

MR = Positive Money Flow (PMF)/Negative Money Flow (NMF)

Ва, ниҳоят, пул нисбати ёрдамида пул оқимлари индекси ҳисоблаб чиқилади:

MFI = 100 - (100 / (1 + MR))

Бу ерда:
HIGH — жорий барнинг максимал нархи;
LOW — жорий барнинг минимал нархи;
CLOSE — жорий барнинг ёпилиш нархи;
VOLUME — жорий барнинг ҳажми.

   Индикаторлар рўйхатига қайтиш   
Индикаторлар рўйхатига қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.