Пулнинг қадрсизланиши ва ўз фаолиятини 1970 йилларда тўхтатган "Олтин стандарти"нинг киритилиши мавзуси борган сари оммалашиб бормоқда. Экспертлар мувозанатли монетар тизим фойдасига ишончли далилларни келтириб, бу жиддий қадамнинг аниқ камчиликларини ёддан чиқаришади, улардан энг асосийси одатдаги чет эл валюталари бозори мавжуд бўлмаслиги бўлади. Ахир, айнан стандартдан воз кечиш FOREXнинг ташкил топишига олиб келди.

Фарқни илғаб олинг

FOREX — қисқа муддатли бозор, унда ишлаётган савдогар қийматлар курсларидаги ўзгаришлардан фойда олишга интилади. Битимнинг максимал муддати, масалан, акциялар бозоридаги инвестиция қилишнинг 5-7 йиллик муддатларига қараганда бир неча ой билан чекланади.

Чет эл валюталар бозори марказлашмаган хусусиятга эга ва унда савдо қилиш ишлари иқтисослаштирилган дастурий таъминот воситалари билан турли хил банклар томонидан олиб борилади. Хусусий шахсларнинг кўпчилиги учун банклараро бозорга киришга буюртма берилган, чунки битимнинг стандарт миқдори 100 мингдан 1 млн. долларгачани ташкил этади. Банк билан савдогар ўртасида воситачи сифатида дилерлар маркази (ДМ) иштирок этади.

Барча чет эл валюталари АҚШ долларида вергулдан кейин 4 та рақамгача котировка қилинади. Масалан, EUR/USD валюта жуфтлигининг котировкаси бундай кўринишда бўлади: 1,2836. Котировканинг стандарт ўзгариши 1 тикни ёки 4-белгидан 1 бирликни ташкил этади.

1,2836 котировка 100 000 еврони сотиб олиш учун 128 360 доллар тўлаш кераклигини англатади. Котировкани кўтарилиш томонга 1 тикка ўзгартириш мижоздан энди 128 370 долларни яъни 10 доллар ортиқни талаб этади.

Замонавий технологиялар трейдерларга бозорга киришда хатоликни камайтириш имконини яратиб, котировкалар билан вергулдан кейин 5 та белгигача аниқликда ишлашга имкон беради. ИнстаФорекс компаниясининг мижозлари бозорда мумтоз тўрт хонали котировкалар билан ҳам, 5 белгили котировкалар билан ҳам савдо қилишлари мумкин.

Тўғри ва тескари валюта жуфтликлари. Кросс-курслар

Барча чет эл валюталари курслари бир чет эл валютаси бирлиги учун АҚШ долларида котировка қилинади. Бироқ савдо терминалларида тўғри ва тескари котировкаларни, шунингдек валюта жуфтликлари деб аталадиган кросс-курслар котировкаларини ҳам учратиш мумкин. Тўғри котировка деб чет эл валютасининг АҚШ долларидаги котировкаларига айтилади. Бундай котировканинг суратида чел эл валютасининг рамзи туради, махражида эса америка доллари рамзи туради.

Масалан, EUR/USD – евронинг АҚШ долларидаги котировкаси. У 1 евро учун тўлаш керак бўладиган америка доллари миқдорини англатади. Бундай котировка тўғри валюта жуфтлиги деб аталади. Тўғри валюта жуфтликларига шунингдек британия фунти – GBP/USD, австралия доллари – AUD/USD, янги зеландия доллари – NZD/USD котировкалари киради. Трейдер тўғри валюта жуфтлигини сотиб олганда, у чет эл валютасини сотиб олади ва АҚШ долларига сотади.

Тескари валюта жуфтлиги деб чет эл валютаси атамаларида ифодаланган АҚШ доллари котировкасига айтилади. Бундай котировканинг суратида АҚШ доллари рамзи бўлади, махражида эса чет эл валютасидаги рамзи бўлади. Масалан, USD/CAD – АҚШ долларининг канада долларидаги котировкаси 1 америка доллари учун тўлаш зарур бўлган кандада доллари миқдорини англатади. Тескари валюта жуфтликларига шунингдек USD/JPY – АҚШ долларининг япон иеналаридаги қиймати, USD/SEK – АҚШ долларининг швед кроналаридаги қиймати, USD/CHF – АҚШ долларининг швейцария франклари ҳисобидаги қиймати. Трейдер тескари валюта жуфтлигини сотиб олганда, у АҚШ долларини сотиб олади ва чет эл валютасини сотади. Трейдер тескари валюта жуфтлигини сотганда, у АҚШ долларини сотади ва чет эл валютасини сотиб олади.

Чет эл валютасининг чет эл валютаси атамасидаги котировкаси кросс-курс деб аталади. Барча чет эл валюталари АҚШ долларида котировка қилингани учун ўз моҳиятига кўра кросс-курслар АҚШ доллари орқали қайта ҳисобланган чет эл валюталари котировкаларини акс эттиради. Энг оммабоп кросс-курслар япон иеналарида ва швейцария франкларида номинация қилинган чет эл котировкалари ҳисобланади. EUR/JPY – япон иеналарида ифодаланган евро котировкаси; GBP/JPY — япон иеналарида ифодаланган британия фунти; CHF/JPY — япон иеналарида ифодаланган швейцария франки; GBP/CHF – швейцария франкларида ифодаланган британия фунти; шунингдек EUR/CHF – швейцария франкларида ифодаланган евро.

2011 йил Швейцариянинг Миллий банки Швейцария франкининг еврога нисбатан чегаравий курсини 1 EUR учун 1.20 CHF доирасида белгилаган эди, бу FOREX бозорида франкнинг айланишини анча камайтирди ва швейцария франкларида номинацияланган чет эл валюталарининг кросс-курсларининг оммабоплигига таъсир кўрсатди.

Валюта кросс-курсларининг нархини белгилаш қуйидаги формулага кўра амалга оширилади:

FOR/FOR = FOR/USD * USD/FOR, бу ерда FOR – чет эл валютаси.

Мажорлар, товар валюталари, гулкарам ва АҚШ долларининг индекси

Турли хил мамлакатларнинг олтинвалюта захираларига кирувчи асосий валюталар АҚШ доллари, евро, британия фунти ва япона иенаси ҳисобланади.Бу тўртта валюта мажорлар деб аталади, у инглиз сўзи «major» — асосий деган маънони англатади.

Кучли, лекин муомалада бўлиши чекланган валюталар канада (CAD) ва австралия (AUD) долларлари ҳисобланади. Бу валюталар «товарли» номини хомашёга бўлган нархларнинг ўзгаришига кучили равишда боғлиқ бўлгани учун олишган. Шунингдек, товар валюталарига NZDни ҳам киритиш мумкин.

Чекланган тарзда муомалада бўладиган, барқарор, аммо минтақавий валюталарга россия рубли (RUB), швед (SEK), норвегия (NOK), дания (DKK) кронаси, сингапур доллари (SGD), туркия лираси (TRY), хинд рупияси (INR), жанубий африка ранди (ZAR), жанубий корея вони (KRW), польшанинг злотийи (PLN) киради. Трейдерлар бу валюталарни кўпинча гулкарам деб аташади.

Курсни Хитой Халқ Банки ўрнатадиган хитой юани (CNY) эркин муомаладаги валюта бўлиб ҳисобланмайди.

АҚШ долларининг индекси америка долларининг чет эл валюталари корзинасига нисбатан қийматини акс эттиради. АҚШ доллари индиексларининг бир неча турлари фарқ қилиниб, улар турли хил формулалар бўйича ҳисобланади. АҚШ долларининг классик индекси деб аталувчи индекс олтита чет эл валютаси: евро, япон иенаси, британия фунти, канада доллари, швед кронаси ва швейцария франкидан иборат корзинага нисбатан қийматни фоизларда кўрасатади. 100% учун АҚШ долларининг 1973 йил ҳолати бўйича қиймати қабул қилинган. Савдо қилиш учун ИнстаФорекс компанияси таклиф этадиган валюта жуфтликлари рўйхати билан "Битим тавсифи" бўлимида танишиш мумкин.

ИнстаФорекс-насиҳат:
Ишни энди бошлаган трейдерларга валюта-мажорларга ва товар валюталарига эътиборларини қаратишлари лозим. Тажриба ортгандан сўнг воситалар корзинасига аста-секин кросс-курсларни ва оммабоплиги камроқ бўлган валюталарни ҳам қўшиш мумкин. Бу кросс-курсларнинг нархини белгилаш мураккаблиги ва ҳаммабоплиги камроқ даражада бўлган валюталарнинг катта спредлари билан боғлиқ. Валюта бозорларида жуда фаол савдо европа ва америка савдо сессияларида юз беради, яъни 12:00 дан 00:00 гача (UTC+4).

Кредит елкаси

FOREX бозори — бу котировкалар унча катта ўзгармайдиган бозордир. Валюта курсларининг ҳафталик тебранишлари 0.5-2% оралиғида бўлиб, кредит елкасидан фойдаланиш учун қулай шароитлар яратади. Чет эл валюталари котировкаларини барклараро бозордан олувчи дилерлик марказлари ўз мижозларига гаров киритишни ва кредит елкасини 1:1 дан 1:500 гача белгилашни таклиф этадилар.

FOREXда стандарт елка 1:100 нисбат ҳисобланади, у 1 000 доллар гаров пули қўйилганда 100 000 долларгача бўлган миқдорда харид қилиш ва сотишга позицияни очишга имкон беради. Бу катта маблағ ҳисобланадими? Агар Сиз EUR/USD валюта жуфтлиги билан ишлаётган бўлсангиз, унинг котировкаси бир суткада назарий жиҳатдан 100 тик ўзгариши мумкин бўлиб, бунда елка 1:100 бўлганда битимнинг турига боғлиқ ҳолда Сиз бир кун ичида 1 000 доллар ишлаб топишингиз ёки йўқотишингиз мумкин. Юқоридаги даражадаги хатарни камайтириш учун ёки кредит елкаси ўлчамини камайтириш керак ёки очиладиган позици ўлчамини камайтириш керак.

ИнстаФорекс компанияси чет эл валютасини 10 000 долларлик лот билан харид қилишга ва сотишга позицияларни очишни таклиф этадиганлардан биридир, у миқдори 100 доллар бўлган битимларни тузишга имкон беради. 1:100 елка 1 долларга тенг бўлган гароф пулини киритишни мумкин қилади, бунда котировкани 1 тик ўзгариши депозитни 1 цент ўзгариши билан кузатилади.

Компания мижозлари центли ҳисоб-варақларининг шартлари билан муфассалроқ "Савдо ҳисоб-варақлари турлари" бўлимида танишиш мумкин.

ИнстаФорекс-насиҳат:
Кредит елкасининг қўлланилиши FOREXни юқори юқори хатарга эга бўлган бозорга айлантиради, шунинг учун профессионал бўлмаган трейдер депозитнинг дастлабки ўлчови унинг икки ҳафталик даромадидан ортиқ бўлмаслиги керак. Савдо қилиш учун қарзга олинган, шунингдек пенсия жамғармаларини, ўқитиш учун маблағлардан фойдаланиш ёки кўчмас мулкни ва ҳ.к.ни сотиб олиш маблағларидан қатъиян тавсия этилмайди. Катта ўлчамдаги очиқ позицияларга ўтишдан аввал ишни энди бошлаган трейдер махсус намойиш ҳисоб-варақларида ёки центли ҳисоб-варағида машқ қилиб кўриши мумкин, бу эса йўқотишлардан қочишга ва тажриба орттиришга имкон беради.

Мақолалар рўйхатига қайтиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.