Сайт харитаси
العربية Български 中文 Čeština English Français Deutsch हिन्दी Bahasa Indonesia Italiano Bahasa Malay اردو Polski Português Română Русский Srpski Slovenský Español ไทย Nederlands Українська Vietnamese বাংলা Ўзбекча O'zbekcha Қазақша

ИнстаФорекс мижозининг кабинети

  • Кабинетнинг шахсий созланмалари
  • Компаниянинг барча сервисларига кириш
  • Батафсил статистика ва битимлар бўйича ҳисобот
  • Молиявий операцияларнинг тўлиқ тўплами
  • Бир қанча ҳисоб-варақларини бошқариш тизими
  • Маълумотларни ҳимоя қилишнинг максимал даражаси

ИнстаФорекс ҳамкорининг кабинети

  • Мижолар ва комиссиялар тўғрисида батафсил маълумот
  • Ҳисоб-варақлари ва кликларнинг график статистикаси
  • Вебмастер учун керакли воситалар
  • Тайёр веб-ечимлар ва баннерларнинг кенг танлови
  • Маълумотларнинг юқори хавфсизлиги
  • Компания янгиликлари, RSS-тасмалар ва Форекс-информерлар
Савдо ҳисоб-варағини очиш
Ҳамкорлик дастури
cabinet icon

ИнстаФорексдан яна бир Lamborghini!Рулда айнан Сен бўлишинги мумкин!

Савдо ҳисоб-варағини 1000 доллардан бошлаб суммага оддий тўлдир!

Энг яхши савдо шароитлари ва ҳашаматли бонус таклифларини ол! Биз 6 та афсонавий спорткарларни топширишга улгурдик! Ва бу чегарадан анча узоқ! Навбатдаги охирги авлоддаги Lamborghini Huracan сеники бўлиши мумкин!

ИнстаФорекс – ўз ғалабангга инвестиция кирит!

Ҳисоб-варағини тез очиш

Ўргатувчи хатни олиш
toolbar icon

Савдо платформаси

Мобил қурилмалар учун

Браузерда савдо қилиш учун

Бошқа сўз билан айтганда, фьючерс олдиндан келишилган муддатда бажарилиши керак бўлади — бу фьючерсга тузилган битимнинг спецификациясида кўрсатилади. Энг кенг тарқалган битимлар кундалик ҳаётда жуда кенг фойдаланиладиган маҳсулотларга тузилган битимлар ҳисобланади. Булар қуйидагиларга фьючерслардир:

  • газ
  • нефть
  • бензин
  • олтин
  • буғдой
  • валюта
  • пўлат
  • пахта
  • ёғоч

Фьючерсларнинг кўринишлари

Фьючерсы икки кўринишда бўлади:

  • етказиб бериш шарти билан
  • етказиб бериш шартисиз

Биринчисидан асосан иқтисодиётнинг реал сектори иштирокчилари фойдаланадилар. Масалан, фермерлар ўз маҳсулотларини келажакда ўзларига маъқул бўлган нархларда сотиш учун фьючерс битимларини тузишади. Харидорларга фьючерслар хомашёни қайта ишлаш учун кафолатли харид қилишга керакдир. Томонлар шу тарзда бозордаги олдиндан билиб бўлмайдиган ҳолатдан ўзларини кафолатлайдилар.

Иккинчи турдаги фьючерслардан трейдерлар нархларнинг ўзгаришидан фойда олиш учун фойдаланадилар, бу ерда гап ҳақиқий харид тўғрисида бормайди. Мисол учун, трейдер бир баррелининг нархи 48 доллар бўлган нефть учун тузилган фьючерсни харид қилиб олиб, агар нарх 56 долларгача кўтариладиган бўлса, у ҳолда бир баррельдан 8 доллардан фойда олади. Агарда нефть нархи 40 долларгача тушиб кетса, у ҳолда ўша 8 долларни йўқотиш ҳам мумкин. Трейдер маҳсулотни сотиб олганда ва бошқа ишларни амалга оширганда муҳсулотни сақлаши ёки ташиши шарт эмас, балки компьютернинг сичқончасига бир неча босса кифоя.

Фьючерслар билан қаерда савдо қилинади?

Фьючерслар билан савдо фьючерс бозорларида амалга оширилади, энг машҳур товар ва фьючерс биржалари қуйидагилар:

  • Нью-Йорк товар биржаси — NYMEX (New York Merchantile Exchange)
  • Чикаго савдо палатаси — CBOT (Chicago Board of Trade)
  • Чикаго товар биржаси — CME (Chicago Mercantile Exchange)
  • Лондондаги халқаро нефть биржаси — IPE (International Petroleum Exchange)
  • Молия фьючерсларнинг Лондон халқаро биржаси — LIFFE (London International Financial Futures Exchange)
  • Лондон металлар биржаси — рангли металларнинг энг йирик халқаро бозори — LME (London Metals Exchange)
фьючерс битими

Фьючерслар билан савдо қилиш: нозик ишдир

Фьючерслар билан савдо қилиш жараёни Форексда савдо қилиш жараёнига ўхшашдир. Фьючерс бозорларида Форекс бозорларидагига ўхшаш техник ва фундаментал таҳлилнинг ўша қоидалари, ўшандай индикаторлари, графиклари ва ордерларни белгилаш қоидалари амал қилади. Бундан ташқари, дастлаб буларнинг ҳаммаси айнан фьючерслар билан савдо қилиш учун ишлаб чиқилган эди, чунки улар Форекс бозоридан анча илгари пайдо бўлган эди. Бироқ шуни эсдан чиқармаслик керакки, фьючерслар билан савдо қилиш бир қанча муҳим фарқларга эга:

  • Форексда валюта жуфтлиги доимий муддатга очилиши мумкин, яъни бир кун долларга фунтларни сотиб олиб, позицияни узоқ вақт - ойлаб ёки ҳатто йиллаб тутиб туриш мумкин. Агар Сиз позицияни мустақил ёпмасангиз, у ҳолда у фьючерс битими муддати тугаган кун ва соатдаги охирги нарх бўйича мажбурий равишда ёпилади. Сиз фьючерс битими муддатини кузатиб боришингиз керак ва ўз вақтида янада кечки битимга ўтишингиз керак.
  • Фьючерс коди бир неча қисмлардан иборат. Белгилашдаги биринчи белгилар маҳсулот (олтин, нефть, пахта ва ҳ.к.)ни кўрсатади, кейинги белгилар фьючерсни етказиб бериш ойи ва йилини кўрсатади. Масалан, NGQ0 газ учун фьючерсни билдиради (NG — Natural Gas), Q — Август.

Фьючерслар савдо қилинадиган ойларнинг қуйидагича белгиланишлари мавжуд:

  • Январь - F
  • Февраль - G
  • Март - H
  • Апрель - J
  • Май - K
  • Июнь - M
  • Июль - N
  • Август - Q
  • Сентябрь - U
  • Октябрь - V
  • Ноябрь - X
  • Декабрь - Z

Маълумки, Форекс - бу биржадан ташқари бозор бўлиб, котировкаларни кўп миқдордаги банклар ва дилерлар етказиб беради. Шунинг учун Сиз бошқа брокер/дилерлардаги нархлардан сезиларли даражада фарқ қиладиган нархлар бўйича савдо қилишингиз мумкин. Фьючерслар билан бундай қилиб бўлмайди, бу ерда савдо фақат биржаларда олиб борилади, ва фақат аниқ бир харидор ва сотувчи котировкаларни шакллантиради. Ҳар бир котировка фақат нархгагина эга бўлмай, балқи ҳажмга ҳам эга - унинг ортида аниқ бир харидор ёки сотувчи туради. Биржа ўз сайтларида аввалги савдо сессияси учун (савдо куни учун) ҳар бир тиккача аниқликда котировкаларни чиқаради. Шунинг учун барча брокерларда фьючерслар учун савдо терминалларида бир хил котировкалар бўлади.

Фьючерс битимларининг ўлчамлари биржа томонидан қатъий стандартлаштирилган бўлиб, биржа уларда кўрсатилган маҳсулотнинг миқдори ва сифатини белгилаб беради. Масалан, 1 фьючерс битими маълум ўлчамдаги (PB) чўчқа гўшти дан 40000 фунтини етказиб беришни назарда тутади; олтинга фьючерс (GC) 995 сифатдан (пробадан) паст бўлмаган олтиннинг 100 учлик унциясини етказиб беришни назарда тутади; хом нефтга фьючерс (нефтга фьючерс) маълум бир сифатдаги хом нефтнинг 1000 баррелини етказиб беришни назарда тутади. Фьючерсларнинг котировкалари бутун дунё учун бир қийматли ва бир хилдир.

Фьючерсни қандай қилиб сотиб олиш мумкин?

Агар Сизда шу вақтгача брокерда ҳисоб-варағингиз бўлмаса уни очиш керак ва танланган фьючерсни сотиб олиш учун зарур маблағни ўтказиш керак. Агар сотиб олинган битимлар арзонлашиб қоладиган ҳолларда, биржа учун пуллар маълум даражада кафолат бўлади.

Танлаб олинган биржа биржага боғлиқ ҳолда ва таянч активи - нефть, олтин ва ҳ.к. нима бўлишидан қатъиназар, фьючерс асосида ётадиган таянч активнинг тўлиқ қийматининг иккидан ўн фоизигачадан иборат маблағни депозит ҳисоб-варағида мавжуд бўлиши керак. Кафолатли таъминот (кириш маржаси)нинг бундай суммасини ҳисоб-китоби мазкур таянч активдаги нарх ўзгаришларини таҳлил қилиш натижасида яратилган универсал методика SPAN бўйича юз беради.

Бозорларда кўпинча қўллаб-қувватловчи маржадан фойдаланилади, бу мижозларнинг ҳисоб-варақларидаги пулларнинг бир қисми уларнинг очиқ битимларини қўллаб-қувватлаш учун блокировка қилинади. Масалан, Brent нафтининг фьючерсини харид қилиш ёки сотиш пайтида ўқинчида ҳисоб-варағида тўрт минг доллар кириш маржаси, ва икки минг доллар қўллаб-қувватловчи маржа бўлиши керак.

Битимлар ёпилгандан сўнг, экспирация даврида битимларга ишлов берувчи электрон тизимлар фойда ёки зарар ҳажмини автоматик тарзда ҳисоб-китоб қилади, улар мос равишда трейдерларнинг ҳисоб-варағига ўтказилади ёки савдо ҳисоб-варақларидан ечиб олинади.

фьючерслар, фьючерс бу нима

Фьючерслар экспирацияси нима?

Фьючерслар экспирацияси — томонлар орасидаги битим шартларининг ижро этиши орасидаги битим шартларининг ижро этилиши санасидир. Бундай сана вақти келгандан сўнг биржадаги фьючерс битими яроқсиз бўлиб қолади.

Танланган молия воситасига боғлиқ ҳолда биржа турли хил экспирация саналарига эга бўлиб, улар мажбурий тарзда биржа битимининг спецификациясида мажбурий равишда ёзиб қўйилади. Жумладан, S&P 500 индекли фьючерс битимини тугатиш муддати йилига тўрт марта - мартда, июнда, сентябрда, декабрда юз беради.

Экспирация жараёнини кузатиш мураккаб иш эмас, чунки ҳар бир битим ўзининг шартли белгисига ёки кодига эга. Битимнинг спецификациясида унинг шифрининг очилиши ва қиймати ёзилган.

Фьючерсларнинг экспирацияси санаси яқинлашганда кўпчилик трейдерлар ва инвесторлар ўз позицияларини ёпа бошлайдилар ва янги савдо циклининг бошланишини кута бошлайдилар. Гап шундаки, бу вақтда бозор нозик ва осон бошқарилувчи бўлиб қолади. Экспирация билан параллель равишда нархларнинг нотабиий ҳаракати юз бериши мумкин. Трейдерлар доирасида шундай фикрлар мавжудки, айнан ана шу пайтда бозорни керакли йўналишда ҳаракатлантирадиган йирик ўйинчилар саҳнага чиқишади.

Фьючерс битимларини хеджлирлаш

Фьючерс битимларини хеджлирлаш — бу хеджирлашнинг энг тез-тез бўладиган кўриниши бўлиб, у маҳсулотлар нархларининг ўзгаришидан кафолат беришга қодирдир. Шуни билиш зарарки, унинг натижаси фақат хатарларни камайтиришгина эмас, балки бўлиши мумкин бўлган фойдани қисқартириш ҳамдир. Хеджирлашнинг икки тури тури мавжуд:

  • харид қилишни хеджирлаш
  • сотишни хеджирлаш

Харидни хеджирлаш (уни шунингдек харидор хеджи ёки узун хедж деб аташади) келгусида нархларнинг мумкин бўладиган ошиб кетишидан харидорни кафолатлашни таъминловчи фьючерсни сотиб олиш билан боғлиқ.

Сотишни хеджирлаш деганда (ёки сотувчининг хеджи, қисқа хедж) бозорда маҳсулотни сотиш тушунилади ва келажакда бўлиши мумкин бўладиган кўнгилсиз ўзгаришлар (нархнинг тушиши)дан кафолатлаш мақсадида шошилинч воситаларни сотиш амалга оширилади.

Фьючерсларда қандай қилиб фойда орттириш мумкин?

Агар Сиз фьючерслар ёрдамида пул ишлаб топмоқчи бўлсангиз, у ҳолда Сиз уни паст нархда харид қилиб, табиийки қимматроққа сотишингиз, натижада даромад олишингиз мумкин бўлади. Кейин бу битимни унинг нархи яна пасайганда яна бир марта сотиб олиш, кейин яна сотиб юбориш мумкин - шунда фойда чўнтакка тушади.

Бу қоида кенг маълум, унга кўра бошқа инвестиция воситалари орқали - акциялар, облигациялар, валюта, опционлар орқали пул ишлаб топиш мумкин.

Энг фойдали фьючерс битимлари ижро этиш муддатига максимал даражада яқинлаштирилганларидир. Уларни пул қилиш юқори ва кўпчилик трейдерлар айнан уларга эътиборларини қаратилади. Бундай фьючерсларнинг нархлари ҳақиқий нархларга яқин бўлиб, бу ерда кескин сакрашлашни кутмаса ҳам бўлади.

Фьючерс битимлари билан савдо қилиш бир қарашда ниҳоятда мураккаб ва ноодатий бўлиб туюлади. Агар Сиз мунтазам равишда ишласангиз, бозорни, унинг ўзига хос хусусиятларини ўргансангиз ҳаммаси бошқача кўринади. Ҳар қандай восита билан савдо қилиш бутун бир илм эканлигини ёдингиздан чиқарманг. Шунинг учун китоблар ўқинг, курсларда иштирок этинг, вебинарларга ташриф буюринг - ва ана шунда Сизда ҳаммаси яхши бўлади. Омад тилаймиз!

Мақолалар рўйхатига қайтиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳисоб-варағини тўлдириш