empty
 
 

Битимларнинг умумий сонидан мазкур валюта жуфтлиги бўйича битимлар сони фоизи

Ҳар бир восита бўйича битимлар миқдори трейдерларнинг у ёки бу валюта жуфтлигидан фойдаланишдаги фаоллигининг статистик даражасини кўрсатади. У ёки бу валюта жуфтлиги бўйича битимлар сонининг ўсиши мазкур валюта воситасига қизиқишнинг ортишидан савдоларнинг ҳақиқий ҳажмининг ортишидан ва энг яқин вақт ичида янада кескин ҳаракатлар бўлиши мумкинлигидан далолат беради. У ёки бу валюта жуфтлиги бўйича битимлар сонининг камайиши савдолар ҳажмининг камайишидан ва кучсиз ён томонга ҳаракатга нисбатан эҳтимоллигининг орта боришидан далолат беради. Баъзида мазкур валюта воситаси бўйича савдолар ҳажмининг кичик бўлиши, аксинча, мазкур валюта жуфтлигининг юқори даражада ўзгаришига олиб келиши мумкин, бироқ кўпинча валюта жуфтлигидаги битимлар сони билан (савдолар ҳажми билан) кейин ўзгариш ўртасидаги тўғридан-тўғри боғланишни кузатиш мумкин.

Мазкур кўрсаткич валюта воситаси бўйича Форексда савдолар ҳажмининг энг аниқ индикатори сифатида фойдаланиши мумкин.

ИнстаФорексдан MetaTrader терминалида мазкур статистиканинг кўриниши XXYYYYYYY символи кўринишида келтирилган, бунда XX қуйидаги қийматларга эга:

EURUSD учун XX=EU
GBPUSD учун XX=GU
USDCHF учун XX=UC
USDJPY учун XX=UJ
USDCAD учун XX=UD
EURCHF учун XX=EC
EURJPY учун XX=EJ
GBPCHF учун XX=GC
GBPJPY учун XX=GJ

Символни акслантириш учун ИнстаФорекс компаниясидан MetaTrader 4 савдо терминалида Бозор шарҳида ўнг тугмачани босиш ва "Ҳамма символларни кўрсатиш" менюсининг бандини танлаб олиш зарур.

Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.