Facebook
 
 

Форекс бозорида керри-трейд операцияси валюталаш саналари турлича бўлган икки қарама-қарши битимларни бир пайтда тузишдан иборат бўлиб, улардан бири олдин очилган позицияни ёпади, бошқаси эса дарҳол уни очади. Яъни бу — пул миқдори бир хил ва қарама-қарши йўналишларда валюталашнинг турли хил саналарига эга битим комбинациясидир.

Бундай операцияларнинг бош мақсади очиқ савдо позициясини тун орқали кўчиришдан иборат.

Керри-трейдни амалга оширишда валюта жуфтлигидаги харид қилинадиган валюта шартли равишда депозитга қўйилади, сотиладигани эса - кредитга олинади. Савдо позициясини тутиб туриш муддатлари олдиндан маълум бўлмагани учун депозит ва кредит пул ўтказмалари очиқ позицияни кейинги суткага ўтказишда амалга оширилади.

Брокер своплардан фойдаланганда бу стратегия иш беради. Свопни ўтказиш ёки ҳисобдан чиқариш депозит ва кредит фоизли ставкалар орасидаги фарққа боғлиқ бўлади. Агар депозит ставка кредит ставкасидан юқори бўлса, у ҳолда своп савдо ҳисоб-варағига ўтказилади. Агар кредит ставка депозит ставкадан юқори бўлса, у ҳода своп савдо ҳисоб-варағидан ечиб олинади.

Свопни ҳисоблаш учун мисол тариқасида мамлакатларнинг марказий банки белгилаган фоизли ставкалардан фойдаланамиз. Хусусан, ЕМБ нинг фоизли ставкаси — 0,05%, АҚШ да — 0,25%. 1.2702 курс бўйича 1 лот EUR/USD ни харид қилиш ёки сотиш (ИнстаФорекс компаниясида — бу таянч валютанинг, мазкур ҳолда EUR нинг 10 000 бирлиги). Своп учун бир йилдаги тўлов қуйидагини ташкил этади: ((0,05% – 0,25%) x 10 000 x 1,2702) / 100% = -25,404 USD ёки суткада: -25,404 USD/365 = -0,0696 USD. Агар биз узун позицияни (харид қилишда) EUR/USD бўйича очсак, йиллик 0,25% ли доллар ҳисобидаги ўзлаштириши ва депозитни еврода йиллик 0,05% да жойлаштириш юз беради. Кредит ставкаси депозит ставкасидан юқори бўлади, шунинг учун ҳисоб-варағидан ҳар куни 0,0696 USD чиқарилади.

EUR/USD бўйича қисқа позиция очилганда (сотувда) тескари вазият юз беради: еврода йиллик 0,05% ли ўзлаштириш ва долларларда йиллик 0,25%ли депозитни жойлаштириш. Депоизит ставкаси кредит ставкасидан ортиқ, шунинг учун савдо ҳисоб-варағига ҳар куни 0,0696 USD пул ўтказилади.

Позицияни чоршанба куни кечасидан пайшанба кунига кўчирилгани учун уч карра миқдорида своп ундирилади/ҳисоб қилинади. Бу ҳолат чоршанба куни очилган позиция валюталаш санасига — жума кунига эга бўлгани сабабли юз беради. Позицияни чоршанба куни кечасидан пайшанбага кўчиришда — валюталаш санаси кунига эмас, балки 3 кунга орттирилиши ва душанба куни бўлиши керак. Шунинг учун чоршанбадан пайшанбага своп уч карра ортиқ миқдорда ундирилади ёки кўшиб ўтказилади.

Керри-трейд стратегияси валюталар бўйича фоизли ставкаларда максимал фарққа эга бўлган валюта жуфтликлари бўйича яхши ишлайди. Масалан: NZDJPY, AUDJPY ва бошқалар.

Ҳисоб-китоб учун 2014 йил октябрь ойида долзарб ҳисобланган маълумотлардан фойдаланилди. Ўқиш пайтидан материалда келтирилган банкларнинг ставкалари ва валюта жуфтлиги курси ҳақиқатга тўғри келмаслиги мумкин.

Керри-трейд асосида йўқотишларсиз қандай савдо қилиш тўғрисида қадамба қадам йўриқномали видеони кўринг:

loader
Мақолалар рўйхатига қайтиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.