Facebook
 
 

"Тўртбурчак" паттерни (Rectangle pattern) – техник таҳлилда энг кенг тарқалган ва фойдаланиш учун оддий усуллардан бири. Ўзининг оддийлигига қарамай, бу муҳим ва жуда кучли фигура, у трендни давом этишини кўрсатувчи яхши хабарчидир. Шундай қилиб, трейдерда фойда келтирадиган битимни тузиш йўли билан бозорга муваффақиятли кириш учун имкон пайдо бўлади.

Оддий сўзлаганда, "Тўртбурчак" - бу трендли ҳаракатда ўзига хос тўхтаб туриш, ривожланаётган тренд йўналишида кучли илдамлашдан аввал нархнинг консолидацияси. Фигурани шаклланиш босқичи графикда нархларни ён томонга (флетда) ҳаракатланишига мос келади.

Мазкур паттерн техник таҳлилнинг бошқа фигураси - "Байроқ" билан ўхшашликка эга. Бирок, "Тўртбурчак"да қўллаб-қувватлаш ва қаршилик кўрсатиш чизиқлари горизонтал бўлади, байроқ устуни эса мавжуд бўлмайди. Нархларнинг ҳаракати фигура ичида иккита параллел чизиқлар ораси бўлиб ўтади. График якунлаш учун иккита вертикал чизиқлар ўтказилиши мумкин, лекин бу шарт эмас, чунки улар алоҳида аҳамиятга эга эмас.

Бу ерда фундаментал ташкил этувчига эътиборни қаратиш кераклигини таъкидлаб ўтамиз. Кўп ҳолларда "Тўртбурчак"ни шаклланишини натижасини қатор сабабларга кўра олдиндан айтиш қийин бўлган муҳимлиги орттирилган янгилик билан боғлашади. Агар маълумотлар бозор прогнози билан мос чиқса, унда нарх аввалги тренд томон юришни бошлайди.

Аввалги ҳаракат йўналишида нархнинг ёриб ўтиши жуда кўп ҳолларда бўлиб ўтади. Шунинг учун график моделга давом эттириш фигураларига тегишли деб қаралади. Амалиётда нарх фигурани аввалги трендга нисбатан тескари томонга ҳам ёриб ўтиши ва юриши ҳоллари бор. Шундай қилиб, "Тўртбурчак" бурилиш фигураси бўлиб қолади. Бу таҳлилчиларнинг прогнозларини оқламаган макроиқтисодий маълумотларнинг чиқишидан сўнг бўлиб ўтиши мумкин.

"Тўртбурчак"ни графикларда аниқлаш жуда осон. Шакли бўйича у кичик савдо коридори ёки ён томонга трендни эслади. Фигура "буқалар" ва "айиқлар"нинг кучлари тенг тақсимланганлигини тасдиқлайди. Қўллаб-қувватлаш/қаршилик кўрсатиш чизиқлари ёриб ўтилишигунга қадар "Тўртбурчак" трендни давом этиши эҳтимолини кўрсатади.

Агар "Тўртбурчак" буқа трендида пайдо бўлса, нархни ёриб ўтиши юқори томон бўлса - бундай фигурани буқа "Тўртбурчаги" дейилади, агар у айиқ трендида пайдо бўлса ва нархни ёриб ўтиши пастга бўлса, унда гап айиқ "Тўртбурчаги" тўғрисида боради.

Долзарб паттернлар

Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.