Сайт харитаси
العربية Български 中文 Čeština English Français Deutsch हिन्दी Bahasa Indonesia Italiano Bahasa Malay اردو Polski Português Română Русский Srpski Slovenský Español ไทย Nederlands Українська Vietnamese বাংলা Ўзбекча O'zbekcha Қазақша

ИнстаФорекс мижозининг кабинети

  • Кабинетнинг шахсий созланмалари
  • Компаниянинг барча сервисларига кириш
  • Батафсил статистика ва битимлар бўйича ҳисобот
  • Молиявий операцияларнинг тўлиқ тўплами
  • Бир қанча ҳисоб-варақларини бошқариш тизими
  • Маълумотларни ҳимоя қилишнинг максимал даражаси

ИнстаФорекс ҳамкорининг кабинети

  • Мижолар ва комиссиялар тўғрисида батафсил маълумот
  • Ҳисоб-варақлари ва кликларнинг график статистикаси
  • Вебмастер учун керакли воситалар
  • Тайёр веб-ечимлар ва баннерларнинг кенг танлови
  • Маълумотларнинг юқори хавфсизлиги
  • Компания янгиликлари, RSS-тасмалар ва Форекс-информерлар
Савдо ҳисоб-варағини очиш
Ҳамкорлик дастури
cabinet icon

ИнстаФорексдан яна бир Lamborghini!Рулда айнан Сен бўлишинги мумкин!

Савдо ҳисоб-варағини 1000 доллардан бошлаб суммага оддий тўлдир!

Энг яхши савдо шароитлари ва ҳашаматли бонус таклифларини ол! Биз 6 та афсонавий спорткарларни топширишга улгурдик! Ва бу чегарадан анча узоқ! Навбатдаги охирги авлоддаги Lamborghini Huracan сеники бўлиши мумкин!

ИнстаФорекс – ўз ғалабангга инвестиция кирит!

Ҳисоб-варағини тез очиш

Ўргатувчи хатни олиш
toolbar icon

Савдо платформаси

Мобил қурилмалар учун

Браузерда савдо қилиш учун

ИнстаФорекс бонуслари

ИнстаФорекс бонуслари

Олтин капитални, бойликни ёки фаровонликни ўлчашнинг энг эски ва самарали ўлчови ҳисобланади. Олтин билан бирга шу мақсадларда бошқа рангли металлардан ҳам фойдаланилган. Одамларнинг авлодлари бир-бирини алмаштиради ва барча учун олтин пул вазифасини бажариб келди, кейин пул эквиваленти бўлиб ҳисолана бошлади. XIX-XX асрларда иқтисодиётнинг ривожланишига унинг негизида қарор топган "Олтин стандарти" тизими катта таъсир кўрсатди. Олтин олдида миллий чегаралар ҳам чекинди ва ХХ асрнинг тахминан 70-йилларигача у жаҳон валюта тизимининг асоси бўлиб хизмат қилди, шу муносабат билан қимматли металлар билан бажариладиган операциялар қаттиқ назоратга олинган эди. Асосан операциялар монитар ҳокимиятлар, давлатлар ва халқаро молия ташкилотлари даражасида амалга оширилар эди.

Бироқ тизимда тўпланиб қолган зиддиятлар натижасида сифат жиҳатидан ўзгаришлар юз берди ва валюта курслари қад қилингандан ўзгарувчи курсларга айланди. Натижада, олтиннинг роли ўзгарди, юридик жиҳатдан у жаҳон валюта айланмасидан чиқиб кетди. Олтин билан битимларнинг либераллашуви бошланди, хусусий шахсларнинг металлга эгалик қилиш ҳуқуқи кенгайди. Қимматли металлар бозори бутунлай ўзгариб кетди, бозорнинг тузилмаси ҳам, унинг иштирокчилари таркиби ҳам, бозордаги операциялар спектри ҳам ўзгарди.

Ҳозир олтин тўлов воситаси сифатида бошқа ишлатилмайди, бироқ у иқтисодий муносабатлар тизимини тарк этгани ҳам йўқ. Бугунги кунга келиб жаҳон олтин бозори давлат томонидан жуда кам тартибга солинадиган ички ва халқаро бозорлар йиғиндисидан иборат. Бу қимматбаҳо металлнинг ўзи билан ҳам, ҳосилавий воситалар билан ҳам куну-тун ва глобал савдо қилишни таъминлайди.

Жаҳон олтин бозорида талаб тузилмасини шартли равишда учта секторга ажратиш мумкин – барча даражаларда тезаврация, саноат-маиший истеъмол, чайқовчилик битимлари. Таклиф янги қазиб олинган қимматли металлар, хусусий ва давлат захираларини сотишдан, иккиламчи олтинни бўлган хомашёни қайта ишлаш ва контрабандадан иборат. Таклифнинг асосий манбалари янги олтинни ишлаб чиқарувчилар, асосий харидорлар - уни саноат мақсадларида фойдаланувчилар ҳисобланади. Буларнинг иккаласи ҳам турли омиллар муносабати билан бозорда мунтазам пайдо бўлмайди. Аммо қимматли металлар бозоридаги кўтарилишлар ва тушишлар тўғрисида биз кейинроқ гаплашамиз.

Gold Trading

Олтин бозорлари
Халқаро олтин бозорлари Цюрих, Гонконг, Лондон, Нью-Йорк, Дубай каби шаҳарларда жойлашган. Халқаро бозорларнинг унча кўп бўлмаган иштирокчиларига нисбатан юқори талаблар қўйилади. Бундай иштирокчилар одатда обрўси юқори ва молиявий аҳволи яхши бўлган ихтисослашган компаниялар ва йирик банклардир. Қимматбаҳо металлар билан йирик операциялар бозорларда куну-тун ўтказилади, бу эса олтинга алоқаси бўлган кенг тармоқланган мижозлар тармоғи билан таъминланади. Операциялар қатъий тартибга солинмаган, қоидаларни бозор иштирокчиларининг ўзлари белгилашади. Олтиннинг ички бозорлари - булар битта ёки бир нечта мамлакатнинг бозорлари бўлиб, улар асосан маҳаллий инвесторларга мўлжалланган. Улар эркин ва тартибга солинувчи бозорларга бўлинади. Эркин бозорларга кўпчилик Европа бозорлари, масалан, Милан, Париж, Амстердам, Франкфурт-на-Майнедаги бозорлар киради. Тартибга солинувчи бозорларга - кўпчилик учинчи дунё мамлакатлари бозорлари киради. Ички бозорларда битимлар асосан майда қуймалар ва тангалар билан амалга оширилади, ҳисоб-китоб воситаси сифатида эса маҳаллий валюталар иштирок этади.

Қора бозорлар тоифасига Осиё қитъасидаги айрим мамлакатларнинг олтин бозорлари киради. Уларнинг вужудга келиши олтин билан операцияларни амалга оширишга ёппасига давлатлар томонидан чеклашлар киритилиши билан боғлиқ. Қора бозорлар ёпиқ бозорлар билан параллел равишда мавжуддир. Қора бозорлар - бу радикал тарзда ташкил этилган ички бозорларнинг бир шакли бўлиб, бу ерда олтинни олиб кириш/олиб чиқиш тақиқланган ва солиқ тартиби туфайли қимматли металлар билан савдо қилиш ички нархлар жаҳон нархларидан ортиқ бўлгани сабабли фойда келтирмайди.

Gold Trading

Олтин бозорининг иштирокчилари

Олтин қазиб олувчилар

Асосан бирламчи олтин бозорга олтин қазиб олувчи компаниялардан келиб тушади. Улар ҳам унча катта бўлмаган корхоналар шалида, ҳам йирик корпорациялар шаклида иштирок этишади. Компаниянинг бозорга таъсир кўрсатиши унинг етказиб бераётган олтин миқдорига боғлиқ бўлиши мантиқан тўғридир. Демак, бозорнинг бошқа иштирокчилари йирик олтин қазиб олувчиларнинг фаолиятига алоҳида эътибор беришади.

Саноат

Бу тоифага саноат ва заргарлик компанияларини, шунингдек аффинаж (олтинни тозалаш ва сифатини яхшилаш) билан шуғулланувчи компанияларини ҳам киритиш мумкин.

Биржалар

Айрим мамлакатлардаги энг йирик биржаларда қимматбаҳо металлар ва хусусан, олтин савдоси билан шуғулланувчи алоҳида секциялар бор.

Инвесторлар

Бозорда иштирок этувчи инвесторларнинг турли хил манфаатлари бўлиб, ўз навбатида, бу олтин билан боғлиқ бўлган воситаларга турли хил шаклда маблағ киритишларига олиб келади. Одатда, олтин бозоридаги инвесторлар ўртасида энг оммабоп восита валюталарнинг фарқига асосланган (CFD) битимлар ҳисобланади.

Банк сектори

Марказий банклар қимматли металлар бозорида кўп қиррали ўринни эгаллайди. Улар олтин бозоридаги энг йирик операторлар бўлиб ҳисобланади ва бир вақтда бу олтин билан савдо қилиш қоиаларини белгилаб беради. Шуни ҳам таъкидлаш зарурки, захира олтинни фаол сотиш бош мақсад бўлиб ҳисобланмайди, аммо захиралардан оқилона фойдаланишга интилишни намойиш қилади. Марказий банклар бозор конъюнктурасига катта таъсир кўрсатади, бу айниқса ХХ асрнинг 90-йилларида сезиларли бўлди.

Воситачилар ва дилерлар

Олтин бозорида ихтисослашган компаниялар ва тижорат банклари профессионал воситачилар ва дилерлар бўлиб ҳисобланишади. Бозорга келиб тушаётган олтиннинг деярли ҳаммаси уларнинг қўлидан ўтгани учун уларнинг ўрни муҳимдир.

Табиий металл бозори

Табиий олтин билан амалга ошириладиган операцияларнинг энг катта ҳажми Лондон ва Цюрихга тўғри келади. Дастлаб олтин билан савдо қилишнинг катта қисми Лондонга тўғри келар эди, бунга, хусусан, металлни Британия Ҳамкорлик мамлакатларидан (аввало, ЖАРдан) етказиб берилиши имкон берган бўлиб, бу мамлакатларни қимматбаҳо металл билан савдо саволи тарзда ташкил этилгани жалб қилар эди. Олтин Лондондан Европа қитъасига, у ердан Яқин ва Узоқ Шарқ мамлакатларига кўчирилар эди.

Давомида ўқинг

Орқага