العربية Azərbaycan Български 中文 Čeština English Français ქართული Deutsch Magyar हिन्दी Bahasa Indonesia ایرانی Italiano 日本語 한국어 Lietuvių Bahasa Malay اردو Polski Português Română Русский Srpski Slovenský Español ไทย Türkçe Nederlands Українська Vietnamese বাংলা Ўзбекча O'zbekcha Қазақша

Кабинет клиента ИнстаФорекс

  • Персональные настройки кабинета
  • Доступ ко всем сервисам компании
  • Подробная статистика и отчетность по сделкам
  • Полный спектр финансовых операций
  • Система управления несколькими счетами
  • Максимальная степень защиты данных

Кабинет партнера ИнстаФорекс

  • Подробная информация о клиентах и комиссиях
  • Графическая статистика счетов и кликов
  • Необходимые инструменты для вебмастера
  • Готовые веб-решения и широкий выбор баннеров
  • Высокая безопасность данных
  • Новости компании, RSS-ленты и Форекс-информеры
Открыть торговый счет
Партнерская программа
cabinet icon

Ещё один Lamborghini от ИнстаФорекс!И за его рулем можешь оказаться именно Ты!

Просто пополни торговый счет на сумму от 1000 долларов!

Получай лучшие торговые условия и роскошные бонусные предложения! Мы уже вручили 6 легендарных спорткаров! И это далеко не предел! Следующий Lamborghini Huracan последнего поколения может стать твоим!

ИнстаФорекс – инвестируй в свои победы!

Быстрое открытие счета

Получить обучающее письмо
toolbar icon

Торговая платформа

Для мобильных устройств

Для торговли в браузере

Бонусы ИнстаФорекс

Бонусы ИнстаФорекс
Пополнить счет
Снять средства
pay icon
  • Atlanta Fed Index
    Атлантадаги Федерал захира банкининг Омилкорлик фаоллиги индекси.
    Атлантадаги ишлаб чиқарувчилардан уларнинг ҳозирги иқтисодий вазиятга нисбатан муносабатлари масаласида ўтказилган сўровнома натижаларини ифода этади. "0" дан паст рақамлар иқтисодиёт ривожланиши суръатларининг секинлашув индикатори бўлиб ҳисобланади. Унинг қиймати ҳар ойнинг 10-санасидан сўнг соат 14:00 (GMT)да эълон қилинади. Бу индекс бозорга чекланган тарзда таъсир кўрсатади, чунки омилкорлик фаоллигининг индикатори миллий даража (NAPM index) чиққандан сўнг эълон қилинади. Бу индекс қийматининг ўсиши доллар курсининг ўсиши учун қулай омил бўлиб бўлиб ҳисобланади.
  • Average Earnings Growth / Ўртача иш ҳақининг ўсиши
    Индикатор кейинги уч ой ичида иш ҳақларининг ўсишини ҳисобга олиш йўли билан ҳисобланади (бунда "ўтказилган" эмас, балки ҳақиқатан амалга оширилган барча тўловлар ҳисобга олинади). Бу инфляциянинг бўлажак даражасининг яхши кўрсаткичидир, чунки агар иш ҳақининг ўсиши меҳнат унумдорлигининг ўсиши билан қопланмаган бўлса, нархларнинг кўтарилиши сабаби ҳисобланади. У муҳим индикаторлардан бири ҳисобланади, уларга мувофиқ Англия Банки фоизли ставкалар даражасини белгилаб беради. Ҳар ойда чиқади. Бозорга катта таъсир кўрсатади.
  • Average Hourly Earnings / Ўртача соатлик иш ҳақи
    Бу индикатор АҚШда чиқади ва мутлақ қиймат кўринишида ва аввалги кўриб чиқиш даврига нисбатан индекс кўринишида ифодаланади. Уни ишчи кучи қийматининг ўсиши билан боғлиқ бўлган потенциал инфляция индикатори сифатида кўриб чиқилади. Бозорга сезиларли таъсир кўрсатади. Асосий фоиз ставкаларининг ошишини кутиш шароитларида унинг қийматининг ўсиши доллар курсининг ошишига олиб келиши мумкин. Одатда, ҳар ойнинг биринчи жума куни соат 13:30 (GMT) да "Nonfarm payrolls" кўрсаткичи билан бир вақтда эълон қилинади.
  • Average Workweek / Ўртача иш ҳафтаси
    Индикатор ой давомидаги ўртача иш ҳафтасининг давомийлигини кўрсатади. Одатда, ҳар ойнинг биринчи жума куни соат 13:30 (GMT) да "Nonfarm payrolls" кўрсаткичи билан бир вақтда эълон қилинади. Бозорга амалда таъсир кўрсатмайди. Мамлакатда бандликнинг ҳолатини узоқ муддатли таҳлил қилиш учун фойдаланилади. У иқтисодий циклнинг турли босқичларида меҳнат бозори ҳолатининг "яхши" кўрсаткичи ҳисобланди. У "Industrial production" (Саноат ишлаб чиқариши) ва "Personal income" (Шахсий даромадлар) каби кўрсаткичлар учун белгиловчи индикаторлардан бири бўлиб ҳисобланда, уларнинг қийматлари кечрок эълон қилинади.
  • Balance of Payments (Current Account) / Тўлов баланси
    Индикатор чет элдан келадиган тўловларнинг суммасининг чет элга кетадиган тўловлар суммаси орасидаги нисбатни ифода этади. Агар мамлакатга кириб келаётган тўловлар бошқа мамлакатларга ва халқаро ташкилотларга тўловлардан ортиқ бўлса, тўлов баланси актив (ижобий сальдо) ҳисобланди, агар аксинча бўлса - пассив (манфий сальдо) бўлиб ҳисобланади. Ижобий сальдо (ёки манфий сальдо катталигининг камайиши) миллий валюта курсининг ўсиши учун қулай омил бўлиб ҳисобланади. Ҳар ойда чиқади. Индикаторни бозор эътиборга олади.
  • Balance of trade / Савдо баланси
    Нархларда ифодаланган экспорт ва импортнинг орасида фарқ. Ҳар ойда чиқади. Бозорга кучсиз таъсир қилади.
  • Beige Book
    АҚШ Федерал захира тизими (ФЗТ)нинг иқтисодий шарҳи. Бу ФЗТ ҳисоботларининг тўплами бўлиб, у АҚШнинг Иқтисодий ривожланиши динамикасини ифода қилади ва ФЗТнинг кредит-пул сиёсати соҳасидаги бундан кейинги ҳаракатларининг индикатори бўлиб хизмат қилади. АҚШнинг ўн иккита Федерал захира банклари томонидан ишлаб чиқарилади. Шарҳ саномат ишлаб чиқариш, хизматлар, қишлоқ хўжалиги, молия институтлари, меҳнат бозори, кўчмас мулк бозори соҳаларини қамраб олади. Бозорга чекланган таъсир кўрсатади. Бозорда фоиз ставкаларининг ўзгариши мумкинлиги тўғрисида мишмишлар пайдо бўлганда, бунда шарҳнинг иш ҳақи ва нархларнинг ҳолати тўғрисида гап борадиган қисмига эътибор қилинади. Шарҳ иқтисодда қарор топган йўналишни тасдиқлаш нуқтаи назаридан фойдалидир. Унинг қиймати йилига 8 марта чоршанба кунлари, АҚШ Федерал захира тизимининг Очиқ бозор қўмитаси (FOMC) нинг навбатдаги йиғилишигача икки ҳафта аввал соат 19:00 (GMT)да эълон қилинади.
  • Budget Deficit - Public sector borrowing requirement - PSBR / Бюджет дефицити
    Катта бюджет дефицити давлат қарзининг ортишига олиб келади ва инфляцияни тезлаштирувчи катализатор вазифасини бажариши мумкин. У катта ҳаражатлар, ёки катта бўлмаган даромадлар туфайли вужудга келади. Бундан бюджет дефицити муаммосини ҳал қилишнинг икки усули келиб чиқади - ҳаражатларнинг пасайиши (биринчи навбатда, ҳаражатларнинг ижтимоий моддалари - соғлиқни сақлаш, таълим ва ҳ.к. азият чекади), ёки солиқларнинг оширилиши. Биринчи ҳолда муаммо мамлакатнинг кам таъминланган аҳолиси ҳисобига ҳал қилинади, иккинчи ҳолда солиқ тўловчилар ҳисобига ҳал қилинади. Биринчи ҳолда ҳам, иккинчи ҳолда ҳам бюджет дефицити муаммосини ҳал қилиш жуда орбўли гуруҳлар манфаатларига таъсир қилади, бундан уни ҳал қилишдаги қийинчиликлар келиб чиқади. Иккинчи томондан, бюджет дефицити муаммосини ҳал қилмасдан, ҳукумат инфляцияни юқорига томон туртади, ва бунинг оқибатида фоизли ставкаларнинг ортиши юзага келади. Бу эса мамлакат аҳолиси (товарларни ва кўчмас мулкни кредитга олувчи харидорлар бўлиб ҳисобланган) ва ишлаб чиқариш секторини кўпчилигининг манфаатларига зид бўлади. Унча катта бўлмаган бюджет дефицити ёки ҳатто унинг тўла мавжуд бўлмаслиги, одатда юқори солиқлардан ва давлат харажатларининг пастлигидан далолат беради (алоҳида унча катта бўлмаган ҳарбий харажатлар ҳисобига). Биринчи ҳолатда солиқ тўловчилар, иккинчи ҳолатда - бюджет маблағлари олувчилар (ижтимоий дастурлар ва ҳарбий-саноат мажмуаси) азият чекади. Паст бюджет камомади инфляциянинг пасайишига, бундан келиб чиқадиган барча салбий оқибатлари билан бирга олиб келади. Ҳарбий-саноат лоббисининг деярли барча ривожланган мамлакатларнинг сиёсатига анча катта таъсир кўрсатиши оқибатида шундай хулоса чиқариш мумкинки, паст даражадаги бюджет дефицити мазкур мамлакатларнинг ҳукуматлари учун фойдали эмас. Самарали бюджет дефицити мамлакат бюджетидан манфаатдор бўлган барча гуруҳларнинг манфаатларига амал қилганда мўътадил инфляцияга асосланган. Индикатор бозорга катта таъсир кўрсатмайди. Ҳар ойда чиқади.
  • Building Permits / Қуриш учун рухсатлар
    Индикатор янги уйларни қуриш учун рухсатлар миқдорини кўрсатади. Индикатор асосий фоиз ставкаларининг ўзгаришига жуда сезгирдир, чунки қурилишга банк кредитларини олиш керак. Бу маълумотлар кўчмас мулк бозорининг хусусиятлари туфайли мавсумий тебранишларга мойилдир. Қурилиш жараёни аҳолининг даромадлари билан тўғридан-тўғри боғланган. Шунинг учун қурилиш ҳажмларининг ортиши унинг фаровонлигининг ошганини ва иқтисоднинг соғлом ривожланишини ифодалайди. Бозорга чекланган таъсир кўрсатади. Унинг қийматини ўсиши миллий валюта курсига ижобий таъсир кўрсатади. Унинг қиймати ҳар ойнинг учинчи ҳафтасида соат 13:30 (GMT)да "Housing starts" кўрсаткичи билан бир пайтда эълон қилинади.
  • Business Inventories / Улгуржи омборлардаги захиралар
    Кўрсаткич ўз ичига барча ишлаб чиқарилган ва омборларда сақланаётган товарларни қамраб олади. Унинг ўсиши товарларни ўтказишнинг сусайганидан, иқтисоднинг салбий ҳолатидан далолат беради, бу эса валютанинг кучсизланишига олиб келади. Ҳар ойнинг 15-санасида соат 13:30 (GMT)да эълон қилинади. Қуйидагича қонуният мавжуд: бир неча ой мобайнида захираларнинг ортиши иқтисодиётда тўхтаб қолиш ҳодисаларининг мавжудлигидан далолат бериши мумкин. Бу индикаторнинг бозорга таъсири чекланган. Аммо унинг ҳаракатдаги барқарор йўналиши бозорга катта таъсир кўрсатади. Индекс қийматининг ортиши доллар курсига салбий таъсир кўрсатади.
  • Capacity Utilisation / Фойдаланиш сиғими
    Ишлаб чиқариш қувватларининг юкланганлиги кўрсаткичи. Маҳсулотнинг умумий ишлаб чиқаришининг умумий имкониятларига нисбати. Иқтисоднинг ҳозирги ҳолатини ифодалайди. Мазкур кўрсаткич учун мақбул қиймат 81.5% мавжуд. 81.5% дан камроқ қиймат иқтисоднинг ва валютанинг сусайганидан далолат беради ва аксинча. Ҳар ойнинг 15-санасида соат 14:15 (GMT)да эълон қилинади (аввалги ой маълумотлари).
  • CBI Distributive Trades
    Шарҳ (рақамлар шаклида) бизнесменларнинг савдо соҳасига нисбатан омилкорлик кайфиятларини акс эттиради. Шарҳнинг иқтисод ривожланиши ҳақиқий истиқборлари билан бевосита алоқаси йўқ. Индикаторни бозор инобатга олади. Ҳар ойнинг 15-санасида соат 14:15 (GMT)да эълон қилинади (аввалги ой маълумотлари).
  • CBI Industrial Trends / Бринтания Ишлаб чиқарувчилари Кофедерациясининг иқтисодий шарҳи
    Шарҳ (рақамлар шаклида) бизнесменларнинг иқтисодий ишлаб чиқариш секторининг ҳолати масаласидаги омилкорлик кайфиятларини акс эттиради. Шарҳ иқтисод ривожланишининг ҳақиқий истиқборлари билан тўғридан-тўғри алоқада эмас. Ҳар ой чиқади. Индикаторни бозор эътиборга олади. Chain Store Sales Магазин тармоқларида сотувлар ҳаракати тўғрисида маълумотлар. Ойнинг 5-иш кунида 15:00 (GMT)да эълон қилинади, (олдинги ой маълумотлари).
  • Chicago PMI Index / Чикагодаги Менежерлар Ассоциациясининг ишчанлик фаоллиги индекси
    У Чикагодан саноат соҳасидаги харидлар бўйича менежерлардан ўтказилган сўровнома натижаларидан иборат. Бу индекс ишлаб чиқариш буюртмаларининг, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг нархлари ва омборлардаги товар захираларининг ҳолатига тегишлидир. "45-50"дан паст рақамлар иқтисоднинг ривожланиш суръатларини секинлашиши индикатори бўлиб ҳисобланади. Уни яхшилаб кузатиб боришади, чунки у Менежерларнинг Миллий Ассоциацияси (NAPM)нинг ишчанлик фаоллиги индекси чиқишига яқин қолганда эълон қилинади. Бу индекс бозорга анча кучли таъсир кўрсатади, чунки у миллий даражада (NAPM) омилкорлик фаоллиги индикатори қандай чиқиши тўғрисида тасаввур бериши мумкин. Индекс қийматининг ўсиши доллар курсининг ўсишига олиб келади. Унинг қиймати ҳар ойнинг охирги бизнес кунида соат 15:00 (GMT)да эълон қилинади.
  • Construction Spending / Қурилиш учун ҳаражатлар
    У шаҳарда турар жой қурилишига ҳаражатларга, шаҳар ташқарисидаги турар жой қурилиши ҳаражатларига, шунингдек аҳолининг янги қурилишга ҳаражатларига ажралади. Индикаторнинг кучли даражада тебранишлари муносабит билан унинг бозорга таъсири унча катта эмас - фақат 3 ой ва ундан ортиқ вақт давомида давом этадиган йўналишларгина қараб чиқилади. Унинг қийматининг ўсиши миллий валюта курсига ижобий таъсир кўрсатади. Ойнинг 1-иш кунида соат 15:00 (GMT)да эълон қилинади. Индикатор асосий фоизли ставкаларининг ўзгаришларига жуда сезгир, чунки қурилиш учун банк кредитлари олиш керак. Бу маълумотлар, кўчмас мулк бозори хусусиятлари туфайли мавсумий ўзгаришларга мойилдир. Қурилиш жараёни аҳоли даромадларининг ҳолатига бевосита боғлиқ. Шунинг учун қурилиш ҳажмининг ортирилиши унинг фаровонлиги яхшиланишини ва иқтисоднинг соғлом ривожланишини ифодалайди.
  • Consumer Confidence / Истеъмолчиларнинг ишончи индекси
    Истеъмолчиларнинг кутишлари (кайфиятлари). Ҳаражатларига индивидуал мойилликни баҳолаш учун ишлаб чиқилган уй хўжаликлари шарҳи. У 2 та индексостидан иборат - истеъмолчилар томонидан жорий шароитларни баҳолаш ва келажакка нисбатан кутишлар (индекснинг бутун вазнидан 60%). Ойнинг охирги сешанбасида соат 15:00 (GMT)да эълон қилинади (жорий маълумотлари). Бу шарҳ истеъмолчиларнинг оптимизмини ўлчашга уриниш ҳисобланмоқда.Индекс 1967 йилдан бери ҳисоблаб келинмоқда. Дастлаб у "100"га тенг эди. У бозорга чекланган таъсир кўрсатади, чунки у иқтисоднинг ҳақиқий ҳолатини акс эттирмаслиги мумкин. Бироқ у бандлик соҳасида ва иқтисоднинг умумий ҳолати соҳасидаги йўналишларни башорат қилиш учун анъанавий тарзда фойдаланилади. Индекс қийматининг ўсиши миллий иқтисоднинг ривожланиши учун ижобий омил ҳисобланади ва доллар курсининг ўсишига олиб келади.
  • Consumer Credit / Истеъмолчилар кредити
    Америкаликлар томонидан кредит карточкалари орқали кредит тизимидан фойдаланиш ҳажмини, шахсий ўзлаштиришни ва қарзга харид қилишни акс эттиради. Истеъмолчилик талабининг индикатори бўлиб ҳисобланади. Бундай индикаторнинг катта аҳамиятга эга бўлиши истеъмолчиларнинг ўз моддий эҳтиёжларини қаноатлантириш учун "қарзга ботиш"дан қўрқмасликларидан далолат беради. Бироқ рақамлар кўпинча қайта кўриб чиқилади ва катта мавсумий ўзгаришларга эга. Масалан, истеъмолчилик кредитининг катталиги Янги йил арафасида ортади. Бозорга чекаланган таъсир кўрсатади. Индекс қийматининг ўсиши миллий иқтисоднинг ривожланиши учун ижобий омил ҳисобланади ва доллар курсининг ўсишига олиб келади. Унинг қиймати ҳар ойнинг 7-санаси атрофида соат 20:00 (GMT)да эълон қилинади.
  • Consumer Price Index - CPI / Истеъмолчилар нархларининг индекси
    Бу кўрсаткич янги товарлар ва хизматларга нархлардан ташқари, истеъмолчиларнинг қайд қилинган корзинаси чакана нархларининг ўзгаришини баҳолайди. Ўз ичига импорт маҳсулотлари, доимий талабдаги хизматлар (озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, ёнилғи, транспорт, тиббий хизмат ва ҳ.к.)ни ва солиқларни олади. Таҳлилчилар томонидан "асосий кўрсаткич", (Core) CPI етарлича тез-тез фойдаланиб турилади, у уз ичига озиқ-овқат ва энергия маҳсулотларини олмайди. Мазкур кўрсаткичнинг ўсиши валюта курсининг тушиши вужудга келтиради. Буюк Британияда у чакана нархларнинг индекси (RPI -Retail price index) деб аталади. -0.5% дан +0.5% гача тебранишларда бўлади. Одатда, кутилаётган қийматдан 0.2 га оғишлар валюта бозорининг сезиларли даражада акс таъсирини вужудга келтириш учун етарли бўлади. Ҳар ойнинг 13-санасида соат 15:30 (GMT)да эълон қилинади (аввалги ой маълумотлари). CPI кўпинча инфляция даражасининг асосий индикатори сифатида қаралади. Шу билан бирга у бир қатор камчиликларга эга. Маъносига кўра, 1993 - 1995 йиллар даражасига меъёрланган таянч товарлар ва хизматлар ҳолатининг истеъмолчилик нархлари ўлчовидир; бу даврда индекснинг қиймати 100 деб қабул қилинган. 171.8% индекснинг қиймати мазкур ойда корзинанинг нархи таянч даврдагидан 71.8% юқори эканини англатади. Жиддий айтганда, CPU индексининг 2 версияси мавжуд: CPU-U ва CPU-W. Инвесторлар ва трейдерлар асосан мамлакатнинг тахминан 80% аҳолисини қамраб олувчи CPU-U индексига асосий диққат-эътиборни қаратишади. Бироқ бир қатор ижтимоий ва бошқа тўловларнинг ўлчовини ҳисоблаш учун CPU-W дан фойдаланилади ва бу унчалик тўла бўлмаган мантиққа тўғри келади. Агар Pi (0) қайд қилинган вақтда (таянч даврда) истеъмолчилик корзинасидаги товарнинг нархи, Pi (t) эса t вақтдаги (ҳозирги) нархи ва wi - мазкур товарга истеъмолчилик корзисида бириктирилган вазн бўлса (барча вазнлар йиғиндиси 1 га тенг), у ҳолда индекс I = wi Pi (t) / Pi (0) кўринишига эга бўлиши мумкин.
    Бандликни ҳисобга олиш бюроси (Bureau of Labor Statistics) ҳар ойда таянч истеъмолчилик корзинасининг нархини аниқлаб боради. Маълумотлар бутун мамлакат бўйлаб 85 та шаҳардан йиғиб олинади ва уларнинг нисбий муҳимлигига мос ҳолда ўртачалаштирилади (ўртача қиймати ҳисобланади). Корзинанинг таркибини ва нисбий вазнларни аниқлаш учун BLS 10 йилда бир марта аҳоли харажатларининг тузилишини тадқиқ қилади. Шуни таъкидлаб ўтиш керакка, CPI истеъмолчиларнинг нархлари унда ҳисобга олинадиган товарлардан кўра унча таниқли бўлмаган фирмаларнинг арзон маҳсулотларини харид қилиш одатини ҳисобга олмайди. Бундан ташқари, у эълон қилинган нархларни ҳисобга олиб, ҳар қандай чегирмаларга эътибор берилмайди. Бундай омилларнинг таъсири 0.5 - 1.5% қилиб баҳоланади. Унда шунингдек вақт ўтиши билан товар ва хизматлар сифатининг яхшиланиб бориши ҳисобга олинмайди. Истъемолчилик корзинаси таркибини танлаш осон вазифа эмас, ва у махсус статистик тадқиқотларга асосланади, чунки у мазкур мамлакат учун хос бўлган истеъмолчилик неъматлари, нархларнинг ўзгаришини акс эттириши керак бўлиб, улар юз бераётган иқтисодий жараёнларнинг йўналишини ҳаққоний кўрсатиши керак. Масалан, АҚШда статистика 19000 чакана савдо фирмаларини ва 57000 уй хўжаликларини мамлакатнинг тахминан 80% аҳолисидан нуфузли танлаб олинган вакил сифатида қамраб олади. Истеъмолчилик корзинаси таркибининг 44.1%ини товарлар, 55.9%ини хизматлар ташкил этади. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва энергия ташувчиларнинг нархлари энг кўп ўзгариши сабабли (циклик тарзда ҳам, турли хил иқтисодий таназзуллар сабаби билан ҳам) алоҳида равишда CoreCPI индикаторда корзина таркибидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва энергия манбалари (CPI EX FOOD&ENERGY) чиқариб ташаланган.

    CPI ҳолатининг асосий хусусиятлари бизнес-циклида:
    - озиқ-овқат маҳсулотлари ва энергия манбалари нархи энг кўп ўзгарувчанликка эга, нархларнинг ўзгарувчанлиги хизматлар нархларига қараганда (бу ерда foods&energy ҳиссаси 6% дан ошмайди) товарлар нархларида каттароқдир (бу ерда foods&energy ҳиссаси 50% гачани ташкил этади);
    ;
    - хизматлар соҳасидаги инфляция товар бозоридаги инфляциядан тахминан 6-9 ойга кечикмоқда;
    - инфляциянинг ўзининг хусусий цикли мавжуд бўлиб, у иқтисоднинг умумий ўсиш циклига нисбатан кечикади.
    Индекснинг ўсиши курснинг тушиб кетишини вужудга келтириши мумкин.
  • Consumer Sentiment Index / Мичиган Университетининг истеъмолчилар кутишлари индекси
    Истеъмолчи келажакдан хавотирланиши ва ишончсизликни сезабошлаганда у ўз харажатларини маблағларни йиғиш томонига ўзгартиради. Бундай истеъмолчилар етарли даражада кўп бўлганда истеъмолчилик харажатларининг қисқариши умуман иқтисодга таъсир қила бошлайди. Истеъмолчилик оптимизмининг бир қанча чегаралари мавжуд. Биз Мичиган штати Университетида ҳисобланадиган индексни қараб чиқамиз, у илгарилаб борувчи иқтисодий индикаторлар индекси (Index of Leading Economic Indicatiors) қаторига киради. Савдо департаменти (Commerce Department) томонидан ўтказилган статистик тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бу индекс бошқаларга қараганда келажакдаги иқтисодий фаоллик билан яхшироқ мослашган. University of Michigan Sentiment Index индекси ҳар ойда тахминан 500 нафар истеъмолчидан телефон орқали сўровнома ўтказиш йўли билан келтириб чиқарилади. Истеъмолчилардан ҳар бирига уларнинг молиявий ҳолатига тегишли 5 та савол берилади ва иқтисоднинг ҳозирги аҳволи (2 та савол) ва келажаги тўғрисида (3 та савол) фикрлари аниқланади. Иқтисодий вазият яхшиланганини таъкидлаган респондентларнинг фоизли улуши олинади, улардан аҳвол ёмонлашганини айтганлар улуши айрилади, ҳосил бўлган сонга 100 сони қўшилади. Дастлабки 2 та саволга берилган жавоблардан ҳозирги иқтисодий ҳолат шарҳи шакллантирилади, охирги 3 та савдодан эса истеъмолчиларнинг кутишлари индекси шакллантирилади. Шундай қилиб, кутишлар индексининг тахминан 60%ига жавоб беради. Ҳисобот ойига икки марта чиқади: ҳисобот ойининг иккинчи ҳафтасида тахминан 15-санасида (одатда жума куни) чиқади (дастлабки), ва икки ҳафтадан сўнг (якунийси) чиқади. 15:00 (GMT)да эълон қилинади. Индекс қийматининг ўсиши доллар курсининг ўсишига олиб келади.
  • Dow Jones Industrial Average / Доу-Джонс саноат компанияларининг акцияларининг курслари индекси
    Америка акцияларининг энг машҳур индекси. У ўз ичига Нью-Йорк фонд биржасида котировка қилинадиган 30 та акцияни қамраб олади. "Доу" деб аталувчи бу индекс АҚШдаги энг йирик компанияларнинг акциялари ҳолатининг барометри ҳисобланади. Индекс корпорацияларнинг жуда кўп миқдордаги акциялари ўрта арифметик нархининг ўсиш (пасайиш) суръатларини ҳисоблашга асосланган.
    Durable Goods Orders - DGO / Узоқ муддат фойдаланиладиган товарларга буюртмалар. Бу истеъмолчиларнинг кутишларини ва пул маблағларини сарфлаш қобилиятларини акс эттирувчи, уларнинг ишончи кўрсаткичидир. Унинг ўсиши иқтисоднинг ҳолатини ижобий ифодалайди, валютанинг мустаҳкамланишига ёрдам беради. Пастга тушиши эса қарама-қарши натижаларга олиб келади. Бироқ ўсиш мудофаа саноати буюртмаларининг ортишиги ҳисобига ва бошқалар ҳисобига ҳам юз бериши мумкин, шунинг учун саноатнинг барча соҳаларида буюртмаларнинг ортишига кўпроқ эътибор бериш керак. Ҳар ойнинг 26-санасида соат 13:30 (GMT)да эълон қилинади (олдинги ой учун маълумотлар). DGO индекси анча қулай илгарилаб борувчи индикатор ҳисобланади: кўпчилик ишлаб чиқарувчилар мавжуд буюртмаларга қараб маҳсулот ишлаб чиқаришни режалаштиришлари сабабли DGOнинг пастга тушиши ишлаб чиқаришнинг тушиб кетишидан далолат беради ва аксинча. Одатда DGO индекси иқтисодий цикл кўтарилишидан рецесссияга томон бурилишигача 6-8 ой аввал ва рецессия тўхтагунча қадар бир неча ой олдин пастга туша бошлайди. Коммерция департаменти (Department of Commerce)нинг ҳисобга олиш бюроси (U.S. Census Bureau) индексни тахминан 5000 та ишлаб чиқарувчиларнинг ҳар ойлик шарҳлари асосида ҳисоблаб чиқади. Битим ёки бошқа ҳужжатлар билан расмийлаштирилган ижро этиш шарт бўлган буюртмалар ҳисобга олинади.
  • Employment Cost Index / Ишчи кучининг қиймати индекси
    У ўз ичига иш ҳақини ва ишсизлик бўйича нафақани қамраб олади. У мамлакат иқтисодида инфляция жараёнларининг мавжудлигини кўрсатувчи индикатор вазифасини бажариши мумкин. Ишчи кучининг қиймати индекси Федерал захира тизими ўзининг пул сиёсатини амалга оширишда диққат билан кузатиб борадиган индикаторлардан бири ҳисобланади (бу кўп нарса тўғрисида маълумот беради). Асосий фоиз ставкаларининг кўтарилишини кутиш шароитида унинг қийматини ўсиши доллар курсининг кўтарилишига олиб келади. У ўртача ва узоқ муддатли башоратлар учун фойдаланилади. Унинг қиймати ҳар чоракда, эълон қилинган ойнинг 20-санасидан кейин соат 13:30 (GMT)да маълум қилинади.
  • Existing and New Home Sales / Кўчмас мулнинг сотувлари динамикаси ҳақида маълумотлар
    Кўрсаткич кўчмас мулк секторида талаб ва таклифни акс эттиради, ипотека кредитлари бўйича ставкалардан орқада қолади, етарлича нобарқарор ҳисобланади, ойма-ой қайта кўриб чиқилади. Таҳлилчилар мавжуд уйларнинг сотилиши тўғрисидаги ҳисоботларга кўпроқ эътибор берадилар. Ҳар ойнинг 25-санасида соат 15:00 (GMT)да эълон қилинади (олдинги ой маълумотлари). У истеъмолчиларнинг оптимизми (харидорлик ишончи) тўғрисида ва уларнинг қимматбаҳо буюмларни хард қилиш қобилияти тўғрисида тасаввур бериши мумкин. Бу маълумотлар, кўчмас мулк бозори хусусиятлари туфайли мавсумий ўзгаришларга мойилдир. Қурилиш жараёни аҳолининг даромадлари ҳолати билан тўғридан-тўғри боғлиқдир. Шунинг учун қурилиш ҳажмларининг ортирилиши унинг фаровонлиги яхшиланганидан ва иқтисоднинг соғлом ривожланишидан далолат беради. Унинг қийматининг ўсиши миллий валюта курсига ижобий таъсир кўрсатади. Янги сотилган уйларнинг миқдори кўчмас мулкни кафил сифатида ссудалар бўйича ставкаси ўсганда ўсишга томон йўналиш олади, бу асосан мамлакатдаги фоиз ставкалари билан боғлиқ. Бу маълумотлар кўчмас мулк бозорининг хусусиятлари туфайли мавсумий тебранишлашга мойилдир. Шунинг учун "New home sales" кўрсаткичини таҳлил қилишда "сирпанувчи ўртачалар" (moving average) қийматларидан фойдаланилади.
  • Export Prices / Экспортга нархлар
    Индекс бир ойлик экспорт нархларининг ўзгаришини акс эттиради. Инфляция индикатори бўлиб ҳисобланади. Бозорга чекланган таъсир кўрсатади. Асосий фоиз ставкаларининг ошишини кутиш шароитида индекс қийматларининг ўсиши доллар курсининг кўтарилишига олиб келади. Унинг қиймати ҳар ойда тахминан 10-санасида соат 13:30 (GMT)да "Import prices" кўрсаткичи билан бир вақтда эълон қилинади.
  • Factory Orders - Manufacturing Orders / Ишлаб чиқариш буюртмалари
    Иккита кўрсаткичдан иборат: узоқ муддат ёки узоқ бўлмаган муддат фойдаланиладиган товарларга буюртмалар. Мазкур кўрсаткичнинг ортиши ишлаб чиқаришнинг, валютанинг ўсишидан ёки аксинча ҳолат юз беришидан далолат беради. Ойнинг биринчи иш куни соат 15:00 (GMT)да эълон қилинади (аввалги 2 ой маълумотлари).
  • Federal Budget / Давлат бюджети
    Давлатнинг даромадлари ва унинг харажатлари ўртасидаги нисбатини ифодалайди. Давлатнинг даромадлари даражаси харажатларидан ортиб кетганда ижобий сальдо (профицит) пайдо бўлади. Давлат харажатлари даражси унинг даромадларидан ортиб кетганда салбий сальдо (дефицит) пайдо бўлади. Бу кўрсаткич бозорга арзимас таъсир кўрсатади. Одатда ундан иқтисодни узоқ муддатли таҳлил қилиш учун фойдаланилади. Бюджет дефицитини бошқа индикаторлар билан биргаликда қараб чиқилади: саноат нархлари индекси (PPI), истеъмол нархлари индекси (CPI), пул агрегатлари (M1, M2, M3) ва бошқалар. Унинг қиймати ҳар ойнинг 20-санаси атрофида соат 19:00 (GMT)да эълон қилинади.
  • Gross Domestic Product - GDР / Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)
    Мамлакат ичида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва хизматларнинг бозор нархларида ҳисобланган қийматини ифодаловчи асосий макроиқтисодий кўрсаткичлардан бири, бироқ хорижда ишловчи фуқарорлар ва корпорацияларнинг даромади ҳисобга олинмайди. Номинал ва ҳақиқий ЯИМ мавжуд (жорий нархларда; таянч йил нархларида инфляцияни (дефляцияни) ҳисобга олиб ўзгартирилган). Ойнинг 3- ёки 4-ҳафтасида соат 13:30 (GMT)да (олдинги чорак учун маълумотлар, кейин тузатишлар киритиш билан), чоракда бир марта ойдаги ўзгаришларни киритиб, охирги пайшанба ёки жума иш кунида эълон қилинади. GDPни ҳисоблашда 4 та асосий компонентлар ҳисобга олинади: истеъмол ҳажми (C, Consumption сўзидан), инвестициялар ҳажми (I, Investments сўзидан), ҳукумат харажатлари (G, Goverment purchases сўзларидан) ва соф экспорт, яъни тўла экспорт минус тўла импорт (X-M, eXport - iMport сўзларидан): GDP = C + I + G + (X - M)

    Истеъмол тузилмасида (C) одатда 3 та кичик синф ажратилади: узоқ муддат (3 йилдан ортиқ) фойдаланиладиган товарларни истеъмол қилиш (durable goods - автомобиллар, мебель ва бошқалар), қисқа муддатли (3 йилдан кам) фойдаланиладиган (nondurable goods - кийим-кечак, озиқ-овқат, дори-дармонлар...) ва хизматлар (services). Фоиз билан ҳисобланганда durable goods барча истеъмолнинг 15%ини, nondurables - тахминан 31%ни, services эса - 54%ни ташкил этади (гап Америка тўғрисида бормоқда). Умуман олганда C ҳозирги вақтда тахминан 56% ЯИМни белгилаб беради ва шу тарзда унинг энг муҳим компоненти ҳисобланади. Инвестициялар (I) тахминан 14% ЯИМ учун жавоб беради, ҳукумат харажатлари (G) - ижтимоий тўловлар, қуролланиш, давлат облигациялари бўйича фоизлар ва бошқалар - 17% ЯИМ учун, ва ниҳоят, экспорт (X - M) - тахминан 13% ЯИМ учун. Шуни таъкидлаб ўтамизки, АҚШ учун ЯИМнинг охирги компонентини соф импорт деб аташ мантиқан тўғри бўлар эди, чунки бу мамлакат экспорт қилганидан кўра ниҳоятда кўп товар ва хизматларни мамлакатга олиб киради (X - M катталик манфий).

    GDP ўсганда курс, одатда ортади. ЯИМ бўйича маълумотларнинг валюта бозорига таъсири доим жиддий бўлади. Баъзида агар эъон қилинган рақамлар тасодифий бўлмаса ва бозор томонидан ҳисобга олинган (дисконт қилинган) бўлса, у равшан ифодаланган. Аммо баъзида мўлжалдагилардан жиддий фарқ қиладиган вва бозор учун ўзига хос тасодиф бўладиган маълумотлар чиққанда у энг кескин шаклни қабул қилиши мумкин. Яқинда бўлиб ўтган бу турдаги мисол - 1999 йилнинг биринчи чораги учун Япониянинг ЯИМ бўйича кутилмаган юқори натижаларининг эълон қилиниши ЯИМ номинал кўринишида ҳам (жорий нархларда), қайд қилинган давр нархларида ҳам (ҳақиқий ЯИМ, Real GDP) ҳисобланади. Номинал ЯИМнинг ҳақиқий ЯИМга нисбати ЯИМнинг дефлятори (Implicit Price Deflator)дир, у шунингдек инфляция кўрсаткичларининг бири сифатида ҳам эълон қилинади. ЯИМдан ташқари, маъноси бўйича унга яқин бўлган ялпи миллий маҳсулот (Gross National Product, GNP) кўрсаткичи ҳам фойдаланилади, бу кўрсаткич мазкур мамлакат резидентлари томонидан, улар миллий чегаралар доирасида ёки хорижда бўлишларидан қатъий назар, ишлаб чиқарилган товорларнинг ва хизматларнинг йиғиндисини ҳисобга олади.
  • GDP Advance / Ялпи ички маҳсулот (ВВП) - дастлабки қиймат
    Бу индикатор ҳар чоракда эълон қилинадиган ЯИМ тўғрисидаги уч даражали маълумотларнинг биринчи босқичи ҳисобланади. Улар қуйидаги кетма-кетликда чиқади: advance - provisional (revised) - final. Унинг қиймати ҳар чоракда эълон қилингандан кейинги ойнинг 20-санасида соат 13:30 (GMT)да эълон қилинади.
  • GDP Deflator / ЯИМ дефлятори
    Ялпи ички маҳсулот доимий нархларда - бу кўрсаткич иқтисодда инфляция босимини аниқлаш учун истеъмол нархлари индекси (СРI)га муқобил ҳисобланади. Унинг СРIга нисбатан афзаллиги шундаки, у товарлар ва хизматларнинг қайд этилган корзинаси асосида ҳисобланмайди ва шу тарзда истеъмолчиларнинг танлови ўзгариши ҳисобига юз берадиган ҳар қандай ўзгаришларни, шунингдек янги товарлар ва хизматларнинг пайдо бўлишини назорат қилишга имкон беради. Унинг ўсиши фоиз ставкаларининг ошишига олиб келади. ЯИМ жорий қийматининг унинг таянч қийматига бу нисбати ЯИМ қийматида инфляцион ташкил этувчининг катталигини акс эттиради. ЯИМ билан бир пайтда эълон қилинади. Бозорга катта таъсир кўрсатади. Асосий фоиз ставкаларининг ошишини кутиш шароитида унинг қийматининг ўсиши доллар курсининг ошишига олиб келади.
  • GDP Final / Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) - якунинг қиймат
    Бу ЯИМ (provisional)нинг "қайта кўриб чиқилган қийматини" янгилашдир. Кўпинча улар орасидаги фарқ жуда кичик бўлади.Шунинг учун бу рақамлар бозорни ҳайрон қолдирмайди. Унинг қиймати кейинги ойда "GDP provisional" эълон қилингандан кейин 20-санадан сўнг соат 13:30 (GMT)да эълон қилинади. Provisional (Revised) / Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) - қайта кўриб чиқилган қиймат. Бу ЯИМнинг "дастлабки қиймати" (advance)ни янгилаш (қайта кўриб чиқиш)дир. Кейинги ойда "GDP advance" эълон қилингандан сўнг 20-санадан кейин соат 13:30 (GMT)да эълон қилинади.
  • Global trade, Non-EU trade balance / Савдо баланси
    Нархларда ифодаланган экспорт ва импорт ўртасидаги фарқ. Индекс аста-секин бозорга таъсирини йўқотади, чунки товарлар эмас, балки капиталлар оқими катта аҳамиятга эга бўла бошлайди. Шу билан бирга импортнинг ўсиши мамлакатда истеъмол даражаси ошганидан, экспортнинг ўсиши эса - ишлаб чиқариш даражасининг ошганидан далолат беради. Буюк Британияда Европа Иттифоқига кирмаган мамлакатлар билан савдо балансининг қийматини алоҳида ажратиш қабул қилинган. Ҳар ойда чиқади.
  • Help-wanted index / Талаб эталидаган ишчиларнинг сони индекси
    Газеталарда ишчи ва хизматчиларни ёллаш тўғрисида эълон қилинган эълонларнинг ҳажмини ифодалайди. 1987 йил таянч йил қилиб олинди, ўшанда унинг қиймати "100"га тенг бўлган эди. Уни таҳлил қилишда "сирпанувчи ўртачалар" (moving average)дан фойдаланилади. Агар сирпанувчи ўртача қиймат индекс трендининг бир неча ой давомида ўзгаришини кўрсатса, у ҳолда бу меҳнат бозорида вазиятнинг ўзгариши белгиси бўлиб хизмат қилиши мумкин. Шунингдек индекс мамлакатнинг турли ҳудудларида иқтисодий вазиятнинг ўзгариши мумкинлиги тўғрисида тасаввур бериши мумкин. Бозорга деярли таъсир кўрсатмайди. Унинг таъсири шу билан чекланганки, бунда ҳисоб-китобга чекланган миқдори қабул қилинади. Унинг қиймати одатда, ҳар бир ойнинг охирги пайшанба куни соат 15:00 (GMT)да эълон қилинади.
  • Housing Starts and Permits / Турар жой қурилишининг бошланиши ва қуришлиш учун рухсатномалар
    Турар жой қурилишининг бошланиши - ҳар ойда пайдо бўлаётган қурилиш объектлари сони. Қурилишга рухсат бериш - экскавация бошланишига ордерлар миқдори. АҚШ учун қурилиш - иқтисоднинг алоҳида муҳим элементидир. Қурилишда фаолликнинг ўсиши фақат иқтисоднинг ҳолати яхши бўлгандагина бўлиши мумкин, у миллий валютанинг мустаҳкамланишига имкон беради. Ойнинг 16-санасида соат 13:30 (GMT)да эълон қилинади (олдинги ой маълумотлари). II жаҳон уруши вақтидан бери иқтисоддаги барча бурилишлар шу индекснинг ҳолати ўзгаришлари билан амалга ошириб келинди. Намунавий оила бюджетида (АҚШ учун) транспорт харажатлари (автомобиль ва ёнилғи харид қилиш) 17%ни ва турар жой харажатлари 40%ни (!) (қарзга тўлашлар) ташкил этади. Харажатларнинг у ва бошқа моддаси фоиз ставкалари даражасига сезгирдир. Турар жой харажатлари билан узоқ муддат фойдаланиладиган бошқа кўпгина товарларга, жумладан мебель, уй жой учун маиший техника ва бошқа харажатлар ҳам боғлиқ. Шундай қилиб, турар жой қурилиши даражасининг узоқ вақт туша бориши сусайиб бораётган (балки рецессион) иқтисоднинг кучли белгиси ҳисобланади ва аксинча, унинг ўсиши иқтисодий фаоликнинг ўсишидан далолат беради. Хусусий уйларни қуриш тўғрисидаги маълумотларни Савдо департаменти (Department of Commerce)нинг Ҳисобга олиш бюроси тўплайди. Берилган рухсатномалар тўғрисидаги маълумотлар уларни бериш ҳуқуқига эга бўлган 19000 та ташкилотда йиғилади, ва яқин келажакда бошланадиган қурилишлар миқдорига кўрсаткич сифатида қараб чиқилади. Бу миқдор иқтисодий фаолликнинг яхши илгарилаб борувчи индикатори бўлиб ҳисобланади ва илгарилаб борувчи иқтисодий индикаторлар индекси (Index of Leading Economic Indicators)га қўшилади.
  • Humphrey-Hawkins testimony
    АҚШ Федерал захира тизими (Federal Reserve) бошлиғининг АҚШ Конгрессининг икки банк қўмиталари олдида чиқиши. Бундай чиқиш бир йилда икки марта: қишда ва ёзда ўтади. Конгресснинг икки палатаси (The Senate и House) нисбати билан биринчилар қатори маърузани тинглайди. Маъруза пул сиёсатини ўтказишда Федерал захира тизимининг янги режалари ва мақсадларига аниқлик киритади. Уни бозорнинг барча иштирокчилари синчиклаб кузатиб туришади ва ФЗТнинг келгусидаги ҳаракатлари учун асосий фоиз ставкаларининг келгусида ўзгаришида баҳона топишга уринишади. Чиқишлар бозорга анча катта таъсир кўрсатади. Бу молия бозори учун энг муҳим ва аҳамиятли воқеалардан биридир.
  • IFO survey / Немис тадқиқот институти IFOнинг шарҳи
    Шарҳ мамлакатдаги ишчанлик фаоллигини баҳолайди. Индикаторнинг қиймати 80 дан 120 гача чегараларда ўзгариши мумкин, 1991 йилдаги омилкорлик фаоллиги даражаси 100 деб қабул қилинган эди. Ҳар ойда чиқади. Бозорга катта таъсир қилади.
  • Import Prices / Импортга нархлар
    Индекс бир ой ичида импортга нархларнинг ўзгаришини акс эттиради. Инфляциянинг индикатори ҳисобланади. Истеъмол нархларининг индекси (CPI)ни ҳисоблашда импорт товарлар ва хизматлар нархлари ҳисобга олингани учун, мазкур қиймат товарлар ва хизматлар "корзинаси"га чакана нархларнинг ўзгаришининг умумий манзарасига импортга нархлар ҳиссасини ифодалайди. Бозорга чекланган таъсир кўрсатади. Асосий фоиз ставкаларининг ошишини кутиш шароитида индекс қийматининг ўсиши доллар курсининг ошишига олиб келади. Унинг қиймати ҳар ойда 10-сана атрофида "Export prices" кўрсаткичи билан бир пайтда соат 13:30 (GMT)да эълон қилинади.
  • Industrial Output / Саноат чиқаришининг ҳажми
    Ўз ичига ишлов берувчи саноат ҳажми (manufacturing output)ни қамраб олади, шунингдек фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, коммунал хўжалик каби соҳаларда ишлаб чиқариш ҳажмларини ҳисобга олади. Иқтисодий ўсиш индикатори бўлиб ҳисобланади. Индикатор иқтисодни ривожлантириш йўналиши учун белгиловчи бўлиб ҳисобланмайди, чунки ички ялпи маҳсулотнинг 60%дан ортиғини ҳозирги вақтда хизматлар соҳаси таъминлайди. Ҳар бир ойда чиқади. Индикаторни бозор эътиборга олади.
  • Industrial Production / Саноат ишлаб чиқаришининг индикатори
    Миллий заводлар, кон маҳсулотини умумий ишлаб чиқаришни, коммунал хизматларнинг умумий ҳажмини ва ҳ.к.ларни кўрсатади. Кўрсаткичнинг ортиши валютанинг кўтарилишига имкон беради. Ойнинг 15-санасида соат 14:15 (GMT)да эълон қилинади (аввалги ой маълумотлари). Саноат ишлаб чиқариши АҚШ иқтисодининг тахминан 40%ини ташкил этади. Ишлаб чиқариш даражаси ва ЯИМ катталиги ўртасида ниҳоятда юқори корреляция мавжуд. Бу индикаторнинг афзалликларидан бири шундаки, у билан ишлаб чиқаришнинг пулли ифодаси эмас, балки унинг ҳажми ўлчанади. Индекс Федерал захира тизими (Board of Governors of the Federal Reserve System) томонидан 1992 йил ҳолатига фоизларда ифодаланади. ОАВда одатда унинг аввалги ойга нисбатан ўзгариши эълон қилинади. АҚШ статистикасида ишлаб чиқаришни ҳисобга олиш 255 та тармоқ бўйича гуруҳланган корхоналар бўйича олиб борилади. 1992 йил маълумотларига кўра, саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш бутун ишлаб чиқариш секторининг 84.6%ини, қазиб олиш 7.3%ини, энергия таъминоти 8.1%ини ташкил этган. FED шунингдек ўз кўрсаткичини - ишлаб чиқаришнинг диффузион индекси roduction diffusion index), ни ҳисоблайди, у тармоқлар фоизига тенг (255 та рўйхатдан) унда аввалги ой бўйича ишлаб чиқариш ўсган. IP кўрсаткичи омилкор циклни кузатиб бориш учун тушунарли ва ишончли мўлжал ҳисобланади. АҚШ статистикасига кўра (1948 - 1992 йиллар), рецессия босқичида саноат ишлаб чиқариши ойига ўртача суръатда 0.8% тушган, recoveryда кўтарилиш эса ойига 0.9%ни ва ўсиш босқичида (expansion) тахминан 0.4%ни ташкил этган. Ишлаб чиқариш қувватлари Capacity Utilization, CAPU)дан фойдаланиш кўрсаткичи умумий саноат маҳсулотининг тармоқларнинг йиғинди унумдорлиги (яширин маҳсулот ҳажми) катталигига нисбатини ифодалайди. Бу индикатор валюта бозори учун унинг омилкор цикл динамикаси билан яқин алоқаси оқибатида муҳим аҳамиятга эга, шу туфайли марказий банкларнинг сиёсатида ўзгаришларни кутишнинг мураккаб пайтларида МБнинг бўлажак қарорларини олдиндан айтиб турувчи қўшимча мўлжал бўлади. Маълумки, иқтисоднинг фаолият юритишнинг оптимал режими CAPU даражасига тахминан 81.5% мос келади; оптимал даражадан катта оғишлар мувозанатнинг бузилганлигини англатади ва уларга қараб, пастга кетиш ёки тикланишнинг яқинлашиб келаётган даврларини бир хиллаштириш мумкин. Масалан, CAPU > 85% юқори қиймат иқтисоднинг қизиб кетганини англатиши мумкин, ундан сўнг инфляциянинг ўсиши юз бериши муқаррар; шунинг учун CAPUнинг бундай қийматлари марказий банкнинг пул сиёсатидаги ўзгаришларни (расмий фоиз ставкаларининг ошишини) олдиндан айтиб бериш мумкин. CAPU кўрсаткичи ҳар ойда саноат ишлаб чиқариши маълумотлари билан бир пайтда эълон қилинади. Одатда, у recessionда (ўртача 80.3%) recoveryга нисбатан (ўртача 78.8%) катта қийматлар қабул қилади, чунки эрта тикланиш босқичларига ишлаб чиқариш қувватларининг паст даражада юкланган бўлиши хосдир. Expansion босқичида ўртача CAPU = 84% ва максимумга 85.4%да эришади (89.2% даража чўққига чиққан пайтда ҳам кузатилган).
  • Industrial Production Index / Саноат ишлаб чиқаришининг индекси
    Мамлакатда саноат ишлаб чиқариши ҳажмининг ўзгаришини кўрсатади. Индекснинг бошланғич қиймати ҳар ойнинг охирида чиқади. Икки ҳафтадан сўнг индекснинг аниқлаштирилган қиймати чиқади. Бу кўрсаткичнинг ўсиши миллий валюта курсининг ўсишига олиб келади. Бозорга катта таъсир кўрсатади.
  • Inflation / Инфляция
    Инфляция индекслари: истеъмол нархлари индекси (CPI) ва улгуржи нархлар индекси (RРI). Инфляция ўсганда курс, одатда, пасаяди. Инфляциянинг юқори даражада бўлиши - бу жуда ёмон, чунки бундай инфляция даврида муқаррар бўладиган юқори фоиз ставкалар ишлаб чиқариш самарадорлигини пасайтиради ва капитални ишлаб чиқаришлардан воситачиларга (савдо ва молия институтлари) қайта тақсимланишни белгилаб беради. Саноат гуруҳлари юқори инфляцияга қарши чиқади. Паст инфляция ёки унинг тўлиқ мавжуд бўлмаслиги - бу ёмон ҳолатдир, чунки бунда воситачиларнинг манфаатлари азият чека бошлайди. Савдода турғунлик бошланади, ва ҳеч ким нархи ошмаётган, балки тушаётган товарларни сотиб олишни истамайди. Молиявий воситачилар жуда паст фоиз ставкалари туфайли азият чекишади, Инфляциянинг оптимал қийматда бўлиши - бу яхши ҳолат, чунки ишлаб чиқариш секторининг самарадорлиги барқарор юқори бўлганда воситаларда ҳам, айниқса молия институтларида ишларни даромадли олиб бориш учун имконилар қолади.

    Унча кўп бўлмаган иқтисодий индикаторлар ўзларининг валюта бозорлари учун аҳамияти даражасига кўра инфляция кўрсаткичларига тенглашиши мумкин. Трейдерлар нархларнинг ҳолатини диққат билан кузатиб боришади, чунки инфляция билан курашиш воситаси марказий банклар амалга оширадиган фоиз ставкаларини ошириш ҳисобланади, бу валюта курсига мустаҳкамловчи омил бўлиб таъсир қилади. Бундан ташқари, инфляция даражаси фоизли ставкаларнинг ҳақиқий қийматини ўзгартиради. Шу сабабли давлат облигациялари бозорлари инфляция бўйича маълумотларга жуда сезгир, уларнинг ҳажми анча катта бўлганда бу бозорларнинг ҳаракати натижасида вужудга келган пул оқимларини қайта тақсимлаш валюта курсларига таъсир кўрсатиши муқаррар.

    Бошқа индикаторлар ҳолидаги каби, валюта бозорларининг инфляция бўйича маълумотлардан таъсирланиши мазкур иқтисод турган бизнес-цикл босқичига боғлиқ. Агар ўсиш босқичида инфляция белгилари пайдо бўлса, у ҳолда марказий банк расмий фоиз ставкасини бироз ошириб, огоҳлантирувчи чораларни кўриши мумкин. Бу ҳолда валюта бозори нуқтаи назаридан бош омил мазкур валюта фойдасига катталашган фоизли дифференциал бўлади ва валюта курси кўтарилади. Омилкор циклнинг юқори босқичида инфляция тезлаша бошлаганда, иқтисоднинг таназзулга юз тутиши хавфи пайдо бўлган ўта қизиш ҳақиқатга айланганда акс таъсир бутунлай бошқача бўлади. Бундай ҳолатда инфляциянинг ўсишига жавобан марказий банк фаолликни совутиш учун ставкаларни кўтаради, аммо бозорнинг бундан таъсирланиши қарама-қарши бўлади. Акциялар курсларининг муқаррар тушиб кетиши, инвестициялар ҳажмларининг камайиши, ташқи савдодаги муаммолар билан боғлиқ мазкур иқтисодда олдинда таназзул бўлишини тушунган трейдерлар, бу валютани, шунингдек у билан боғлиқ барча активларни сота бошлайдилар, бунинг оқибатида унинг курси пастга тушади.
  • Interest Rates / Расмий ҳисоб ставкалари
    Иқтисод ва молия индикаторларининг бириртаси ҳам валюта бозорлари ҳаракатини кузатиб бориш учун фоизли ставка каби қийматга эга эмас. Фоизли дифференциал (Interest Rate Differential), яъни икки валюта бўйича амал қилувчи фоизли ставкаларнинг фарқи бу ваюталар жуфтининг жозибадорлигини бевосита белгилаб берувчи, бинобарин, улардан ҳар бирига бўлиши мумкин бўлган талаб - бош омилдир. Бошқа валюталарга нисбатан мазкур валюта бўйича фоиз ставкаси қанча катта (фоиз дифференциали катта) бўлса, маблағларни депозитга юқори фоиз ставкаси билан жойлаштириш учун чет эл инвесторлари орасид мазкур валютани сотиб олишни истовчилар ҳам шунча кўп бўлади. Фоиз ставкалар ҳар доим ўзаро яқин алоқада бўлгани учун банк бозорининг юқори ставкаларни, шунингдек акциядорлик жамиятларнинг анча хатарли облигациялари бўйича юқори даромадлиликни англатади. Хуллас, юқори фоиз ставкалари мазкур валютани инвестиция воситаси сифатида жозибали қилади, демак, халқаро валюта бозорида унга талаб ортади ва бу валюта курси кўтарилади. Умуман олганда, фоиз ставкаларининг валюта курсларига таъсири етарлича бир қийматли: мазкур валюта бўйича фоиз ставкалари қанча юқори бўлса, унинг алмашув курси шунча юқори бўлади. Аммо жуда кўп ҳолатлар мавжудки, улар фоиз ставкаларини ҳисобга олишни ноаниқ ва ҳатто мураккаблаштиради. Биринчидан, фоиз ставкаларининг ўзини эмас, балки инфляцияни ҳисобга олувчи ҳақиқий фоиз ставкаларини эътиборга олиш зарур, чунки инфляцияга жуда сезгир бўлган валюта бозори ва давлатнинг қимматли қоғоз бозорлари (даромади қайд қилинган воситалар) ўртасида жуда кучли алоқа мавжуд. Агар мазкур мамлакатда инфляция юқори суръатлар билан ўса бошласа, бу давлат облигацияларини қадрсизлантиради, улар бўйича даромад қайд қилинган, олдиндан белгиланган қиймат бўйича тўланади, инфляция эса бу даромадни еб қўйиши мумкин. Инфляциянинг дастлабки белгилари пайдо бўлиши билан давлат облигациялари бозорлари асабийлаша бошлайди, агар чет эл инвесторлари облигацияларни тушира бошласалар, у ҳолда FOREXда бу валюта ортиқча бўлиб кетади, бунинг натижасида унинг курси пасаяди.

    Иккинчидан, бозор муҳим воқеаларни кутиб яшайди ва уларга тайёргарлик кўради, фақат юз берган ҳодисаларга акс таъсир кўрсатибгина қолмайди. Агар бир валюта бўйича фоиз ставкалари кўтарилиши мумкин деган фикр пайдо бўлса, у ҳолда дилерлар валюта курсни кўтара бошлашади. Ва бозор бу валюта бўйича бундай оптимистик кайфиятда узоқ вақт бўлиши мумкин, шу туфайли унинг кўтарилувчи тренди шаклланиб олишга улгуради. Ниҳоят, ҳақиқатан ҳам ставкаларнинг кўтарилиши юз берганда валюта ўта харид қилинган ҳолатда бўлади, ставкаларнинг ошиши юз бергандан сўнг унга юқори томонга босим омили қолмагани учун унинг ҳақиқий кўтарилишига биринчи акс таъсир курсининг пасайиши, яъни тўғри тескари акс таъсир бўлиши мумкин. Шу сабабли, пастга томон бундай орқага кетиш валюта бўйича янги узун позицияларни очишга (яъни уни сотиб олишга) яхши имконият бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлган ҳолатдир.
  • International Trade (Trade balance) / Савдо баланси
    У мазкур давлатдан ташқарига олиб чиқиб кетилган товарлар нархлари йиғиндиси билан бу давлат ҳудудига олиб кирилган товарлар нархлари йиғиндиси ўртасидаги нисбатни инфодалайди. Яъни бу экспорт ва импорт ўртасидаги фарқдир. Агар олиб чиқиб кетилган товарлар нархлари йиғиндисидан катта бўлса, у ҳолда савдо баланси актив (мусбат сальдо) бўлади, агар олиб кириш олиб чиқишдан юқори бўлса, савдо баланси пассиф (манфий сальдо) бўлади. Мусбат сальдо (ёки манфий сальдонинг камайиши) миллий валюта курсининг ортиши учун қулай омил бўлиб ҳисобланади. Бозорга катта таъсир кўрсатади. Унинг қиймати ҳар ойнинг учинчи ҳафатасида (одатда пайшанба куни) соат 13:30 (GMT)да эълон қилинади.
  • Jobless Claims (Initial Claims) / Ишсизлик бўйича нафақаларга буюртмалар
    Ҳар пайшанба куни соат 13:30 (GMT)да эълон қилинади (аввалги шанба куни тугаган ҳафта давомидаги маълумотлар). Бу рақамлар ҳар доим ҳам воқеаларнинг ҳақиқий манзарасини акс эттиравермайди. Улар баъзида қисқа муддатли омиллар, масалан, федерал ёки маҳаллий байрамлар билан бузилиб туради. Бу индикатор кейинги сафар "Nonfarm payrolls" кўрсаткичи қандай чиқиши тўғрисида тасаввур бериши мумкин. Масалан, агар бир ой мобайнида "Jobless claims" индикаторининг қиймати кетма-кет камайса, у ҳолда "Nonfarm payrolls" кўраткичининг қиймати катта бўлиши эҳтимоли юқори бўлади. Бозорга чекланган таъсир кўрсатади. Ишсизлик бўйича нафақага буюртмалар миқдорининг камайиши доллар курсининг кўтарилиши учун қулай омил ҳисобланади.
  • Leading and Coincident Indices of Business Conditions / Етакчи ва мос келувчи индикаторларнинг индекслари
    Етакчи индикаторлар индекси 13 та асосий индикаторларнинг ўртача мувозанатли қиймати ҳисобланади. У иқтисоднинг келгуси ҳолатини баҳолаш учун мўлжалланган. Мос келувчи индикаторлар индекси 11 та индикатордан иборат ва иқтисоднинг жорий ҳолатини баҳолаш учун мўлжалланган (индикаторнинг 50%ли даражаси "ноль" даража ҳисобланади. Ҳар ойда чиқади. Бозорга кучсиз таъсир қилади.
  • Leading Economic Indicators - LEI /Илгариловчи иқтисодий индикаторлар индекс
    LEI индекси 10 та вақтинча қаторлардан шакллантирилади ва глобал иқтисодий фаолликдаги ўзгаришларни олдиндан айтиб бериш учун махсус ишлаб чиқилган. LEI индексининг максимум ва минимумлари иқтисоднинг бурилиб қайтишларидан олдин келиши тарихан текширилган. Одатда, LEI индексининг айнан бир йўналишда 3 та кетма-кет ўзгаришлари анча кучли сигнал деб қаралади. Масалан, -0.5%, -1% ва -0.7% ойлик қийматлар рецессия бошланиши мумкинлигини кўрсатади. Шуни таъкидлимизки, бу зарур, лекин етарли бўлмаган шартдир: масалан, 1952 дан 1998 гача бўлган интервалда LEI 10 та рецессияни "башорат" қилган бўлиб, улардан ҳақиқатда 7 таси юз берган бўлсин. Яна шу ҳолат аниқланганки, LEI индекси иқтисодий фаолликнинг максимуми даврларида минимуми даврларига қараганда яхшироқ ишлар экан. Индекснинг орқага қайтиши иқтисоднинг кўтарилишидан тушишга ўтишгача ўртача 10 ой олдин ва тескари йўналишда бурилишгача 1-2 ой олдин юз беради. LEI индексининг компонентлари уларнинг иқтисодий аҳамияти, статистик адекватлиги ва тезкор ўлчаш имконияти мулоҳазаларидан келиб чиқиб танланди:
    Ишлаб чиқариш секторида ишчи ҳафтасининг ўртача давомийлиги.
    Ишсизлик бўйича давлат суғуртасини тўлашга аризаларнинг ўртача ҳафталик миқдори.
    Истеъмол моллари ва материалларига янги ишлаб чиқариш буюртмалари (1982 йил нархларида).
    Етказиб беришларнинг самарадорлиги (етказиб беришни бажариш муддатлари ортиб борадиган фирмалар учун).
    Ишлаб чиқариш воситаларига ва ускуналарга битимлар ва буюртмалар (1982 йил нархларида).
    Турар жойни қуришга олинган рухсатномалар.
    Узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар бўйича бажарилмаган ишлаб чиқариш буюртмалари (бир ой ичидаги ўзгаришлар, 1982 йил нархлари).
    Хомашё ва материаллар нархларининг ўзгариши.
    S&P500 фонд индекси (ўртача ойлик).
    М2 пул агрегати 1982 йил долларида.

    Истеъмолчилик кутишлари индекси (University of Michigan's Consumer Expectations Index). Индекс иқтисодда бош сабаб бўлажак фойдани кутишдир деган ғояга асосланган. Фойданинг ортишини кутишда компаниялар товар ва хизматларни ишлаб чиқаришни кенгайтиради, янги заводлар ва қурилмаларга инвестициялар; мос ҳолда, даромаднинг пасайиши кутилганда пасаяди. Шунинг учун индекс шундай тарзда лойиҳаланганки, у омилкорлик фаоллигининг барча асосий соҳалари ва кўрсаткичларини қамраб олади: бандлик, ишлаб чиқариш ва даромадлар, истеъмол, савдо, инвестициялар, захиралар, нархлар, пул ва кредит. Америка LEI индекси ҳар ойда, ой охирига яқин эълон қилинади.
  • Machinery Orders / Машина қурилиши маҳсулотларига буюртмалар
    Индикатор фирмаларнинг капитал қўйилмалари ва омилкорлик фаоллик даражасини акс эттиради. 300 дан ортиқ саноат ишлаб чиқарувчилариларининг баҳолари асосида тузилади. Ҳар ойда чиқади. Бозорга анча катта таъсир қилади.
  • Manufacturing Orders (GER)
    Индикатор немис ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотларига буюртмаларнинг миқдорида ўзгаришларни кўрсатади. Мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш истиқболларини акс эттиради. Ҳар ойда чиқади. Индикаторни бозор эътиборга олади.
  • Manufacturing Output / Ишлов бериш саноати томонидан чиқарилган маҳсулотнинг нархларда кўрсатилган ҳажми
    Иқтисодий ўсиш индикатори индикатори бўлиб ҳисобланади. Индикаторнинг бозор учун аҳамияти унча катта эмас, чунки ишлов бериш саноатининг ички ялпи маҳсулотига кўшадиган улуши кейинги пайтларда 20%дан кам. Ҳар ойда чиқади.
  • Manufacturing Production
    Ишлов берувчи саноат томонидан чиқарилган маҳсулотнинг ҳажмидаги ўзгаришни кўрсатади. Ҳар ойда чиқади. Индикаторни бозор эътиборга олади.
  • Michigan Consumer Sentiment Index / Индекс настроения потребителей Мичиганского Университета
    Бу индекс истеъмолчилар ўрасида жорий иқтисодий вазиятга ишонч масаласида сўровнома натижаларидан иборат. Сўровнома АҚШнинг Мичиган университети ходимлари томонидан ўтказилади. Ҳисобот ойига икки марта чиқади: иккинчи ҳафтада (одатда жума кунлари) ҳисобот йоининг 15-санаси атрофида чиқади (дастлабки), ва икки ҳафтадан сўнг чиқади (якуний). Соат 15:00 (GMT)да эълон қилинади. Бу индикатор - истеъмолчиларнинг ўз пулларини сарфлашдан бошқа нарса эмас. Бозорга чекланган таъсир кўрсатади. Индекс қийматининг ўсиши доллар курсининг ортишига олиб келади.
  • Money supply / Пул массаси
    Мамлакатда пул таклиф этиш, у М0 = нақд пуллар, М1= М0+чек омонатлари, М2= М1+шошилинч омонатлар, 100.000 АҚШ долларидан ортиқ депозитлар, М4 = йиғинди пул агрегати. Ҳар пайшанба куни соат 09:30 (GMT)да нашр қилинади (икки душанба аввал, тугаган ҳафта маълумотлари. Пул массасининг ортиши, одатда, миллий валюта курсининг тушиши билан кузатилади. Бироқ баъзида пул массасининг ортиши бўйича маълумотлар ҳисоб ставкасининг кўтарилишини кутишга, пировардида, курснинг кўтарилишига олиб келади;

    Муомалада бўлган пул миқдори (Money Supply) ваюта курсини шакллантирувчи жиддий омиллардан биридир. Бир валюта ортиқча бўлиши унинг халқаро валюта бозрида юқори таклифини вужудга келтиради ва бошқа валюталарга нисбатан унинг курсининг пасайишига олиб келади. Мос равишда валюта дефицити, унга талаб бўлиб турганда, курснинг кўтарилишига олиб келади. Муомалада юрган пулларнинг миқдорини ўлчовчи кўрсаткичлар пул агрегатлари (Monetary Aggregates) бўлиб, уларни турли кўринишдаги пул миқдорини ҳисобга олади, ва пул таркибини (пул массаси тузилмасини) тавсифлайди. Пул агрегатларининг ўзи турли мамлакатларда турли хилда аниқланади, аммо уларнинг умумий маъноси ўхшашдир. Бу, одатдагидек, бу ерда америка банк тизимида қабул қилинган вариантни қараб чиқамиз, бу тизимда тўртта пул агрегатлари бўйича маълумотлар шаклланади:
    - M0 - муомаладаги банкноталар ва танганлар;
    - Ml - муомаладаги банкдан ташқарида бўлган нақд пуллар, йўл чеклари, талаб қилиб олингунча депозитлар, боқа чек депозитлари;
    - М2 = Ml + чекли бўлмаган депозитлари, банклардан шошилинч омонатлар, бир кунлик РЕПО операциялари, АҚШ резидентларининг бир кунлик долларли депозитлари, ўзаро фондларнинг ҳисоб-варақларидаги маблағлар;
    - M3 = М2 + қисқа муддатли давлат облигациялари, РЕПО операциялари, америка банкларининг хорижий филиалларидаги АҚШ резидентларининг евродолларли депозитлари.

    М4 пул агрегати муомаладаги нақд валюта ҳажмини, банклар берган кредитларнинг умумий суммасини, шунингдек ҳукуматнинг ўзлаштирган суммаларини қамраб олади. М4 инфляция даражаси учун яхши индикатор ҳисобланади. АҚШда яна битта, яна ҳам кенг пул агрегатидан фойдаланилади, аммо валюта бозоралари билан кучли корреляцияган асосий кўрсаткич бўлиб ҳисобланадигани М2 бўлади, шунинг учун бундан кейинги тавсилотларни ташлаб ўтамиз. Пул агрегатлари бўйича маълумотларнинг валюта циклига таъсири аввало уларнинг иқтисодий цикллар босқичлари билан алоқаси орқали баҳоланади. Турли хил пул агрегатларининг иқтисодий циклда ўзини тутиши тўла ўхшашдир: уларнинг ҳаммаси инқироз бошланишидан олдин максимал ўтиш суръатларини кўрсатади ва инқироз охирида минимал ўсишни кўрсатади. Шу сабабга кўра, M2 агрегат, масалан, илгарилаб борувчи индикаторларнинг таркибий индексига киритилган. Барча агрегарлар тикланиш босқичида энг катта ўсишни сезадилар; M2 ўртача инқироз босқичида (рецессияда) ва ўсиш босқичида битта ўсиш суръатига эга бўлади.
  • Money Supply M3 / М3 пул агрегати (пул массаси ҳажмининг кўрсаткичи)
    Ўз ичига муомаладаги нақ валюта ҳажмини, чек омонатларидаг маблағларни, қоплаш муддатлари 4 йилдан кам бўлган депозитларни олади. Бундесбанк ва Европа марказий банки томонидан инфляциянинг энг муҳим индикатори бўлиб ҳисобланади. Одатда индикаторнинг максимал даражада маъқул бўлган индикатори ўртанилади (инфляциянинг маъқул даражаси аниқланади) ва индикатор бу қийматдан ортганда одатда фоизли ставкаларнинг кўтарилиши юз беради. Ҳар ойда чиқади. Индикаторни бозор эътиборга олади.
  • Money Supply M4 / М4 пул агрегати (пул массаси ҳажмининг кўрсаткичи)
    Кўпинча пул массасининг ўзгариши кўрсаткичидан фойдаланилади. Ўз ичига муомаладаги нақд валюта ҳажмини, банклар берган кредитларнинг умумий суммасини, шунингдек ҳукумат ўзлаштирган суммани қамраб олади. М4 инфляция даражаси учун яхши индикатор ҳисобланади. Ҳар ойда чиқади. Индикаторни бозор эътиборга олади.
  • NAPM index (National Association of Purchasing Managers' index) / Менжерлар Миллий Ассоциациясининг омилкорлик фаоллиги индекси.
    У саноат соҳасида харидлар бўйича менежерлардан сўров натижаларини ифода этади. Бу индекс янги ишлаб чиқириш буюртмалари, саноат ишлаб чиқариш ҳажми, бандлик, шунингдек товар захиралари ва етказиб берувчилар ишининг тезлиги соҳасидаги ўзгаришларни баҳолаш учун фойдаланилади. "45-50" дан паст рақамлар иқтисод ривожи суръатларининг секинлашиши индикатор ҳисобланади. Кўпинча бу индекснинг катталигига ишларнинг ҳақиқий ҳолати эмас, балки руҳий омиллар кўпроқ таъсир кўрсатади. Индексни ҳисоблашда Калифорния штати киритилмайди. Саноат ишлаб чиқариш ҳажми автоматик равишда истеъмол талаби манбаи бўлмаганлиги сабабли бу индикаторга эҳтиётлик билан ёндашилади. Унинг қиймати ҳар ойнинг биринчи бизнес-куни соат 15:00 (GMT)да эълон қилинади. Бозорга чекланган таъсир кўрсатади. Индекс қийматининг ўсиши доллар курсининг кўтарилишига олиб келади.
  • NAPM Services Index (National Association of Purchasing Managers' services index)
    У бу соҳада юз бераётган ўзгаришларни баҳолаш мақсадида хизмат кўрсатиш соҳасидаги менежерлардан сўров натижаларини ифодалайди. "45-50"дан паст рақамлар иқтисод ривожи суръатларининг пасайиши индикатори бўлиб ҳисобланади. Кўпинча бу индекс катталигига ишларнинг ҳақиқий ҳолатидан кўра психологик омиллар кўпроқ таъсир кўрсатади. Хизматлардан фойдаланиш жараёни нисбатан ўзгармас тезлик билан ўзгариш анъанасига эга, шунинг учун бу кўрсаткич қийматининг кескин ўзгаришларига айнан психологик омиллар таъсир кўрсатади. Шунинг учун индексни таҳлил қилишда бунга алоҳида эътибор берилади. Унинг қиймати ҳар ойнинг дастлабки саналарида соат 15:00 (GMT)да саноат соҳасидаги Менеждер Миллий Ассоциациясининг индекси (NAPM index) эълон қилингандан сўнг бир кун ўтгач эълон қилинади. Бозорга чекланган ҳолда таъсир қилади. Бу индекс қийматининг ўсиши доллар курсининг кўтарилиши учун қулай омил ҳисобланади.
  • NASDAQ Index / Биржадан ташқари айланиш индекси
    Фонд дилерларининг миллий ассоциацияси биржадан ташқари айланмани ҳам, айрим тармоқларнинг қоғозларини ҳам ифода этувчи бутун бир қатор индексларни ҳисоблайди. NASDAQ индекси асосий индекс ҳисобланади, унга компонентлар сифатида тахминан 3500 та корпорацияларнинг акциялари киритилган (биржада котировка қилинадиганларидан ташқари). Бу индекс унинг ташкил этувчиларининг бозор қиймати бўйича мувозанатли кўрсаткичи ҳисобланади.Биринчи марта 1971 йил февраль ойида ҳисобланган эди.
  • Net Consumer Credit / Жисмоний шахсларга охирги ойда берилган кредитлар суммаси
    Индикаторнинг катта қиймати иқтисоднинг "ўта қизиб кетганидан" далолат беради, бунда истеъмолчилар меъёрида ҳаёт даражаси учун зарур бўлгандан кўпроқ кредит олганларида юз беради. Ҳар ой чиқади. Бозорга чекланган таъсир кўрсатади.
  • New Home Sales
    Фақат бир оилага мўлжалланган уйларнинг бир йил ичида сотилган ёки сотувга қўйилган уйларнинг миқдорини кўрсатади. Бу миқдор мамлакатдаги асосий фоиз ставкалари билан боғлиқ бўлган кўчмас мулкни кафилликда ссудалар бўйича ставкаси ортганда ўсишга томон йўналтирилган бўлади. Бу маълумотлар кўчмас мулк бозорининг ўзига хос хусусиятари туфайли мавсумий тебранишларга мойилдир. Шунинг учун "New home sales" кўрсаткичини таҳлил қилганда "сирпанувчи ўртачалар" (moving average)дан фойдаланилади. Унинг қиймати ҳар ойнинг дастлабки саналарида соат 17:00 (GMT)да эълон қилинади.
  • Nonfarm Payrolls
    Бир ойда иқтисоднинг қишлоқ хўжалигидан бошқа соҳаларда яратилган янги иш ўринлари миқдори. Payroll - бу тўлов хабарноммаси бўлиб, унга кўра ходимларга иш ҳақи тўланади. Бу мамлакатда бандликни кўрсатувчи жуда кучли индикатордир. Бу кўрсаткичнинг ўсиши бандликнинг ортишини ифодалайди ва доллар курсининг кўтарилишига олиб келади.Уни бозорларни ҳаракатга келтирувчи индикатор" деб аталади. Унинг қийматининг бир ойда 200 000 га ортиши ЯИМнинг 3.0%га ортишига тенглаштирилади. Одатда, ҳар ойнинг биринчи жума куни соат 13:30 (GMT)да эълон қилинади.
  • Payment Deficit / Тўлов балансининг дефицити
    Унинг курсга таъсири худди савдо балансининг дефицити кабидир.
    Валюта бозорининг фаолият юритиши ва валюта курсларининг ҳаракати савдо соҳасидаги халқаро ҳамкорлик, маданий айирбошлаш, давлатлараро ўзаро алоқалар, халқаро инвестициялар билан яқин боғлиқдир. Молиявий жиҳатдан, мазкур мамлакат глобал жаҳон тузилмасида эгаллаган ўрнининг акс эттирилиши бу мамлакат резидентлари халқаро молиявий транзакциялари якунини ифодаловчи унинг тўлов баланси билан ифодаланади. Шундай қилиб, тўлов баланси (Balance of Payments) халқаро ўзаро муносабатларнинг барча асосий турларининг: халқаро савдо, капиталлар ҳаракати, халқаро хизматлар (сайёҳлик ва бошқ.)нинг нисбатини қайд қилади. Узоқ муддатли истиқболда мазкур мамлакатларнинг рақобатбардошлиги унинг миллий ресурслари, индустриал базаси, ишчи кучларининг касб малакаси, нархларниг тузилмаси балан белгиланади. Пировардида, жорий сиёсий ҳақиқатлар билан янада мураккаблашган бу омилларнинг ўзаро алоқаси ноошкор хусусияти тўлов баланси ўзининг қисқа муддатли валюта курслари динамикаси билан алоқасини унинг таҳлили трейдерга қарор қабул қилиш учун аниқ асос бермайди. Шунинг учун валюта бозори одатда тўлов балансининг асосий таркибий қисми - савдо балансига диққатни қаратади.
  • Payroll Employment - PE / Иш берувчи назаридаги бандлик
    Ҳар ойда "Бандликни ҳисобга олиш бюроси (Bureau of Labor Statistics, BLS)" деб аталувчи Бандлик Департаменти (Department of Labor)нинг махсус бўлими ахборот тўплайди ва Establishment survey - деб аталган корхоналардан ишчи ҳафтасининг давомийлиги, иш ҳақи, ишдан ташқари ишлар ва ҳ.к.лар тўғрисида сўровнома натижасини ва Household survey - аҳолидан сўровнома натижаларини шакллантиради. Шундай қилиб, payroll employment statistics - иш ҳафтасининг ўртача давомийлиги ва ишдан ташқари ишлар ва иш ҳақини ҳисобга олувчи индексдир. Биринчи яқинлашишда у фирмалар томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишида бериладиган маблағлар миқдорини акс эттиради деб ҳисоблаш мумкин. Аввалги ойга нисбатан ўзгариш кўринишида эълон қилинади. Бандлик тўғрисидаги масала бошқалардан эҳтимол энг кучли "бозорнинг ҳаракатлантирувчи кучи" ҳисобланади. Бу иккита асосий сабаб билан изоҳланади. Биринчидан, аҳолининг бандлиги тўғрисидаги маълумотлар жуда қийин башорат қилинади, шунинг учун эълон қилинган қийматлар кўпинча кутилаётганлардан фарқ қилади ва дарҳол тузатишни талаб этади. Иккинчидан, бу маълумотлар иқтисоднинг ҳақиқий ҳолатини жуда яхши акс эттиради. Уларни тез-тез аниқлаштириб турилишига қарамай, инвесторлар уларга ҳаракатга дарҳол амал қилиш сифатида муносабатда бўлишади, эълон қилинган маълумотлар "яхши" ёки "ёмон" деб ҳисобланиши биринчи навбатда payrollsдаги ўзгаришларга боғлиқ. Шунингдек, иш ҳафтасининг давомийлиги ва иш вақти соатига ҳақ тўлашнинг ўзгариши эътиборга олинади.
  • Personal Income / Фуқароларнинг шахсий даромадлари ҳақида маълумотлар
    Барча манбалардан олинган даромадлар йиғиндиси, шу жумладан иш ҳақи, ижара ҳақидан даромадлар, давлат субсидиялари дивиденд даромадлари ва ш.к. Келгуси истеъмол талабининг иккинчи дарачаси кўрсаткичи. Бошқа бир Personal Spending индекси билан бирга қараб чиқилади. Кўрсаткичнинг ўсиши валюта курсининг кўтарилишига имкон беради. Ойнинг биринчи иш куни соат 13:30 (GMT)да эълон қилинади (авалги икки ойлик маълумотлар).
  • Personal Spending - Personal Consumption / Фуқароларнинг ҳаражатларидаги ўзгаришлар динамикаси ҳақида маълумотлар
    Индекс шахсий эҳтиёжларни қаноатлантириш учун маблағларни сарфининг ўзгаришини акс эттиради. Бозорга чекланган таъсир кўрсатади. Унинг қиймати ҳар ойнинг 20-санасидан сўнг соат 13:30 (GMT)да "Personal income" кўрсаткичи билан бир вақтда эълон қилинади. Индекс ўз ичига учта ташкил этувчини қамраб олади: узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни сотиб олиш ҳаражатлари, қисқа муддатли фойдаланиладиган товарларни ва хизматларни сотиб олиш ҳаражатлари. Узоқ муддатли ва қисқа муддатли товарларни истеъмол қилиш тўғрисидаги тасаввурни "Retail sales" (Чакана сотувлар) беради. Ўз навбатида, хизматлардан фойдаланиш жараёни нисбатан ўзгармас тезликда ўзгаради, шунинг учун бу кўрсаткичнинг катталигини кўпинча олдиндан айтиш мумкин. Шундай қилиб, бу кўрсаткичнинг олдиндан айтиб қўйиладиган қийматларидан анча катта миқдорга оғиши миллий валюта курсига таъсир кўрсатиши мумкин. Унинг қийматининг ўсиши миллий иқтисодни ривожлантириш учун ижобий омил ҳисобланди ва доллар курсларининг кўтарилишига олиб келади.
  • Philadelphia Fed Index / Филадельфиядаги Федерал захира банкининг омилкорлик фаоллиги индекси
    У Филадельфияда ишлаб чиқарувчиларнинг жорий иқтисодий вазиятга муносабати масаласида сўров натижаларини ифодалайди. "0" дан паст рақамлар иқтисоднинг ривожланиш суръатлари секинлашуви индикатори бўлиб ҳисобланади. Унинг қиймати ҳар ойнинг учинчи пайшанбаси куни соат 15:00 (GMT)да эълон қилинади. Бозорга чекланган ҳолда таъсир кўрсатади. Уни диққат билан кузатишади, чунки бу индекс "NAPM" индексидан олдин эълон қилинади ва миллий даражада омилкорлик фаоллиги қандай бўлиши тўғрисида тасаввур бериши мумкин. Бу индекс қийматининг ўсиши доллар курсининг кўтарилишига олиб келади.
  • Producer Price Index - PPI / Саноат нархлари индекси
    Маҳсулотнинг тайёрлашнинг барча босқичларида аниқланадиган нархларнинг ўртача ўзгаришини баҳолайди; ўз ичига импорт маҳсулотлари, хизматлар ва солиқларни олмайди. Индекснинг алоҳида қиймати эмас, балки унинг маълум вақт оралиғидаги ўзгариши кузатилади. Индекс бўлажак инфляция кўрсаткичи ҳисобланади. Индекс ядроси (core)га алоҳида эътибор ққаратиш керак, бунда озиқ-овқат маҳсулотлари ва энергоресурслар чиқариб ташланади. Ҳар ойнинг 11-санасида соат 13:30 (GMT)да эълон қилинади (аввалги ой маълумотлари). PPIга қўшган улуши тахминан бундай: истеъмол товарлари, асосан, автомобиллар - 40%, озиқ-овқат маҳсулотлари - 23%, энергия ташувчилар, асосан бензин ва бошқа ёнилғи - 14%. Қолган 23% турли хил қурилмалар, машиналар ва автомобилларга кетади (улар, шу тарзда, икки марта киради: истеъмол товари тарзида ва ишлаб чиқариш воситаси сифатида). Ҳисоботда, тайёр маҳсулот индексидан ташқари, яна хомашё нархлари индекси ва тугалланмаган маҳсулот нархлари индекси кўрсатилади (масалан, микросхемалар ва механизмларнинг айрим қисмлари). Бозорлар асосан тайёр маҳсулотлар нархлари индексларига аҳамият беради, улардан энг кўп ўзгарадиганлари озиқ-овқат маҳсулотлари ва энергия ташувчилардир. Иқтисодий циклда PPIнинг умумий хоссалари:
    - CPIга (унда food& energy тахминан 36%, CPI эса тахминан 23%ни ташкил этади) қараганда кўпроқ ўзгарувчандир;
    - умумий иқтисодий цикл нисбатан кечикувчи хусусий циклга эга, CPI циклига ўхшаш;
    - PPIнинг чўққи қийматлари (йиллик фоизларда ифодаланган) иқтисодий фаолликнинг умумий чўққиларидан одатда 3-6 ой кечикади, унинг минимумлари эса иқтисодий фаолликнинг минимумларидан 9 ойга кечикади;
    - кўпинча PPI ва CPI экстремумларига бир чоракда эришилади ва деярли ҳар доим кўпи билан бир чоракка узоқлашган бўлади.
  • Producer Input Prices (PPI Input) / "Киришдаги" саноат нархлари
    Саноат нархлар даражаларида ўзгариш сифатида аниқланади. ("киришдаги" нархларнинг ўсиши инфляция индексида акс этмаслиги мумкин, чунки ишлаб чиқариш жараёнида ҳаражатлар пасайиши мумкин). Инфляциянинг кучли индикатори. Индикаторнинг умумий қийматидан, одатда, озиқ-овқат маҳсулотлари, алкоголь, тамаки маҳсулотлари ва ёнилғи нархларини ҳисобга олмайдиган қисми ажратиб олинади (бу маҳсулотларнинг нархлари жуда ўзгарувчан катталик ҳисобланади). Ҳар ойда чиқади. Индикаторни бозор эътиборга олади.
  • Producer Output Prices (PPI Output) / "Чиқишдаги" саноат нархлари
    Саноатда товарларни чиқариш нархлари даражасининг ўзгариши тарзида белгиланади. Инфляциянинг кучли индикатори. Ишлаб чиқарувчилар томонидан иқтисодга инфляцион босимни аск эттиради ("чиқишдаги" нархларни ўсиши инфляция индексида акс этмаслиги мумкин, чунки савдо соҳасида ҳаражатлар пасайиши мумкин). Индикаторнинг умумий қийматидан одатда озиқ-овқат маҳсулотлари, алкоголь, тамаки маҳсулотлари ва ёнилғи нархларини ҳисобга олмайдиган қисми ажратилади (бу товарларнинг нархлари жуда ўзгарувчан катталик ҳисобланади). Ҳар ойда чиқади. Бозорга анча катта таъсир кўрсатади.
  • Productivity and Costs / Ишлаб чиқариш ва ҳаражатлар индекси ҳақида маълумотлар
    Чоракдаги иккинчи ойнинг 7-санасида соат 13:30 (GMT)да эълон қилинади (олдинги чорак маълумотлари) Иш унумининг пасайиши курснинг тушиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. Индекс битта ишловчига тўғри келадиган ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмининг ўзгаришини кўрсатади. Меҳнат унумдорлиги иқтисоднинг ҳолатини таҳлил қилиш учун жуда муҳим индикатор ҳисобланади. Бозорга анча катта таъсир кўрсатади. Бироқ унинг кетидан синчиклаб кузатиш керак, чунки у вақти-вақти билан янглиштиши мумкин. Масалан, иқтисодда турғунлик даврида ишлаб чиқаришда банд бўлганлар сонининг камайиши унумдорликнинг ўсишига олиб келади. Бу иш ташлашлар оқибатида ҳам юз берииш мумкин. Индекс қийматининг ўсиши миллий иқтисоднинг ривожланиши учун ижобий омил ҳисобланади ва доллар курсининг кўтарилишига олиб келади. Унинг қиймати ҳар чорак ҳисобот даври ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача эълон қилинади.
  • Purchasing Managers Index / Омилкорлик фаоллиги индекси
    Германия, Италия, Буюк Британия ва бошқа мамлакатларнинг саноат секторининг омилкор фаоллик даражасини акс эттиради. Кейинги йилларда иқтисодий статистикада диффузион индекслар деб аталувчи қурилиш методикасига асосланган индикаторлар ниҳоятда оммабоп бўлиб қолди. Бунга ўхшаш индекслар ўз табиатига кўра бизнес иштирокчиларининг омилкор оптимизми кўрсаткичлари бўлиб ҳисобланиб, АҚШ, Англия ва Германияда (PMI номи билан) мунтазам эълон қилиб борилади, бу ерларда улар бизнесменларнинг тегишли ассоциациялари томонидан яратилади, улар жамоат фикрининг йўналтирилганлигини баҳолаш учун ҳам, объектив кўрсаткичлар динамикасини ўлчаш учун ҳам қўлланилади.Японияда эса шунга ўхшаш TANKAN индекси Япониянинг Марказий банки томонидан пул сиёсати соҳасида қарорлар қабул қилиш учун иқтисодий жараёнлар динамикасини таҳлил қилиш воситаси сифатида қабул қилинган.
  • Диффузион индекслар ижтимоий-иқтисодий статистиканинг бошқа индикаторларидан фарқли равишда соф субъектив кўрсаткичлар ҳисобланади.
    Улар ишлаб чиқариш ҳажмини, буюртмалар миқдори, даромадлар ва ҳ.к.ларни ўлчайди, лекин иқтисодий жараёнлар иштирокчилари юз бераётган ўзгаришларни яхшиликка қабул қилишларини ёки уларнинг ёмонлашувига олиб келишини (уларнинг фикрича) идрок этишларининг фақат акси ҳисобланади. Бундай субъективликка қарамай, аниқроғи унинг туфайли бу индекслар олдиндан маълумот берувчи хоссаларига эга бўладилар, улар илгарилаб борувчи, иқтисодий циклларнинг асосий параметрлари билан кучли корреляцияланувчи ҳисобланади. Диффузион индекс жуда кўп миқдордаги иштирокчиларни сўраш натижалари бўйича қурилиб, уларнинг ҳар бири "Сизнинг бизнесингиз шароитлари янги буюртмалар, нархлар, меҳнат бозори, буюртмалар, нархлар, меҳнат бозори, буюртмаларни бажариш муддатлари, янги экспорт буюртмалари ва ҳ.к. масаласида яхшиландими" деган саволга жавоб беради; бунда у жавобнинг учта вариантидан бирини танлайди: "ҳа", "йўқ", "ўзгаришсиз". Диффузион индекснинг қиймати аниқ савол учун DI = ("ҳа" жавобини берганлар, %) + 0.5 *("ўзгаришсиз" жавобини берганлар, %") йиғинди сифатида ҳисобланади; ҳар бир савол учун шундай диффузион индексларни ҳисоблаб, уларнинг ўртачалари олинади, бунда PMI ёки TANKAN туридаги тажрибий ўртача индекслар олинади. Улар илгарилаб борувчи кўрсаткичлар ҳисобланиб, иқтисодий цикл динамикасини кузатиб борилади: ўсиш давридан кейин индекснинг тушиб кетишининг бошланиши бизнес-циклнинг ўсшиши (expansion) босқичидан пастга тушиш (recession) босқичига ўтишини башорат қилади, пастга кетишдан сўнг юқорига бурилиш эса тикланишнинг (recovery) бошланганини башорат қилади. Кўп йиллик статистик маълумотлар бўйича баҳоланган диффузион индексларнинг иқтисодий динамика билан яқин корреляцияси улардан хатто ЯИМнинг бўлажак қийматларини (жуда бўлмаганда бир чорак ишлгани) башорат қилиш учун фойдаланишга имкон беради. Бундай индексларни ҳозирги кунда Катта Еттиликдаги деярли барча мамлакатлар эълон қилади, масалан, Англияда улар 1991 йилдан қурилмоқда. Германиянинг PMI 1998 йилдан чиқарила бошлади, унга 350 та компаниянинг қуйидаги бешта масала: ишлаб чиқариш (output), янги буюртмалар (new orders), бандлик (employment), буюртмаларни етказиб бериш вақти (supplier's delivery times), товар захиралари (stocks of goods purchases)ни харид қилишни ўз ичига олади. 1999 йилдан бери ягона евровалютасига эга 11 давлатни қамраб евро-ҳудуд бўйича бирлаштирилган (EU PMI) ҳам чиқади. Бизнес статистикасини энг кучли тарзда қамраб олиш (34 000 иштирокчилар бўйича) NAPM (National Association of Purchasing Managers) миллий ассоциациясининг Purchasing Managers' Index (PMI), NAPM америка индекси томонидан амалга оширилади, у 1931 йилдан бери олиб борилмоқда, статитсикани таъминловчи ходимлар штатининг ўзигина 300 кишига яқинни ташкил этар эди. Омилкор оптимизм индексларининг тузилмаси ва хоссалари тўғрисида муфассалроқ биз Purchasing Managers' Index (PMI), NAPM америка индекси мисолида кўриб чиқамиз. PMI индекси асосида ётувчи NAPN америка ассоциациясининг шарҳи ўз ичига анкета иштирокчисига таклиф этилган саволларга жавоб бериш таклиф этилади - ўтган ой мобайнида унинг бизнеси шароитлари яхши томонга ўзгардими (жавоб "higher"), ёмон томонга ўзгардими ("lower"), ёки қуйидаги омилларга нисбатан ўзгаришсиз қолдими ("unchanged"):
    - бандлик (employment),
    - нархлар (commodity prices),
    - етказиб бериш вақти (vendor deliveries),
    - ишлаб чиқариш (production),
    - захиралар (inventories),
    - мижозларнинг янги буюртмалари (new orders from customers),
    - янги экспорт ва импорт буюртмалари (new export and import orders),
    - тўпланиб қолган ижро этилмаган буюртмалар (order backlogs, бу банд 1993 йилда Федерал Захира Тизимининг ҳозирги раиси А.Гринспэннинг таклифига кўра киритилган).
    Анкетанинг ҳар бир банди бўйича диффузион индекс аниқланади ("higher деб жавоб берганлар фоизи плюс unchanged деб жавоб берганлар фоизининг ярми), кейин эса улардан PMIнинг ўртачалаштирилган индексни ифодаловчи мувозанатли йиғинди қурилади; 1994 йилда PMI учун формула қуйидагича тарзда бўлган эди: PMI = 0.30 х DI(new orders) + 0.25 х DI(production) + 0,20 х DI(employment) + + 0.15 х DI(deliveries) + 0.10 х DI(inventories)
    PMIнинг асосий хоссаси - омилкор циклнинг илгарилаб борувчи индикатори. Талқин қилиш учун индикаторнинг бир қатор даражалари ажратилади:
    - циклик максимум ва циклик минимум;
    - 50% - даража;
    - 44% - даража.

    Агар ўсиш давридан сўнг PMI пастга томон бурилса, бу омилкор циклнинг пастга бурилишидан далолат беради. Аксинча, агар тушиб кетгандан сўнг PMI минимумга етиб, юқорига томон бурилса, бу бўлажак тикланиш белгиси ҳисобланади. АҚШнинг 40 йиллик статистикасига кўра PMI ўсиш циклларининг максимумини ўртача 7 ой олдин ва ўсиш циклининг минимумини 3 ой олдин башорат қилади. PMIнинг 50 даражадан пастга тушиши рецессияни ўртача икки ой олдин башорат қилади, 44 дан пастга тушиши эса доим иқтисодий фаолликнинг мутлақ пасайишини башорат қилади. Тушиш даврларида PMI га етиб борувчи минимумлар ўртача 35ни, минимумдан бурилгандан сўнг эса у ўртача 4 ойда 44 даражага етар эди, бу доим иқтисодий циклнинг минимуми билан мос келар эди. Умуман олганда, PMI ўсиш циклининг бурилиш нуқталарини (яъни иқтисоднинг ўсиш босқичида циклик ўзгаришларни) ишончли айтиб беради, аммо унинг ёрдамида ўсиш циклини умумий глобал иқтисодий циклдан ажратиш қийин (АҚШ статистикасига кўра Иккинчи Жаҳон Уришидан сўнг омилкор циклнинг барча чўққиларининг 82%ида рецессия кузатилган, яъни ўсиш цикли - жуда етарлича камдан кам бўладиган ҳодисадир). Статистик тадқиқотларда PMIнинг иқтисоднинг саноат ишлаб чиқариши ва умуман ЯИМ параметрлари билан жуда кучли корреляцион алоқаси исботланган. Масалан, 1980-1992 йиллардаги маълумотларга асосан жуда юқори аниқлик даражасида PMIнинг қийматини саноат ишлаб чиқариши (IP - industrial production) кўрсаткичи билан икки ойдан сўнг боғловчи форумула келтириб чиқарилган эди: IP = 0.52 х PMI[-2] - 23.4; ундан шу нарса кўринадики, PMI = 45.9 қиймат барқарор саноат ишлаб чиқариши (1Р=0)га мос келади. Худди шунга ўхшаш формула PMIнинг бир чорак орқали ЯИМ кўрсаткичи билан алоқасини кўрсатади: GDP = 0.317 х PMI[-1] - 13.9. Яна шу таъкидланадики, Dl(prices) нархларининг диффузион индекслари инфляция циклида бурилиш пунктларининг илгарилаб борувчи индикатори ҳисобланади. Шуни таъкидлаш лозимки, омилкор оптимизм индексларини ўқишда Сиз манфий қийматларни учратишингиз мумкин, ҳолбуки юқорида аниқланган индекслар атайин [0.100] оралиқ билан чегараланган. Бу айрим статистика ташкилотлари индексини аниқлашнинг анча бошқача таърифидан фойдаланади, айнан, "higher минус lower жавобини берганлар фоизига тенг NPR (net percentage rising)ни олишади, у DI билан равшан NPR = 2 х (DI - 50) муносабат билан боғланган. PMI туридаги индекслар ҳар ойлик ҳисобланади ва ойнинг биринчи иш кунида эълон қилинади. Бундан Япония TANKAN - ҳар чораклиги истисно тариқасида. Япония индекси бошқа мамлакатлар каби бизнеснинг нопрофессионал ассоциацияси томонидан эмас, балки, давлат органи - Марказий банк томонидан яратилади ва пул сиёсатига тегишли қарорларни қабул қилишда расман эълон қилинган мўлжал ҳисобланади. Шунинг учун япон индекси TANKANни эълон қилинган мўлжал ҳисобланади. Real Earnings (Real Average Weekly Earnings) / Бир ҳафта ичидаги ўртача иш ҳақи. Индекс инфляцияни ҳисобга олган (инфляция таъсиридан тозаланган) ҳолда ҳисобланади. Инфляцияни таъсирини йўқотиш учун ҳисоб-китоб таянч йилга нисбатан амалга оширилади, бунинг учун 1982 йил қабул қилинган. Мутлақ қиймат кўринишида ва кўриб чиқишнинг олдинги даврига нисбатан индекс кўринишда ифодаланади. У ишчи кучи қийматининг ўсиши билан боғлиқ инфляция жараёнларини ривожлантириш индикатори бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бозорга чекланган таъсир кўрсатади. Асосий фоиз ставкаларининг ўсишини кутиш шароитида унинг қийматининг ўсиши доллар курсининг кўтарилишига олиб келиши мумкин. Одатда, ҳар ойнинг ўртасида саот 13:30 (GMT)да "CPI" (Истеъмол нархлари индекси) кўрсаткичи билан бир пайтда эълон қилинади.
  • Redbook Index / "Рэдбук" чакана савдоларининг ҳафталик шарҳи
    У йирик супермаркетларнинг чакана савдолари ҳажмларини тадқиқ этиш натижалари ифодалайди. Ҳар ҳафтада сешанба кунлари соат 15:30 (GMT)да эълон қилинади. Ойнинг биринчи шарҳи (ойнинг биринчи сешанба куни) жорий ойнинг биринчи ҳафтасини олдинги ойнинг дастабки икка ҳафтаси билан таққослайди ва ҳ.к. Шундай қилиб, шарҳнинг тўла манзараси ойнинг охирги (охирги сешанба куни) шарҳи эълон қилинган пайтдагина шаклланади. Бозорга деярли таъсир кўрсатмайди. Бунинг сабаби, рақамлар қийматларининг анча тарқоқлиги (ўзгарувчанлиги) ва шарҳда чекланган миқдордаги магазинлар иштирок этади.
  • Retail Price Index (RPI) / Чакана нархлар индекси
    Нарх даражасининг истеъмол товарлари "корзинасига" ўзгаришига таъсирини белгилаб беради. Инфляция даражасининг кўрсаткичи бўлиб кўчмас мулк (RPI-X) сотиб олишга кредитлар бўйича фоизли тўловларни ҳисобга олмасдан Чакана нархлар индекси хизмат қилади. Ягона формула бўйича ҳисобланган Чакана нархлар индекси бошқа мамлакатлардаги шунга ўхшаш индекслар билан таққослаш учун уйғунлашган (HICP) деб айтилади. Агар индекснинг ўсиш суръатлари режалаштирилган қийматдан юқори бўлса, у ҳолда одатда Англия банки фоизли ставкаларни оширади. Ҳар ойда чиқади. Бозорга кучли таъсир кўрсатади.
  • Retail Sales (UK) / UK бўйича чакана сотувлар
    Истеъмол даражаси ишлаб чиқариш даражасидан юқори бўлса, у ҳолда бу одатда инфляциянинг ортишига олиб келади. Шуни таъкидлаш керакки, бир ойдаги чакана сотувлар индекси жуда ўзгарувчан катталик ҳисобланади. Индекснинг олдинги уй ой ичидаги ўртачалаштирилган қиймати юз бераётган ходисаларни яхшироқ тавсифлайди. Ҳар ойда чиқади. Индикаторни бозор эътоборга олдаи.
  • Retail Sales (JPN) / JPN бўйича чакана сотувлар
    Индикатор сотувлар даражасининг ўзгаришини акс эттиради. Статистика униварсал магазинларни ва супермаркетларни қамраб олади. Истеъмол харажатлари ва талаблари даражасини кўрсатади. Ҳар ойда чиқади. Бозорга кучсиз таъсир кўрсатади.
  • Retail Sales (US) / US бўйича чакана сотувлар
    Индекс чакана савдо соҳасида сотувлар ҳажмининг ўзгаришини кўрсатади. Чакана савдо ҳажмлари - истеъмолчининг ишончи индикаторининг кўрсаткичи; шунинг учун истеъмолчининг талаби ва ишончи сифатида валюта бозори учун иқтисодий циклнинг бурилиш нуқталарининг мўлжали бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бундай индикаторлар АҚШ иқтисодини кузатиб бориш учун айниқса катта аҳамиятга эга бўлади, чунки истеъмолчилик талаби унинг бош ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади. Агар истеъмолчи фойдаланиладиган катта даромадга эга бўлса, у ҳолда товарлар кўпроқ ишлаб чиқарила бошлайди ва кўпроқ импорт қилинади. Бу индикатор "автомобилларни сотиш" ва "қолган барча нарсани сотиш" қисмларига ажратилади. Сотилган автомобиллар миқдори жуда ҳам ўзгарувчан катталик бўлгани учун индикаторнинг "автомобилларнинг сотилиши" ҳисобга олинмайдиган қисмида энг тўғри ахборот бўлади. Чакана сотувлар ҳажмининг ортиши миллий иқтисодни ривожлантириш учун ижобий омил бўлиб ҳисобланади ва миллий валюта курсининг ошишига олиб келади. Бозорга чекланган таъсир кўрсатади (асосан ўрта ва узоқ муддатли масалада). Кўрсаткич истеъмолчилик талабининг кучини ифодалайди. Унинг ўсиши товарлар ишлаб чиқаришнинг ортишини, иқтисод ва валютанинг мустаҳкамлигини кўрсатади. Ойнинг 13-санасида соат 13:30 (GMT)да эълон қилинади (аввалги ой учун). RS - истеъмолчилар ҳаражатлари эълон қилиниш тартиби бўйича биринчиси, чунки у ЯИМни ҳисоблаш формуласига киради (C ҳарфининг қисми кўринишида): GDP = C + I + G + X - M, унда C белгиси барча ЯИМнинг 2/3 қисми учун жавоб беради. Чакана сотувлар тўғрисидаги маърузада энг муҳим ахборот истеъмолчилик товарларини сотишда фоизли ўзгариш ҳисобланади, автомобиллар бундан мустасно. Истеъмолчилик ҳаражатларининг бу қисми бутуннинг тахминан 40%ини ташкил этади. RS бўйича маълумотларнинг 2 та камчилигини айтиб ўтамиз: биринчидан, улар товарларни сотиб олишга ҳаражатларнигина акс эттиради, бундан хизматларни сотиб олиш мустасно; иккинчидан, аҳолининг ҳаражатлари бўйича маълумотлар ниҳоятда ўзгарувчан, уларни олдиндан билиш қийин, улар тез-тез қайта кўриб чиқилади. Маълумотлар ҳар ойда Тижорат Департаменти (Department of Commerce)нинг махсус бўлими томонидан бутун мамлакат бўйича барча миқёсдаги чакана савдо ташкилотларидан тасодифий сўров ўтказиш йўли билан тўпланади, бу бўлим "Рўйхатга олиш бўйича Бюро" деб аталади. S&P 500 / "Стэндард энд пурз" индекси. Бу индекс мустақил "Стэндард энд пурз" компанияси томонидан эълон қилинади. У икки хил вариантда тузилади - 500 та корпорацияларнинг акциялари бўйича ва 100 та корпорацияларнинг акциялари бўйича. S&P - 500 бозор қиймати бўйича мувозанатланган 500 та корпорация акциялари индексии ифодалаб, улар унда қуйидаги нисбатда ифодаланган: 400 та саноат корпорациялари, 20 та транспорт, 40 та молиявий ва 40 та коммунал компаниялар. Унга асосан Нью-Йорк фонд биржасида рўйхатга олинган компанияларнинг акциялари киритилган, бироқ шунингдек Америка фонд биржасида ва биржадан ташқари айланмада котировка қилинадиган айрим компанияларнинг акциялари ҳам иштирок этади. Индекс Нью-Йорк фонд биржасида котировка қилинадиган барча чиқаришларнинг бозор қийматининг тахминан 80%ини ифодалайди. Бу индекс Доу-Джонс индексига нисбатан анча мураккаб, лекин у унда кўп миқдордаги корпорацияларнинг акциялари тақдим этилгани учун ҳар бир корпорация акциялари акциядорларини қўлидаги барча акцияларнинг қиймати катталигига ўлчангани учун анча аниқ ҳисобланади. Улар бўйича фьючерслар ва опционлар Чикаго товар биржасида сотилади. Tankan report

    Яопния Банкининг тадқиқотлар ва статистика департаменти томонидан эълон қилинадиган ҳар чораклик иқтисодий шарҳдир.
    Шарҳ 8000 дан ортиқ компаниялар, фирмалар ва институтларни баҳолаш асосида қўйидаги иқтисодий параметрлар бўйича тузилади:
    - бизнесни юритиш шартлари;
    - ишлаб чиқариш ва ўтказиш;
    - талаб ва таклиф, нархлар даражаси;
    - даромадлар;
    - тўғри инвестициялар;
    - бандлик;
    - солиқ шароитлари.
    Tankan энг муҳим япон индикатори ҳисобланади. Омилкорлик оптимизми индексларнинг хоссалари нима учун бозорлар уларнинг эълон қилинишини жуда диққат билан кутадилар, шунингдек PMI индекслар статистикасини йиғиш ва таҳлил қилиш трейдер учун жуда кўп фойдали ахборот бериши мумкинлигини кўрсатади.
  • Trade Balance / Савдо баланси
    Мамлакат экспорти ва импорти ҳажмлари ўртасидаги мавсумликка тузатиш киритилиши билан билан доллар ҳисобида ифодаланган фарқ. Ҳар ойда экспорт ва импорт ҳажми бўйича маълумотларни Статистика бюроси (U.S. Census Bureau) тўплаб боради. АҚШ савдо дефицитининг камайиши долларни тутиб турувчилар учун яхши янгилик ҳисобланади: америка экспорти харидорлари доллар сотиб олишга мажбурдирлар, импортни сотувчилар эса уларни сотишга мажбурдирлар. Облигациялар бозори билан вазият анча мураккабдир: дефицит камайганда облигацияларни ўзида тутувчилар экспорт ўсишидан кўра импортнинг тушишини кўришни афзал кўришади. Бунинг сабаби уларнинг кучли иқтисод олдида ва юқори инфляция олдида доимий қўрқувга тушишларидир.

    Савдо баланси (Merchandise Trade Balance, ТВ) мазкур мамлакат учун экспорт суммаси ва импорт суммасининг фарқидир. Савдо баланси, энг аввал, мазкур мамлакат товарларининг чет элда рақобатбардошлигини акс эттиради. У миллий валюта курсининг даражаси билан яқин боғлиқ савдо балансининг катта мусбат катталиги, унинг мусбат сальдоси (экспортнинг импортдан устунлиги) мазкур мамлакат товарларининг ташқи бозорлардан чет эл валютасини келиишини, бу эса миллий валюта курсининг ўсшиини билдиради. Савдо балансининг манфий катталиги (савдо балансининг дефицити - импорт экспортдан кўплиги) рақобатбардошлиги паст эканини кўрсатади; бу ташқи қарзнинг ортишига ва миллий валюта курсининг пасайишига олиб келади. Бошқа томондан, миллий валюта курсининг ўз-ўзидан ўзгариши халқаро савдонинг натижаларига, бинобарин, савдо балансига ҳам таъсир кўрсатади. Аксинча, миллий валюта курсининг ўсиши сабабли ташқи бозорларда миллий товарларнинг нархи кўтарилади, бу эса уларинг бошқа мамлакатларнинг анча арзон товарлари томонидан сиқиб чиқарилишига олиб келади. Шунинг учун тушунарлики, марказий банкларнинг миллий валюта курсларини пасайтириш бўйича кўпгина ҳаражатлари миллий экспортчиларга рақобатда афзалликни билан боғлиқдир. 1999 йилнинг биринчи ярмида бу Британия фунтини ва Еврони кучсизлантиришнинг энг муҳим омилларидан бири бўлди, шунингдек Япония банкининг иенанинг доллар олдида вақтидан аввал кучли мустаҳкамланишининг олдини олиш учун интилаётган Япония Банкининг кўп карра интервенцияларининг сабабидир. Савдо баланси бўйича маълумотлар ҳар ойда, одатда ойнинг 3-ҳафтасида соат 13:30 (GMT)да эълон қилинади. Маълумотларни тақдим этиш шакли - ҳам номинал, ҳам қайд этилган нархларда мавсумий тексилашлар билан. Савдо натижалари товарларнинг олтида тоифаси бўйича (озиқ-овқат маҳсулотлари, хомашё ва саноат захиралари, истеъмол товарлари, автомобиллар, ишлаб чиқариш воситалари, бошқа товарлар) ва айрим мамлакатлар билан савдо қилиш бўйича гуруҳланади. Одатда валюта бозори мамлакатнинг савдо балансига турли хил мамлакатлар билан алоҳида икки томонлама савдо балансларига эмас, балки бутунича қарайди. Аммо истиснолар ҳам мавжуд: АҚШнинг Япония билан савдо баланси унинг дефицити анъанавий тарзда катта бўлганидан ва у юзага келтирган сиёсий муаммолар савдо санкциялари ва ҳ.к.ларни вужудга келтириши алоҳида кўриб чиқишнинг мавзуси ҳисобланади.

    Алмашинув курслари ва савдо балансининг ўзаро алоқаси намунаси бўлиб бешта асосий индустриал давлатлар раҳбарларининг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари ҳисобланади - Plaza Accord, Нью-Йорк, 1985 йил сентябрь ойи. Ўша даврда америка доллари европа валюталари ва япон иенасига нисбатан урушдан кейинги энг юқори даражада бўлганлиги сабабли Америка экспортчилари зарарли шароитларда қолдилар. Савдо номувозанатсизлигини текислаш усули сифатида долларнинг девальвацияси танланди, бу фоизли ставкаларни тегишлича ўзгартириш йўли билан бажарилган эди. Бироқ доллар курсининг савдо балансига жиддий пасайишидан самара (ўша вақтда доллар иена ва немис маркасига нисбатан икки баравар тушиб кетди) минимал бўлиб қолди: савдо баланси 1990 йилга келиб бироз текисланиб, 1993 йилда аввалги даражасига тушиб кетди, чунки АҚШда импорт ўсиб борувчи суръатлар билан ўсиб борар эди. Ҳақиқатан ҳам, савдо маълумотларининг аниқ муҳимлигига қарамай, уларнинг валюта курслари нуқтаи назаридан талқини оддий иш бўлиб ҳисобланмайди. Экспорт ва импортнинг ҳажмлари уларинг иқтисодий аҳамияти масаласида тенг ҳуқуқли деб қаралмайди. Экспорт мамлакатнинг иқтисодий ўсишига бевосита таъсир кўрсатади, шунинг учун молия бозорлари экспорти бўйича маълумотларга катта аҳамият беради. Иккинчи томондан, импортнинг ўсиши мамлакат ичида кучли истеъмолчилик талабини акс эттириши, хомашё захиралари ҳажмининг ортишида маънога эга бўлар эди, ва бу ҳолатларда иқтисодий оқибатлар турлича бўлади.

    Валюта бозорларининг савдо маълумотларига акс таъсирининг қарама-қаршилиги биринчи навбатда бозорнинг валюта курси ўз-ўзидан пул сиёсати раҳбарларининг алоҳида диққат-эътибори мавзуси ҳисобланадими ёки йўқми эканлиги тўғрисида тасаввур билан боғлиқ. Агар доллар молия ҳокимиятларининг диққат-марказида бўлса, у ҳолда дефицит ортганда ва экспорт ҳажми камайганда бозорлар эспортчилар муаммоларини енгиллаштириш учун доллар курси тушиши кераклигини ҳал қилади. Курс ҳаракатининг бундай кутишнинг инфляцион оқибатлари даромади қайд этилган қимматли қоғозлар (давлат облигациялари) бозорни иштирокчлари учун салбий бўлади. Агар инвестицион портфеллар таркибини қайта тақсимлаш бошланса, у ҳолда у алмашув курсига таъсир кўрсатади. Аммо агар доллар курси ва инфляция ҳозир биринчи навбатдаги муаммо ҳисобланмаса, у ҳолда эспорт ҳажми тушиб кетишининг ўзи кўпгина акцияларни пастга суриши (экспорт корпорациялари акцияларини), облигацияларнинг нархларини эса кўтариши мумкин. Шундай қилиб, айнан бир хил иқтисодий маълумотлар валюта бозори учун қарама-қарши оқибатларни келтириб чиқариши мукмин. Иқтисодий статистиканинг бошқа қаторларидан фарқли равишда савдо баланси бўйича маълумотлар ишчан цикл босқичлари билан яққол ифодаланган корреляцияга эга эмас, чунки мамлакатнинг ички иқтисодий динамикасига ўзгаришлар фазаси ва амплитудасига кўра ўзининг хусусиятларига эга бўлган бошқа мамлакатларнинг иқтисодий цикллари қўйилади. Савдо маълумотларини таҳлил қилишда юқорида келтирилган графикларда яхши кўринувчи очиқ ифодаланган уларнинг мавсумий боғланишини ҳам ҳисобга олиш керак.
  • Unemployment rate / Ишсизлик даражаси
    Ҳар ойда Бандлик департаменти (Department of Labor)нинг "Бандликнинг ҳисобга олиш (Bureau of Labor Statistics, BLS)" деб аталувчи махсус бўлими ахборот тўплайди ва Household survey - деб аталувчи аҳолидан сўровлар натижаларини шакллантиради. Тахминан 60 000 га яқин оилалар олинади. Фақат иш билан банд бўлмаган ва уни фаол қидирувчилар, яъни рўйхатга олинган ишсизлар ҳисобга олинади. Натижада ҳосил қилинган сон сўралганларнинг тўлиқ сонига бўлинади, 100 га кўпайтирилади ва unemployment rate деб аталади. Бандлик тўғрисидаги маъруза эҳтимол барча "бозорнинг ҳаракатга келтирувчи кучлари" ичида энг кучлиси ҳисобланади. Бу иккита асосий сабаб билан изоҳланади. Биринчидан, аҳолининг бандлиги тўғрисидаги маълумотлар жуда қийин башорат қилинади, шунинг учун эълон қилинган қийматлар кўпинча кутилаётганидан фарқ қилади ва дарҳол тузатиш киритилишни талаб этади. Иккинчидан, бу маълумотлар иқтисоднинг ҳақиқий ҳолатини жуда яхши аск эттиради. Улар тез-тез аниқлаштириб турилишига қарамай, инвесторлар уларга ҳаракат қилишга дарҳол кўрсатма деган муносабатда бўлишида. Ишсизликнинг ортиши (бандликнинг пасайиши), одатда миллий валюта курсининг пасайиши билан бирга кузатилади. Бироқ бугунги кунга ҳар бир мамлакат учун самарали ишсизлик бўйича расмий тарқатилган маълумотлар мавжуд. Яъни иқтисоднинг гуллаб-яшнаши учун керак бўладиган ишсизликнинг йўл қўйиладиган ва хоҳишдаги ўлчамлари бўйича. Бугунги кунга келиб бу ўлчамлар мамлакатга боғлиқ ҳолда аҳолининг барча ишлаш қобилиятига эга бўлган миқдорининг 3 дан 7 фоизгача қисмини ташкил этади. Юқори даражадаги ишсизлик - бу жуда ёмондир. У ижтимоий тангликнинг ортишига, ўрта синфдаги одамлар миқдорининг (демократия таянчининг) камайишига ва аҳолининг ҳақиқий даромадлари соф массасининг пасайишига имкон беради. Ишсизлик даражасининг паст бўлиши бу яхши эмас, чунки ишчиларда яхши меҳнат қилишга туртки берувчилар йўқ бўлади ва иш берувчиларнинг манфаатлари азият чека бошлайди. Ишсизликнинг оптимал қиймати икки йирик гуруҳларнинг манфаатлари иш берувчилар ва ишчилар кесишган жойда бўлади. Улар орасида зиддия бўлиши муқаррар, акс ҳолда гуруҳлардан бирининг азият чекувчи қизиқишлари масаланинг революцион йўли ҳал қилинишига олиб келиши мумкин.
  • Unit Labour Cost / Чиқарилган маҳсулот бирлигининг нархи
    Индекс маҳсулот бирлигининг ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳаражатларни тавсифлайди. У мамлакат иқтисодинин ривожланиши самарадорлигини ифодаловчи муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Бозорга катта таъсир кўрсатади. У иш ҳақининг ошиши билан боғлиқ инфляция жараёнларини ривожланишининг яхши индикатори бўлиб хизмат қилади. Одатда, бу индексни таҳлил қилишни "Productivity" (Меҳнат унумдорлиги) кўрсаткичининг катталигини акс эттирувчи рақамлаб билан бирга ўтказилади. Ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлиги қийматининг меҳнат унумдорлиги ўсиши билан бирга ортиши асосий фоиз ставкаларининг оширилиши заруриятига олиб келиши мумкин, бу эса доллар курсининг ўсиши учун ижобий омил бўлиб хизмат қилади. УНинг қиймати ҳар чоракда эълон қилинадиган ойнинг 10-санасигача, соат 13:30 (GMT)да "Productivity" кўрсаткичи билан вақтда эълон қилинади.
  • Unit Wage Costs / Иш кучининг қиймати
    Агар ишчи кучи қийматининг ўсиш суръатлари меҳнат унумдорлигининг ўсиши суръатларидан юқори бўлса, у ҳолда бу иқтисодга инфляцион босимни вужудга келтиради. Ҳар ойда чиқади. Бозорга чекланган ҳолда таъсир кўрсатади.
  • Wholesale Inventories / Товарные запасы на складах оптовой торговли
    Индекс улгуржи ва чакана савдо ўртасидаги муносабатларни ифода этади. Бозорга чекланган таъсир кўрсатади, бироқ иқтисоднинг бу секторларидаги йўналишлар тўғрисида тасаввур беради, улар иқтисодга тўла проекцияланиши мумкин. Омборларнинг маҳсулотга "тўлиб тошиши" иқтисодда турғунлик ҳолатлари мавжудлигини кўрсатиши мумкин. Унинг динамикасидаги барқарорлик бозорга катта таъсир кўрсатади. Индекс қийматининг ўсиши доллар курсига салбий таъсир кўрсатади. Унинг қиймати ҳар ойнинг 10-санасида соат 15:00 (GMT)да эълон қилинади.
  • Wholesale Price Index (WPI) / Улгуржи нархлар индекси
    Йирик товарлар партиясининг нарх даражаси ўзгаришини акс эттиради. Учта ташкил этувчининг ўртача мувозанатли қиймати сифатида ҳисобланади: ички улгуржи нархлар ва импортга улгуржи нархлар. WPI индикатори CPI га қараганда инфляциянинг яхши индикатори бўлиб ҳисобланади, чунки бизнес секторидаги ҳолатни бевосита акс эттиради. Индикаторни бозор эътиборга олади.
Начни торговлю
без вложений и риска
С новым STARTUP бонусом $1000
Получи бонус
55%
от ИнстаФорекс
на каждое пополнение